2-мавзу. Менежментда кулланиладиган қонунлар ва тамойиллар Режа


Қуйидан бошқаришнинг афзалликлари қуйидагилар


Download 83.91 Kb.
bet4/8
Sana03.02.2023
Hajmi83.91 Kb.
#1152346
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу. менежмент

Қуйидан бошқаришнинг афзалликлари қуйидагилар:
1. Муаммони яхшироқ биладиган раҳбар томонидан қарор қабул қилиш имкони туғилади.
2. Йирик корхоналарни ахборотлар ҳажми кўплиги сабабли бошқариш ва менежмент қарорларини ишлаб чиқиш қийинлашади.
3. Қуйидан бошқариш раҳбарлик лавозимидаги шахснинг масъулиятини оширади, ўзига нисбатан талабчанлик кучаяди ва ўз иш жойида мустаҳкам бўлиш имконини беради.
Демократизациялаш қонуни. Менежмент самарадорлиги одамлар манфаатига мос тушадиган бўлишини таъминлаши лозим. Манфаатдор ҳар бир шахс, бошқарув ходими меҳнат жамоаси учун хос бўлган жараён ҳисобланади. Бу эса бошқариш жараёнини нафақат малакали, қолаверса демократия бўлганда таъминланади. Бу қонун моҳиятига кўра жамоада одамларнинг бир-бирига бўлган ўзаро муносабатини акс эттиради, яъни раҳбар ва бўйсунувчилар ўртасидаги ўзаро алоқани акс эттиради.
Вақт қонуни (вақтни иқтисод қилиш қонуни)-бу бозор иқтисодиётининг муҳим қонунидир. Вақт иқтисодий категория бўлиб, унинг қадр-қиммати корхона фаолиятининг барча томонларини ўз ичига қамраб олади, жумладан, ишлаб чиқариш тезлиги, капитал айланмаси, меҳнат унумдорлиги, меҳнат қуролларидан фойдаланиш харажатлари ва бошқалар.
Менежментнинг асосини объектив иытисодий, ижтимоий ва бошыа қонунларга асосланувчи ҳуқуқий илмийлик ташкил қилади. Бу қонунларни ўрганиш ва уларнинг аниқ вазиятларда намоён бўлишини ҳисобга олган ҳолда хўжулик раҳбарлари республика халқ хўжалигини бошқаришнинг стратегия ва тактикасини белгилайди.


4. Менежментнинг асосий тамойиллари
Тамойил – бу фаолият юритишнинг асосий қоидаси, етакчи ғоядир. Илмий адабиётларда одатда бошқарув тамойиллари деганда иқтисодиётга раҳбарлик қилишда асосланиладиган асосий қоида, йўл-йўриқ, хулқ меъёрлари тушунилади. Бошқарув тамойиллари иқтисодиёт қонунлари таъсири натижасида бошқарув усулларига боғлиқ ҳодисалар моҳиятини акс эттиради. Бошқарув механизмини қуйидагича ифодалаш мумкин:


Download 83.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling