Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли фармонида белгиланган иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг 3-устувор йўналишлари таркибида белгиланган: Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 декабрдаги “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги янги ЎРҚ-598-сонли Қонунининг 7-моддасида келтириб ўтилганидек, пул маблағлари, жумладан, кредитлар инвестиция ресурслари жумласига киритилганлиги ҳам буни ҳуқуқий тасдиқлайди 2019 йил 5 ноябрда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги ўрқ-580-сонли янги таҳрирдаги қонун билан қайта қабул қилиниши таъминланди. - Аввалги 44 моддага эга бўлган қонун ўрнига қабул қилинган мазкур қонун 83 та моддадан иборат бўлиб, унинг 5-моддасида банк томонидан амалга ошириладиган молиявий операциялар турлари кенгайтирилган ҳолда аниқ кўрсатиб берилган. Улар қаторида банкларнинг кредитларни уларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ҳамда жалб этилган маблағлар ҳисобидан бериши, лизинг кредитини бериши ва бошқа даромад келтирувчи операцияларини алоҳида таъкидлаш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг“Республика Банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3270-сон қарори. 12.09.2017 қарорига кўра 2017 йилнинг 1 октябридан эътиборан янгидан ташкил этиладиган кредит ташкилотлари учун устав капитали (жамғармаси)нинг қуйидаги минимал миқдорлари ўрнатилган: - Тижорат банклари – 100 млрд. сўм (ҳозир банклар учун – 10 млн.евро эквивалентида ва хусусий банклар учун – 5 млн.евро эквивалентида);
- Микрокредит ташкилотлари – 2 млрд.сўм (2012 йил 1 январдан эътиборан 100 минг евро эквивалентини ташкил этади);
- Ломбардлар – 500 млн.сўм (ҳозир юридик шахсларнинг тегишли ташкилий-ҳуқуқий шакли учун ўрнатилган минимал миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади).
Do'stlaringiz bilan baham: |