№
|
Ҳужжатнинг номи
|
Ҳужжатга қўйилган талаблар
|
|
Талабгорнинг тавсифномаси
|
Тавсифномада ёритилиши лозим бўлган жиҳатлар:
- талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган йили, санаси, миллати (фуқаролик паспорти ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича ёзиш);
- ўқиш жойи ёки фаолият кўрсатаётган муассасанинг расмий номи (агар талабгор таълим муассасаси ўқувчиси ёки талабаси бўлса, унинг қайси синф ёки босқичда ўқиши)ни кўрсатиш;
- талабгорнинг қайси йўналиш бўйича тавсия этилаётганлиги;
- талабгор тавсия этилаётган йўналишнинг айнан қайси соҳа ёки тури билан шуғулланиши (Масалан: адабиёт йўналишининг – шеърият ёки публицистика соҳаси, маданият йўналишининг – сухандонлик, журналистика, сценарист соҳаси, спорт йўналишининг – бадиий гимнастика, сузиш, теннис, шахмат тури, санъат йўналишининг – тасвирий ёки амалий санъат, анъанавий қўшиқчилик, фортепиано соҳаси, таълим йўналишининг – кимё, математика, она тили ва адабиёт, жамоатчилик фаолияти йўналишининг – етакчилик, тадбиркорлик, фермерлик, Ёшлар ишлари агентлиги фаоллари ва бошқа соҳалари);
- асосий йўналиши бўйича эришган ютуқлари, соҳада олган раҳбат ва мукофотлари ва бошқа эътирофли жиҳатлари йиллар кетма-кетлигида берилиши, (танловнинг қаерда, қайси ташкилот томонидан, кимлар ўртасида, қандай ном билан ўтказилганлиги, нечанчи ўринни эгаллаганлиги ҳамда нима билан тақдирланганлиги;
- асосий йўналишидан ташқари бошқа йўналишлар бўйича эришган ютуқлари;
- етакчилик қобилияти, ижтимоий фаоллиги, ташаббускорлигини очиб берадиган жиҳатлари
ва ютуқлари;
- ахборот-коммуникация технологияларидан қай даражада фойдаланиши (Масалан: ўз ижодий-илмий ёки маърифий ижтимоий саҳифаси мавжудлиги, адабий, маърифий ва таълим, ижтимоий муаммоларни ёритиш бўйича тармоқда фаоллиги, веб-саҳифалари ва ҳ.к.);
- спортнинг қайси тури билан шуғулланиши
ва эришган ютуқлари;
- спортчиларга ёзилган тавсифномада эришган ютуқлари билан бирга талабгор Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳамда спорт унвонига (спорт усталигига талабгор, спорт устаси, халқаро тоифадаги спорт устаси) эга бўлса қайд этиш зарур.
|
|
Талабгорнинг объективкаси
|
Объективка намунада кўрсатилган талаблар бўйича ёзилиши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари имзоланиши, вазирлик ва идоралардан тавсия этилаётган ' талабгорларнинг объективкаларида эса ушбу тизим кадрлар бошқармаси бошлиғининг имзоси бўлиши лозим.
|
|
Талабгорнинг тўлдирилган сўровномаси ва таржимаи ҳоли
|
Сўровнома ва таржимаи ҳол аниқ ва чиройли ёзувда шахсан талабгор томонидан тўлдирилиши шарт.
Сўровнома ва таржимаи ҳолидаги маълумотлар тўғри ва аниқ кўрсатилиши керак.
Ҳужжатлар бланкаси сифатли бўлиши, талабгорнинг яшаш манзили, имзоси, телефон рақами аниқ кўрсатилиши зарур.
|
|
Тақдимнома (2 та)
|
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларининг тақдимномаси;
2. Тавсия этаётган туман (шаҳар) ҳокимининг тақдимномаси.
Тақдимнома рангли бланкада, имзоланган, регистрация қилинган ҳамда талабгорнинг асосий эришган ютуқлари қайд этилган ҳолда бўлиши лозим.
|
|
Тавсиянома (2 та)
|
1. Талабгор таълим олаётган ёки ишлаётган муассаса раҳбарининг тавсияномаси;
2. Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмаси раисининг тавсияномаси.
Тавсиянома рангли бланкада, имзоланган, регистрация қилинган ҳамда талабгорнинг асосий эришган ютуқлари қайд этилган ҳолда бўлиши лозим.
|
|
Фикрномалар (4-5 та)
|
Фикрномалар талабгорнинг йўналиши бўйича адиблар, шоирлар, журналистлар, маданият ходимлари, санъатшунослар, рассомлар, ҳайкалтарошлар, олимлар, фан талабгорлари, педагоглар, спорт мураббийлари каби соҳа мутахассислари ҳамда талабгорнинг бевосита раҳбаридан олинади.
Фикрнома имзоланган бўлиши, қайси уюшма ёки ташкилот аъзоси бўлса гувоҳнома рақами ва берилган йили ёзилган бўлиши лозим (Масалан, Ёзувчилар ёки Журналистлар уюшмаси аъзоси бўлса аъзолик гувоҳномаси).
|
|
Тақриз (1-2 та)
|
Тақриз талабгорнинг бирор бир асарига, илмий
ва бадиий ижодига, тасвирий санъат намуналарига соҳа мутахассислари томонидан ёзилган бўлиши керак (Спорт
ва шу каби айрим соҳалар учун тақриз талаб қилинмайди).
|
|
Талабгорнинг эришган ютуқлари рўйхати
|
Рўйхат сўнгги 3 йил давомида (айрим ҳолларда 3 йилдан олдинги даврда ҳам аҳамиятли ютуққа эришган бўлса, уни ҳам ёритиш) эришилган ютуқлари, турли танловларда ғолибликни қўлга киритганлиги ёки тармоқ мукофотларига сазовор бўлганлигини тасдиқловчи диплом, сертификат, фахрий ёрлиқ ва шу каби ҳужжатлар йиллар кетма-кетлигида, аввал асосий йўналиши бўйича, сўнг қўшимча фаолиятидан эришган ютуқлари бўйича ёзилиши керак. (Талабгорнинг ютуқлари камида вилоят даражасида бўлиши лозим.)
|
|
Талабгорнинг эришган ютуқлари бўйича тасдиқловчи ҳужжатларининг нусхалари
|
Ҳужжатларнинг нусхалари рўйхат бўйича кетма-кетликда жойлаштирилган бўлиши шарт. Ҳужжатлар сифатли бўлиб, ундаги ёзув, муҳр ва маълумотлар аниқ кўриниши лозим.
Хорижий тилларда ёзилган ҳужжатларнинг нусхаси таржима қилинган ҳолда илова қилиниши керак.
|
|
Талабгорнинг ташаббускорлиги, тарғиботчилиги, фаоллиги бўйича ҳужжатлар
|
Талабгор ўқув муассасалари ёки маҳаллада тўгарак, спорт секцияси, касб-ҳунар ўқитиш маркази кабиларни ташкил этиб, ёшларни жалб этган бўлса, бу ҳаҳда алоҳида маълумот мутасадди раҳбарнинг имзоси билан тақдим этилиши керак.
|
|
Талабгорнинг ОАВларда эълон қилинган ижодий ёки илмий ишларининг рўйхати
|
Рўйхатда ижодий ёки илмий ишларнинг номи, қайси газета, журнал ёки нашриётларда чоп этилганлиги, нусхалар сони ҳақидаги маълумотлари йиллар
кетма-кетлигида, жадвал шаклида ёзилиши лозим. Талабгор тўғрисидаги маълумотлар ёки уларнинг мақолалари ёритилган газета ва журналлар тақдим этилиши керак.
|
|
Талабгорнинг ижодий ёки илмий ишларидан намуналар
|
Талабгорнинг йўналишига оид ижодий ёки илмий ишлари чоп этилган газета ва журналлар нусхалари, бадиий-илмий китоблари, қўлланмалари, қўшиқлари кўчирилган диски ва бошқа шу каби аҳамиятли ишларидан намуналар илова қилиниши лозим (Китоблари нашриётда чоп этилган бўлиши шарт, компьютердан чиқарилган
ва брошюралар тарзида бўлмаслиги лозим. Талабгорнинг кичик шеърлари ёки аҳамиятсиз маълумотлари чоп этилган газета ва журналлар тақдим этилмаслиги керак).
|
|
Талабгорнинг фуқаролик паспорти ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидан нусха
|
Паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси сифатли даражада, ундаги ёзув ва муҳрлар аниқ кўриниши керак.
|
|
Талабгорнинг ота-онасининг фуқаролик паспортидан нусха
|
Паспорт нусхаси сифатли даражада, ундаги ёзув
ва муҳрлар аниқ кўриниши керак.
|
|
Талабгорнинг ота-онасининг
иш жойидан маълумотнома
|
Маълумотномада ота-онасининг иш жойи ва лавозими тўлиқ кўрсатилган холда кадрлар бўлими бошлиғи томонидан имзо ва муҳр билан тасдиқланган бўлиши лозим.
|
|
Талабгорнинг яшаш жойидан маълумотнома ва маҳалла фуқаролар йиғини раисининг тавсифномаси
|
Тавсифномада талабгорнинг ўзи ва ота-онасининг яшаш манзили кўрсатилган бўлиши, жамоат ишларидаги фаоллиги ёритилиши ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан имзо ва муҳр билан тасдиқланиши лозим.
|
|
Талабгорнинг фотосурати
|
Талабгорнинг 9x12 см. ҳажмдаги юқори сифатли 2 дона фотосурати тақдим этилади.
Фотосуратда:
- талабгорнинг расмий кийимда, оқ рангдаги куйлак ва қора рангли классик шаклдаги (расмий-идоравий) костюмда, бўлиши лозим;
- фотосуратнинг орқа фони оқ рангда бўлиши;
- талабгор ортиқча тақинчоқ ва бўёқларсиз, соч турмаги тепага ёки ёнга йиғилган, очиқ чеҳрада бўлиши, ўзини тутиши ва нигоҳида табиийлик, сиполик, камтарлик ифодаланиши мақсадга мувофиқ
|
|
Талабгорнинг фаолияти акс эттирилган фотолавҳалар
(5-6 та)
|
Талабгорнинг фаолиятига оид фотолавҳалар ҳужжатларга қўшимча равишда тақдим этилиши мумкин.
Фотолавҳаларда фақат ижодий ва ижтимоий фаолияти акс этган бўлиши лозим.
|