2-мавзу. Менежментда кулланиладиган қонунлар ва тамойиллар Режа


Download 83.91 Kb.
bet3/8
Sana03.02.2023
Hajmi83.91 Kb.
#1152346
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2-мавзу. менежмент

3. Менежмент қонунлари
Менежмент қонун ва қонуниятлари ўз моҳиятига кўра объектив жараён ҳисобланади. “Қонун” ва “қонуният”ни умумий ва хусусий тушунчаларга киритиш мумкин.
“Қонун” умумий тушунча бўлса, қонуният унинг бир қисми ҳисобланади. Иқтисодий қонун ва қонуниятлар инсон онги ва савиясидан ташқарида амал қилади. Инсон уни тўғри тушуниши ва ундан ўз фаолиятида оқилона фойдаланиши лозим. Бозор иқтисодиёти тизими уни тўғри тушуниш ва ундан оқилона фойдаланишни талаб қилади.
Менежментнинг қуйидаги қонунлари мавжуд:
-ихтисослаштириш қонуни;
-интеграция қонуни;
-марказлаштириш қонуни;
-демократизациялаш қонуни;
-вақт қонуни (вақтни иқтисод қилиш қонуни).
Ихтисослаштириш қонунининг моҳияти шундаки, корхонани бошқариш маълум миқдордаги бошқарувчилар, раҳбарлар томонидан амалга оширилади. Улар ўз фаолиятлари жараёнида меҳнат тақсимоти асосида ўзига хос қуйидаги функциялар бўйича (режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш, фаоллаштириш, назорат), меҳнат воситалари бўйича (ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш усуллари), функцияларни бажариш ҳажми ва меҳнатга бўлган талаб бўйича (бўлим раҳбарлари ва унга бўйсунувчилар), менежмент ваколати бўйича (менежмент даражаси, ҳуқуқи, масъулияти ва бошқалар) амалга оширади.
Менежмент тизимида ҳар хил функциялар тақсимоти мавжуд бўлади. Хусусан корхонани бошқаришнинг умумий вазифалари- ишлаб чиқариш жараёни, молия, сотиб олиш, сотиш, маркетинг, кадрларни ўқитиш, илмий фаолият, ахборотлар тизимини бошқариш кабилар мавжуд бўлади. Бу ўз навбатида бошқаришнинг ихтисослашуви бўлиб, улар ёрдамида бошқаришнинг самарадорлиги таъминланади. Менежментнинг ихтисослашган функциялари шу соҳани билган тажрибали ва малакали ходимлар томонидан амалга оширилади.
Интеграция қонуни-бу объектив қонун бўлиб, менежмент барча бошқарувчи ходимлар фаолиятини интеграцияси асосида амалга оширишни кўрсатади. Бундай эҳтиёж ишлаб чиқариш ва бошқаришга бўлган талабдан келиб чиқади ва амалга оширилади.

Менежментнинг интеграцияси унинг қуйидаги таркибий қисмлари ёрдамида намоён бўлади:






  1. Мақсад - бошқаришнинг интеграцион омили сифатида;

  2. Менежмент механизми-баланслашган усули ва менежмент жараёни сифатида;

  3. Структуравий бўлинмалар ва уларнинг функцияларини мувофиқлаштириш сифатида;

  4. Ахборотлар билан таъминлаш-менежмент бўлинмалари ўртасида боғланиш сифатида.

Менежментнинг марказлаштириш қонуни. Бу қонун марказдан ва қуйидан бошқаришнинг оптимал (энг қулай) вариантини топишни талаб этади.
Бу қонун бир томондан марказдан, яъни юқоридан пастга, иккинчи томондан пастдан юқорига менежмент жараёнини ўзида акс эттиради.
Бошқаришнинг объектив тизими марказлаштирилган шаклда бўлади. Масалан, биологияда биринчи тизим фаолият кўрсатиши учун марказ, яъни мия ишлаши керак.
Корхонани бошқаришда, муҳим қарорлар қабул қилишда вакилликнинг аксарият қисмини ўз зиммасига оладиган бошқарув тизими марказлашган бошқарув деб аталади. Корхонани бошқариш ваколатлари асосан қуйи бошқарув органларига берилган бўлса, буни марказлашмаган яъни қуйидан бошқарув дейилади.

Марказлашган бошқарувнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

1.Ихтисослашган бошқарув хизматининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш имкони туғилади.


2.Ҳаракатнинг ягона келишилган тартиби таъминланади.
3.Менежмент меҳнати билим ва тажрибадан унумлироқ фойдаланиш имконини беради.

Download 83.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling