2-мавзу. Ишлаб чиқариш жараёни мазмуни, омиллари, натижалари


-илова. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ


Download 1.65 Mb.
bet2/5
Sana16.06.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1497452
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-мавзу. Ишлаб чикариш

2-илова.
  • ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
  • Саноатлаштиришгача бўлган босқич – қишлоқ хўжалиги устун бўлиб, қўл меҳнати ҳукмронлик қилади, оддий қуролларнинг мураккабларига ўтиши орқалигина тараққиёт кузатилади, меҳнат тақсимоти суст ривожланиб, оддий эҳтиёжлар устун бўлади.
  • Саноатлаштириш босқичи – машиналаштирилган саноат ишлаб чиқариши устун бўлиб, меҳнат тақсимоти кескин кучаяди, товар бозори хўжалиги юзага келади, аҳоли сонининг жадалсуръатда кўпайиши кузатилади, кенг доирадаги моддий ва маданий эҳтиёжлар қондирилади.
  • Саноатлаштиришдан кейинги босқич – хизматлар соҳаси янада ривожланиб, фан ишлаб чиқарувчи кучга айланади, информатика ва замонавий ҳисоблаш техникаси ютуқлари татбиқ этилади, ресурсларни тежовчи, «юқори» технологияларга ўтилади, иқтисодиёт оддий эҳтиёжларни тўлиқ қондириш ва юқори даражадаги талабларни амалга оширишга қодир.
  • 3-илова.
  • Ишлаб чиқариш омиллари – иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш учун кишилар томонидан фойдаланилувчи ресурслар
  • Ишлаб чиқаришнинг
  • шахсий омили
  • Ишлаб чиқаришнинг
  • ашёвий омили
  • Меҳнат предмети – инсоннинг меҳнати қаратилган табиат ашёси (табиат ресурслари)
  • Меҳнат воситаси – инсон меҳнатга таъсир кўрсатувчи барча нарсалар (меҳнат қуроллари, машиналар, дастгоҳлар, ускуналар, асбоблар, бинолар, иншоотлар)
  • Ишчи кучи – инсоннинг меҳнат қилишга бўлган жисмоний ва ақлий қобилиятлари
  • Меҳнат – кишиларнинг эҳтиёжларни қондириш, даромад олишга қаратилган мақсадли хўжалик юритиш фаолияти
  • Ер – ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилувчи ҳамма «табиат неъматлари»: ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ер майдонлари, ҳайдаладиган майдонлар, ўрмонлар, сувлар, фойдали қазилмалар конлари ва ҳ.к.
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling