2-Мавзу. Иқтисодий базис тушунчалар режа


Иқтисодиёт ва самарадорлик: тўла бандлик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми


Download 1.2 Mb.
bet5/7
Sana03.02.2023
Hajmi1.2 Mb.
#1152233
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-мавзу Иқтисодий базис тушунчалар

3. Иқтисодиёт ва самарадорлик: тўла бандлик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми.

  • Жамият ўзининг чекланган ресурсларидан самарали фойдаланиш эвазига максимал даражада кўпроқ фойдали товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришга интилади. Бунга эришиш учун тўла бандлик ва тўлиқ ишлаб чиқариш ҳажмига эришиш лозим бўлади.
  • Тўла бандлик деганда ишлаб чиқаришга яроқли барча ресурслардан фойдаланиш имкониятига айтилади. Иқтисодиёт меҳнат қилиш ёшидаги ишга яроқли барча ишчиларни иш билан таъминлаши зарур. Ҳайдаладиган ерлар, фабрика ва заводлар, асбоб-ускуналар бекор туриб қолмаслиги, барча асосий ва айланма капитал ишлаб чиқаришга жалб қилиниши мақсадга мувофиқ.
  • Ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми деганда ресурсларни оптимал тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланиш эвазига максимал даражада маҳсулот ишлаб чиқариш тушунилади. Ишлаб чиқаришга сарфланган ҳар бир ресурс бирлиги жамият учун максимал қайтимни таъминлаши зарур. Ғалла етиштиришга қулай ерлар чорвачилик учун ишлатилмаслиги, унумдорлиги юқори ерлар эса саноат мақсадлари ёки шахсий уй-жой қуриш учун ишлатилмаслиги мақсадга мувофиқ.

4. Иқтисодий танлов ва муқобил харажатлар.

  • Кундалик ҳаётимизда ҳар биримиз ўзимизнинг чекланган вақтимиздан самарали фойдаланиш, ойлик маошимизни озиқ-овқат, кийим-кечак ёки маиший техникалар сотиб олиш учун тўғри тақсимлаш каби ўнлаб масалалар хусусида қарор қабул қилишимизга тўғри келади.
  • Худди шунингдек, товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи фирмалар ҳам сармояни қайси соҳага тикиш, хом ашё ва асбоб-ускуналарни қанча миқдорда ва қаердан харид этиш, қандай техника ва технологиялардан фойдаланиш, ресурсларни сарфини қандай тежаш, маҳсулотни харидорбоп қилиб тайёрлаш, тўғри нарх сиёсатини юритиш каби кўплаб масалалар юзасидан оптимал қарорлар қабул қилишга ҳаракат қиладилар.
  • Бу муаммони ечиш учун ҳар қандай жамият қуйидаги учта марказий иқтисодий саволларга жавоб бериши керак:
  • Нима ишлаб чиқариш керак?
  • Қандай ишлаб чиқариш керак?
  • Ким учун ишлаб чиқариш керак?
  • Юқоридаги саволлардан иккитаси, яъни нима ишлаб чиқариш керак? ва қандай ишлаб чиқариш керак? деган саволлар - ресурслардан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибининг жуда кўп альтернатив вариантлари мавжудлигини тақозо қилади. Бу эса фирмалар олдида иқтисодий танлов муаммосини қўяди.
  • НИМАНИ, қандай товарлар ва хизматлар қанча миқдорда ишлаб чиқарилиши керак?
  • ҚАНДАЙ ҚИЛИБ, бу товарлар ва хизматлар қандай усулда ишлаб чиқарилиши керак?
  • КИМ УЧУН, бу товарлар ва хизматларнинг истеъмолчилари кимлар бўлади?
  • ИҚТИСОДИЁТНИНГ УЧТА АСОСИЙ ВАЗИФАСИ
  • ЎЗАРО АЛОҚАДОРЛИК
  • УЙ ХЎЖАЛИКЛАРИ
  • ФИРМАЛАР
  • РЕСУРСЛАР
  • БОЗОРИ
  • НИМА?
  • ҚАНЧА?
  • КИМ УЧУН?
  • МУВОФИҚЛАШТИРИШ
  • НАРХ
  • МИҚДОР
  • РАЦИОНАЛ ҲАРАКАТ
  • НЕЪМАТЛАР БИЛАН ЭКВИВАЛЕНТ АЛМАШУВ
  • БОЗОР

Download 1.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling