2-мавзу. Иктисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг узига хос хусусиятлари ва устувор йуналишлари


Download 35.49 Kb.
bet2/4
Sana09.11.2023
Hajmi35.49 Kb.
#1760219
1   2   3   4
Bog'liq
2 amaliy mashgulot

Алишер Исмаилов,
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Қорақалпоғистон Республикаси Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
Якунига етган 2016 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти юқори ўсишини таъминлашга ҳисса қўшган банк тизимида ҳам сермаҳсул ва самарали ислоҳотлар амалга оширилди.
Ўз вақтида олиб борилаётган чора-тадбирлар банкларнинг капиталлашув даражаси ва депозит базасининг юқори суръатларда ўсиши, банк тизими молиявий барқарорлигининг янада мустаҳкамланиши ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришиш ва иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш ҳажмини кенгайтириш имконини бермоқда.
Жумладан, 2016 йил якунлари бўйича банкларнинг капиталлашув даражаси 2015 йилга нисбатан 20,2 фоиз ошиб, 9,35 трлн. сўмни ташкил этди. Охирги беш йилда эса ушбу кўрсаткич 2,5 баробар ортди. Эътиборлиси, 2016 йил якунлари бўйича банклар капиталининг етарлилик кўрсаткичи Базель қўмитаси томонидан белгиланган халқаро меъёрдан деярли 3 баробардан зиёдни ташкил қилди.
Бу, ўз навбатида, банкларнинг инвестицион фаолиятини янада кенгайтириш орқали иқтисодиётга қўшимча маблағлар киритишга хизмат қилмоқда .
Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи устувор йўналиши бўйича белгиланган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш борасида тўхталадиган бўлсак, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканлиги аён бўлади:
1. Пуллар таклифини тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидаги аниқ тадбирларни амалга ошириш лозим:
● Марказий банкнинг очиқ бозор операциялари ҳажмини унинг облигациялари ва ҳукуматнинг қимматли қоғозлари эмиссияси ҳисобидан ошириш;
● Марказий банкнинг депозит операциялари ҳажмини ошириш;
● кредит ресурсларига бўлган талаб ошиб кетиши натижасида юзага келадиган кредитлар фоиз ставкаларининг кескин кўтарилиши билан боғлиқ хавфга барҳам берувчи махсус захира фондини шакллантириш;
● Марказий банк РЕПО аукционлари орқали фоиз ставкаларининг ўзгаришини назорат қилиши лозим.
2. Республикамиз амалиётида кредитли пластик карточкалар муомаласи мавжуд эмаслигини ҳисобга олиб, дебетли пластик карточкалар эгаларининг тижорат банкларидаги жорий ҳисобрақамлари бўйича овердрафт шаклида кредитлашни жорий қилиш ва ривожлантириш йўли билан пластик карточкалар орқали амалга ошириладиган тўловлар ҳажмини ошириш лозим.
Тижорат банклари фаолиятида овердрафт шаклида кредитлаш жараёнида юзага келадиган кредит риски даражаси ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида, биринчидан, кредит олган мижоз ҳар ойнинг сўнгги иш кунида жорий ҳисобрақамнинг кредитли қолдиққа эга бўлишини таъминлаши лозим; иккинчидан, иш ҳақи бўйича тўловлар кечикишига йўл қўймаслик зарур.
3. Давлат солиқ идоралари томонидан солиқ тўловларини солиштириш далолатномасисиз ва аванс тариқасида ундириш тартибини бекор қилиш лозим.
Республикамизда тўловларнинг мақсадли кетма-кетлиги қўлланилаётган ҳозирги шароитда давлат солиқ хизматига солиштириш далолатномасисиз инкассо қўйиш ва солиқ тўловларини аванс тариқасида ундириш ҳуқуқи берилганлиги тижорат банклари тақдим этган кредитларни ўз вақтида ундиришга тўсқинлик қилмоқда.
4. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг иқтисодиёт реал секторида амалга оширилаётган инвестицияларни молиялаштиришдаги иштирокини янада кучайтиришни таъминлаш мақсадида уларнинг узоқ муддатли ресурс базасини қуйидаги йўллар билан мустаҳкамлаш зарур:
● тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган узоқ муддатли қимматли қоғозларнинг инвестицион жозибадорлигини таъминлаш мақсадида инвесторларнинг тижорат банкларидаги узоқ муддатли қимматли қоғозлардан оладиган даромадларини фойда солиғидан озод қилиш лозим;
● тижорат банкларининг нокумулятив имтиёзли акцияларини эмиссия қилиш ҳажмини ошириш йўли билан уларнинг биринчи даражали капитали миқдорини ошириш керак (бу эса тижорат банкларининг инвестицион кредитлари ҳажмини ошириш имконини беради);
● мамлакат иқтисоди­ёти учун стратегик аҳамиятга эга йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этаётган банкларга Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг маълум қисмини узоқ муддатли депозит сифатида жойлаштириш лозим.

Download 35.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling