2-Мавзу. Иқтисодий базис тушунчалар РЕЖА: - 1. Иқтисодий эҳтиёжлар ва иқтисодий неъматлар, уларнинг мазмуни ва моҳияти.
- 2. Иқтисодиётнинг бош муаммоси: моддий эҳтиёжларнинг чексизлиги ва иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги.
- 3. Иқтисодиёт ва самарадорлик: тўла бандлик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми.
- 4. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва улардан оқилона фойдаланиш.
Таянч иборалар ва тушунчалар: - - иқтисодий эҳтиёжлар;
- - иқтисодий неъматлар;
- - ўринбосар неъматлар;
- - тўлдирувчи неъматлар;
- - иқтисодий ресурслар (ер, капитал, материаллар, ишчи кучи, тадбиркорлик қобилияти, ахборот);
- - иқтисодий эҳтиёжларнинг чексизлиги;
- - иқтисодий ресурсларнинг чекланганлиги;
- -иқтисодий самарадорлик;
- - тўла бандлик ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ ҳажми;
- - ишлаб чиқариш имкониятлари;
- - муқобил (альтернатив) танлов;
- - муқобил (альтернатив) харажатлар;
- - ўсиб борувчи муқобил харажатлар;
- -
1. Иқтисодий эҳтиёжлар ва иқтисодий неъматлар. Уларнинг мазмуни ва моҳияти. - Инсоният табиатдан биологик, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ва бошқа характердаги турли-туман эҳтиёжлар қуршовида яратилган. Бу эҳтиёжлар ичида иқтисодий, яъни моддий эҳтиёжлар муҳим ўрин тутади. Моддий эҳтиёжлар - шахснинг, корхоналарнинг ва жамиятнинг фаолияти учун зарур бўлган эҳтиёжларни акс эттиради.
- Биз моддий эҳтиёжларимизни қондириш ва фаровон ҳаёт кечиришимиз учун озиқ-овқатларга, кийим-кечакларга, турли хил товарлар ва хизматларга эҳтиёж сезамиз. Иқтисодий эҳтиёжларни қондириш воситалари иқтисодий неъматлар деб аталади. Айрим неъматларни инсониятга табиат истеъмолга тайёр ҳолатда инъом этган бўлса (масалан, сув, ёввойи мевалар ва ҳайвонлар), айримларини такрор ишлаб чиқариш зарур бўлади.
- Баъзан бир хил эҳтиёжни турли хил неъматлар орқали қондириш мумкин. Масалан, гўшт маҳсулотига бўлган эҳтиёжимизни мол гўшти, қўй гўшти ёки парранда гўшти орқали қондириш мумкин. Бир хил эҳтиёжни қондирувчи турли неъматлар ўринбосар неъматлар деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |