Янги ўзбекистонда илм ва инновациялар тарақҚиёт омили сифатида


Download 0.64 Mb.
bet1/6
Sana02.11.2023
Hajmi0.64 Mb.
#1739348
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ахборот хати Инновик доирасида ТМИ 2




ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ



ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ИЛМ ВА ИННОВАЦИЯЛАР ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ СИФАТИДА ”


мавзусидаги илмий-амалий конференция


АХБОРОТ ХАТИ


2023 йил 16-20 октябрь кунлари Инновацион ғоялар ҳафталиги “Inno Week.Uz-2023” доирасида 20 октябр куни


Тошкент молия институти томонидан “Янги Ўзбекистонда илм ва инновациялар тараққиёт омили сифатида” мавзусидаги Олий ўқув юртлариаро Республика илмий-амалий конференция ўтказилади

Анжуманга мамлакатимиз ҳамда хорижий нуфузли олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, амалиётчи мутахассислар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, талабалар иштирок этиш учун таклиф этилади.


АНЖУМАН ҚУЙИДАГИ ИЛМИЙ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ШУЪБАЛАРГА БЎЛИНАДИ:

  1. «Ўзбекистон – 2030» стратегияси устувор йўналишлари ва мақсадлари Тараққиёт кафолати сифатида;

  2. Янги Ўзбекистонда илм ва инновациялар тараққиёт омили: муаммо ва ечимлар;

  3. Янги Ўзбекистонда иқтисодий ўсишни таъминлаш истиқболлари: менежмент ва рақамли маркетингнинг замонавий концепциялари;

  4. Молия-банк тизими, қимматли қоғозлар ва молия бозорини ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари;

  5. Бухгалтерия ҳисоби ва аудитни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш истиқболлари;

  6. Ўзбекистонда солиқ, пенсия тизими ва суғурта бозорини ривожлантириш муаммолари: назария ва амалиёт.

Анжуманга тақдим этиладиган материалларга талаблар:


  • тақдим этиладиган материаллар анжуман илмий йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий- амалий тавсияларни ўз ичига қамраб олган ҳолда, имловий хатоларсиз, муаллиф анкетаси тўлдирилган ҳолда тақдим этилиши лозим;

  • материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;

  • маъруза тезислари матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ўлчамда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади. Юқори қисмда ўртада мақоланинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, лавозими, ташкилот номи, электрон манзили ёзилади. Сўнгра, 1,0 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,0 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусхаси MS Word дастурида, Times

New Roman шрифтида, 14 кегель катталигида, 3 бетдан кам бўлмаган ҳажмда бўлиши талаб этилади.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling