2-мавзу ишлаб чиқаришни бошқариш тизимига дмкнинг интеграцияси


-расм. Технологик араёнларни автоматлаштириш тизими архитектураси


Download 98.41 Kb.
bet2/4
Sana30.04.2023
Hajmi98.41 Kb.
#1405187
1   2   3   4
Bog'liq
2-маъруза

2.1-расм. Технологик араёнларни автоматлаштириш тизими архитектураси
Технологик жараёнларни автоматлаштириш тизимларини қуришда муҳим вазифалардан яна бири бу умумий иш жараёнини синхронлаштириш учун бир нечта ДМКларни бирлаштириш ҳисобланади. Бунда бир қатор аниқ талабларга эга тармоқлардан фойдаланилади. Тармоқларга қўйиладиган талаблар ҳам ДМКга қўйиладиган талабларга ўхшаш: реал вақтда режим, саноат муҳитида ишончлилик, хизмат кўрсатиш қобилияти, қулай дастурланувчанлик ва бошқалар. Бундай тармоқлар синфи Fieldbus деб аталади. Улар (Bitbus, Modbus, Profibus, CAN open, DeviseNet) учун турли компаниялар ускуналарини бирлаштиришга имкон берадиган кўплаб шахсий дастурлар ва стандартлар мавжуд, лекин уларнинг ҳеч бирини доминант ҳисобланмайди.
Тармоқлар интеграциялашуви натижасида тақсимланган бошқарув тизимларини яратиш имкони юзага келди. ХХ аср нинг 80 – йилларида бир неча юзлаб кириш ва чиқишл портларига эга бўлган ДМКлар етакчилик қилган бўлса, ҳозирги вақтда кириш ва чиқиш каналлари 64 тагача бўлган микро ДМКларга талаб катта. Тақсимланган тизимларда ҳар бир ДМК локал вазифани бажаради (4.1-расмда пушти рангли фон билан ажратилган қисми). Бошқарувни синхронлаштириш вазифасини АБТнинг ўрта сатҳидаги компьютерлар бажаради (4.1-расмнинг яшил рангли фон билан ажратилган қисми). Бошқаришнинг тарқоқ тизимлар билан қуриладиган структураси ўзининг ишончлилиги, ўрнатишнинг осонлиги ва техник хизмат кўрсатиш қулайлиги билан ажралиб туради.
Дастурлаш имконияти
ДМК шундай бўлиши керакки, уни мавжуд техник ходимлар осонгина ишлата олиши ва тезда алмаштира олиши мумкин бўлсин. Шунинг учун, компьютерлар ва ўрнатилган микропроцессорларни бошқариш тизимлари учун қўлланадиган дастурлаш тиллари ДМКни дастурлаш учун унчалик тўғри келмайди. Бу ерда бизга муаммони ишлатилган технологияларга яқин тоифаларда тақдим этишга имкон берадиган содда ва тушунарли тиллар керак. Агар дастурлаш тиллари етарлича содда ва тушунарли бўлмаса, ишлаб турган инженерлар учун янгидан дастурлаш тилини ўрганиши муаммоси юзага келади. Бундан ташқари, ДМКни дастурлаш тилининг мураккаб бўлиши рақобатбардош бозорда бу маҳсулотга бўлган талабнинг пасайиб кетишига ҳам олиб келади.

Download 98.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling