2-мавзу ишлаб чиқаришни бошқариш тизимига дмкнинг интеграцияси
Download 98.41 Kb.
|
2-маъруза
Реакция вақти
Реакция вақти - бу тизим ҳолати ўзгарган пайтдан бошлаб тегишли жавоб ҳосил бўлгунга қадар сарфланадиган вақт. Шубҳасиз, ДМК учун реакция вақти воқеа содир бўлган моментларнинг тақсимланишига ва киришни ўқиш босқичининг бошланишига боғлиқ. Агар киришлар қийматларининг ўзгариши киришларни ўқиш босқичидан олдин содир бўлган бўлса, реакция вақти энг кичик ва сканерлаш вақтига тенг бўлади (1.5-расм). Энг ёмони, киришлар қийматларининг ўзгариши киришларни ўқиш босқичидан сўнг дарҳол содир бўлади. Кейин реакция вақти катталашиб кетади, сканерлаш вақтининг икки баробаридан киришларни бир марта ўқиш вақтини айрилишидан хосил бўлган вақтга тенг бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ДМК реакция вақти сканерлаш вақтининг икки баробаридан ошмайди. Тизимнинг реакция вақтини аниқлашда ДМКнинг реакция вақтидан ташқари датчиклар, сигнал ўзгартиргичлар, ростлагичлар, ижрочи механизмлар ва бошқа элементларнинг ҳам реакция вақтини ҳисобга олиш зарур. Кириш ва чиқиш ускунасига тўғридан-тўғри кириш учун буйруқларни амалга оширадиган ДМКлар мавжуд бўлиб, улар иш циклининг қисқароқ давомийлиги билан индивидуал сигналларни қайта ишлаш ва яратиш имконини беради. Сканерловчи контроллерларнинг реакция вақтини қисқартириш учун дастур алгоритми турли хил бажариш муддатлари билан бир нечта вазифаларга бўлинади. Замонавий тизимларда фойдаланувчи иш циклида бажариладиган кодга қўшимча равишда алоҳида узилиш бўйича бажариладиган дастурларни яратиш имкониятига эга. Ушбу техника ДМКга киришлар сони кўп бўлмаганда сканерлаш вақтини тезлаштириш мақсадида сканерлашни чеклаш имконини беради. Время цикла сканирования является базовым показателем быстродействия ПЛК. При измерении времени рабочего цикла пользовательская программа должна содержать 1К логических команд. Для ПЛК, поддерживающих стандарт МЭК 61131-3, используют команды на языке IL. Иногда изготовители приводят несколько значений времени цикла, полученных при работе с переменными различной разрядности. Сканерлаш цикли вақти ДМК ишлашининг асосий ўлчовидир. Иш циклининг вақтини ўзчашда фойдаланувчи дастури 1К мантиқий командалардан иборат бўлиши лозим. IEC 61131-3 стандартини қўллаб-қувватловчи ДМКлар учун IL тилидаги командалар қўлланилади. Ишлаб чиқарувчилар ДМК пасспортида баъзан турли хил ўлчамдаги ўзгарувчилар билан ишлашда олинган бир неча цикл вақтларини ҳам келтириб ўтадилар. Ҳар хил турга оид ўзгарувчиларни қайта ишлаш тезлигини тахминий баҳолашда марказий процессорнинг разряди ва унинг такт частотасига асосланиш мумкин. Бит операцияларини бажаришда саккиз битли ДМК кўпинча 32 битлилардан тезроқ бўлиши мумкин. Бу 8-битли микропроцессорларда битлар билан ишлаш учун аппарат таъминоти кенг тарқалганлиги билан изоҳланади. Download 98.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling