2-мавзу логистика концепцияси режа
Логистикани бошқаришнинг услубий жиҳатлари
Download 37.49 Kb.
|
2-мавзу Logistik konsepsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Синергиялик тамойили.
- Жадаллик тамойили.
- Тўлиқлик тамойили.
- Мослашувчанлик тамойили.
4. Логистикани бошқаришнинг услубий жиҳатлари.
Логистикани таъминлаш асослари, тартиблари ва тизими. Логистиканинг илмий асосларига қуйидагилар киради: - тизимли ёндошув; - иқтисодий-математик ва иқтисодий-статистик услублар мажмуи; -ахборот технологиялари. +уйидагилар таркибий қисмлар логистика иқтисодий асослари ҳисобланади: - мустақил товар ишлаб чиқарувчиларнинг борлиги; - инфратузилмани ривожлантириш; - табиий нархни ташкил этиш; - бозорда талаб коньюктураси. Логистик тизимлар учун талаб авваламбор етказиб бериш шартномаси, сўнгра буюртма шаклида пайдо бўлади. Синергиялик тамойили. У кўзланган мақсадларга эришишда мажмуавий тизимли ёндошувни ифода этади. Ушбу тамойил асосида ишлаб чиқариш ва муомала жараёнлари бирлашиши ҳисобга олинган ҳолда, логистик тизимларнинг айрим таркибий қисмларининг фаолиятини яхшилашдан кўра тузилма бўйича ҳаракатларнинг барча ўзаро боғлиқ жараёнларда келишиганлиги ҳисобидан катта самарага эришиш мумкин. Жадаллик тамойили. Логистик тизимлар ташкилий-иқтисодий таълим билан чекланиб қолмаслиги керак. Улар қамраб олинаётган жараёнлар моҳиятини акс эттириши лозим. Ушбу моҳият такомиллаштиришни ривожлантириш, унга интилиш билан ифодаланадиган истиқболли жадалликдан иборат. Жадаллик ҳаракат шакли сифатида ишлаб чиқариш ва таъминот-сотиш операциялари, меҳнат воситалари, шунингдек, ривожланишнинг навбатдаги босқичида аниқланган мақсад ҳамда вазифаларнинг дискретлигини бирлаштиради. Тўлиқлик тамойили. Бу логистикадаги тизимлар бир-бири билан чамбарчас боғланган бир қанча ёки кўплаб таркибий қисмлар мажмуи сифатида тузилиши керак. Логистик тизим доирасида бирорта айрим таркибий қисмларнинг мунтазам мустақил фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди ва бу нотузилмавий ҳисобланади. Бундан фақат фавқулотда ва ностандарт ҳолатларгина мустасно. Мослашувчанлик тамойили. Ушбу тамойилга амал қилган ҳолда, логистик тизимлар ва занжирлар шундай тузилиши керакки, бунда тузилмавий таркибий қисмлар ҳар доим бир-бирини алмаштириш имконига эга бўлиши керак. Ушбу тамойилга риоя қилиш тизимга ички ёки ташқи шароитларда мослашишга ёрдам беради. Бу билан бошқа тамойил ҳам чамбарчас боғланган. Download 37.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling