2-мавзу. ИҚтисодиётда инновацион фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари режа
Download 101.95 Kb.
|
1 2 4 7 8
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўлланиладиган педогогик технологиялар
- 1. Давлатнинг инновацион имкониятини уч хил усул билан аниқлаш мумкин
- Инновацияни иқтисодий фаолият сифатида турларини тавсифлаб беринг
- Инновацион имкониятнинг иқтисодий категория сифатида таснифига изоҳ беринг
2-МАВЗУ.ИҚТИСОДИЁТДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ Режа: 1. Инновациия ҳақида тушунча ва унинг иқтисодий мазмуни. 2. Инновациянинг турлари 3. Инновацион фаолиятни ташкил этувчи жараёнлар 4.Инновацияларнинг ҳаётий даври
1.Ўзбекистон Республикасининг “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонуни, 2019 йил 29 октябрь. 2.Ўзбекистон Республикасининг “Инновацион фаолият тўғрисида”ги Қонуни, 2020 йил 24 июль. 3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ПФ-4947-сон Фармони. 4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги “2019-2021йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича” ПФ-5544 сон Фармони 5.Мирзаев Қ.Ж., Шавқиев Э.Ш., Жанзаков Б.К. Инновацион иқтисодиёт: ўқув қўлланма. – Т.: “Инновацион ривожланиш нашриёт-матбаа уйи”, 2020. 6.Носов А.М. Теория диффузии инноваций и инновационное развитие регионов России, Псков, 2015. 7. РоджерсЭ. М.. Диффузия инноваций, 4-е издание., Нью-Йорк, 2010 8.Салихов С.А. Инновацион фаолиятни бошқариш. Дарслик. Т.: ТДИУ, 2013 1. Давлатнинг инновацион имкониятини уч хил усул билан аниқлаш мумкин: ҳудудий (ҳудуд инновацион имкониятининг ўртача солиштирма кўрсаткичи); таркибий (хўжалик юритиш тармоғининг инновацион имкониятини ўртача солиштирма кўрсаткичи); ижтимоий (халқ инновацион имкониятининг ўртача солиштирма кўрсаткичи). Юқоридаги усулларнинг ҳар бирига мисол келтиринг. Замонавий корхоналарнинг инновацион фаолиятини самарали ташкил этиш жараёнига қандай омиллар таъсир кўрсатади. Инновацион лойиҳаларни корхоналар фаолиятида тадбиқ этиш борасида “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарорида хўжалик юритувчи субъектларни инновацион ривожлантириш таркибий бўлинмаларининг белгиланган асосий вазифаларни санаб беринг. Инновацияни иқтисодий фаолият сифатида турларини тавсифлаб беринг Инновацион имкониятнинг иқтисодий категория сифатида таснифига изоҳ беринг Замонавий корхоналарда инновацион фаолиятни ташкил қилиш ва инновацияларни яратишда, уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш жараёнини янада такомиллаштириш масалалари бўйича қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим: – корхоналарда асосий эътиборни ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш билан биргаликда, мавжуд илмий салоҳиятини ривожлантириш, улардан самарали фойдаланган ҳолда инновацияларни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишга қаратиш; – замонавий корхоналар жойлашган минтақада фаолият юритувчи илмий-тадқиқот муассасалар билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш; – корхоналардаги лабораторияларни техник жиҳатдан тубдан янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш; – корхоналарда инновацион маҳсулот яратувчи ихтирочиларга имконият яратиш, хорижий мутахассислар ва тажрибали илмий тадқиқотчилар билан ўқув курслари ёки семинарларни ташкил этиш. Юқорида келтиришган масалалар бўйича ҳозирда амалга оширилаётган ишларни айтиб беринг Download 101.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling