2-Мавзу. Макроиқтисодий таҳлилнинг услубиёти ва усуллари режа


Download 27.85 Kb.
bet1/4
Sana15.06.2023
Hajmi27.85 Kb.
#1486359
  1   2   3   4
Bog'liq
2-Мавзу


2-Мавзу. МАКРОИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛНИНГ УСЛУБИЁТИ ВА УСУЛЛАРИ
Режа:
1. Таҳлилнинг моҳияти ва бошқаришдаги ўрни. Иқтисодий таҳлилнинг ўзига хос хусусиятлари.
2. Иқтисодий таҳлилни амалга ошириш услубиёти. Таҳлил услубиётини шакллантиришда тизимли ёндашув.
3. Макроиқтисодий таҳлилнинг амалий аҳамияти, бошқарув қарорларини қабул қилишда иқтисодий таҳлил натижаларининг ўрни ва аҳмияти.
2.1. Таҳлилнинг моҳияти ва бошқаришдаги ўрни. Иқтисодий таҳлилнинг ўзига хос хусусиятлари.
Х а лқаро иқтисодиётга интеграциялашиш Халқаро Валюта фонди, Жаҳон Банки,Осиё тараққиёти банки каби халқаро молия ташкилотлар фаолиятига қатнашиш бир қанча қоидаларга риоя қилишни талаб этади. Булардан бири бўлиб мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожланишини таҳлил қилганда макроиқтисодий кўрсаткичларини бир хил усул ва услубларда ҳисоблаш киради. Мамлакатни иқтисодий ҳолатини, ўтказилаётган жорий чора тадбирларини зарурлигини, самарасини баҳолашда иқтисодий таҳлил жуда катта аҳамиятга эга. Таҳлилнинг муҳим вазифаларидан бири бўлиб мамлакатда содир бўлаётган жараёнларни моделлаштиришнинг сифатини ошириш, ўтказилаётган иқтисодий сиёсатни натижаларини аниқлашдир.
Макроиқтисодий таҳлил кўрсатилган иқтисодий агрегатларни ўзгаришларини тушунтириб, иқтисодиётда кутилмаган ўзгаришларни олдини олиш ва чора тадбирларни кўриш учун мамлакат мамуриятига белгилани кўрсатишни мақсад қилиб қўйган. Мамлакатда содир бўладиган ҳолатларни аниқ таҳлили ва ундан кейинги зарур бўладиган сиёсатни ишлаб чиқиш, аниқ иқтисодий ва статистик маълумотлари систематик равишда тўпланишни талаб этади.
Макроиқтисодий таҳлил шундай воситадирки, унинг ёрдамида макроиқтисодий таҳлил ахборот таъминоти, реал сектор, тўлов баланси, бюджет-солиқ сиёсати, пул-кредит сиёсати, бандлик, ишсизлик ва инфляция даражалар устидан назорат юритиш мумкин бўлади.

2.2. Иқтисодий таҳлилни амалга ошириш услубиёти. Таҳлил услубиётини шакллантиришда тизимли ёндашув.


Услуб деганда у ёки бу ишни бажаришнинг усуллари, энг мақсадга мувофик коидалари мажмуаси тушинилади. Иқтисодий таҳлилда услуб деганда, таҳлил мақсадига эришиш учун маълум кўринишда буйсундирилган, корхона иқтисодиётини тадқиқ қилишнинг аналитик усуллари ва тартиблари тушинилади.
Иқтисодий таҳлил услубини шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин: умумий ва хусусий услабларга. Умумий услуб - бу миллий иқтисоднинг турли тармокларининг турли объектларини ўрганишда бир хилда фойдаланадиган тадқиқот тизимидир.
Хусусий услуб - умумий услубни иқтисодиётнинг маълум тармоғи,ишлаб чиқаришнинг маълум тури ёки маълум тадқиқот объектига караб аниқлаштирилади.
Комплекс таҳлили (КТ)нинг ўтказиш, албатта унинг тартибини аниқлаб олишни тақазо қилади. КТни бажаришда қўйидаги босқичлар ажратилиб кўрсатилади:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling