Спортнинг шахмат тури бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги н и з о м и
Download 22.12 Kb.
|
шахмат низом хоким кубоги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мусобақага раҳбарлик қилиш.
- Бажарувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
- Мусобақани ўтказиш тартиби ва иштирокчилар.
- Мусобақа ўтказиш жойи ва вақти. Мусобақалар жойи ва вақти белгиланган жадвал асосида ўтказилади. 6. Талабномаларни топшириш тартиби.
- 7. Ғолибларни тақдирлаш.
- Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи У.Бахромов Вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи О.Рахмонов
Спортнинг шахмат тури бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақаси ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Н И З О М И Мақсад ва вазифалар. 1.1 Спортни шахмат турини оммавийлаштириш ва спорт билан шуғулланишга бўлган эҳтиёжни шакллантириш; 1.2 Вилоятнинг турли ёш гуруҳдаги шахмат бўйича спортчиларнинг даражасини ошириш; 1.3 Ҳудудда шахснинг ҳар томонлама ва уйғун камол топишида шахмат спортининг ўрнини оширишга кўмаклашиш; 1.4 Ҳудудларда шахмат клублари, тўгараклари тармоғининг кенгайишига кўмаклашиш; 1.5 Шахмат бўйича юқори малакали спортчилар, мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш тизимини ишлаб чиқишда иштирок этиш; 1.6 Шахматнинг ривожланишига ёрдам берувчи семинар, конференсия ва мусобақалар ташкил этиш; 1.7 Ёш шахматчилар, шахмат мураббийларни ижтимоий ҳимоя қилиш. Мусобақага раҳбарлик қилиш. Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси, Спортни ривожлантириш бошқармаси, Ўзбекистон шахмат федерацияси Навоий вилоят филиали томонидан амалга оширилади. Бажарувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 3.1 Ҳудуддаги қатнашчилар ва аъзоларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш; 3.2 Шахмат спортига доир маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш; 3.3 Ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш; 3.4 Ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар, конференциялар ўтказиш; 3.5 Аҳоли ўртасида шахмат спортини ривожлантириш бўйича маҳаллий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш; 3.6 Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Мусобақани ўтказиш тартиби ва иштирокчилар. 4.1 Мусобақага Навоий вилоятида доимий яшовчи 10-30 ёшдаги ёшлар таклиф этилади. Мусобақа халқаро ФИДЕ тартиб қоидаларига амал қилинган ҳолатда, гуруҳларга бўлинмаган ҳолатда ўтказилади. Ўтказиш тартиби швейцарча тизимда ҳар бир иштирокчига маҳалла босқичида 5 дақиқа, сектор босқичида 10 дақиқа, туман (шаҳар), вилоят босқичида 15 дақиқа вақт берилади; 4.2 “Ҳоким кубоги” шахмат мусобақалари: маҳалла босқичи 20-30 январ кунлари, сектор босқичи 1-15 феврал кунлари, туман (шаҳар) босқичи 16-28 феврал кунлари, вилоят босқичи 1-15 март кунлари профессионал ҳамда хаваскорлар ўртасида ўғил болалар алоҳида, қизлар алоҳида ўтказилади; 4.3 Кейинги босиқичга чиқиш учун фақат 1-2-3 ўрин эгаллаган ўғил ва қизлар қатнашиш ҳуқуқига эга. Мусобақа ўтказиш жойи ва вақти. Мусобақалар жойи ва вақти белгиланган жадвал асосида ўтказилади. 6. Талабномаларни топшириш тартиби. 6.1 Талабномалар 2023 йил 15 январ кунидан 19-январ кунигача ўзи истиқомат қиладиган маҳалла ёшлар етакчиларга мурожаат қилишади; 6.2 Мусобақанинг туман (шаҳар) ҳамда вилоят босқичларида маҳалла ёшлар етакчилари томонидан мусобақа бошланишидан камида 2 кун олдин тасдиқланган талабномаларни (шифокор рухсати ва юборувчи ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган бўлиши) топширилади; 6.3 Мусобақа иштирокчилари шахсни тасдиқловчи (паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома) ҳужжат асосида қатнашади; 6.4 Мусобақада белгиланган вақтдан кечиккан иштирокчилар мусобақага қатнашмайди; 6.5 Низоларни ҳал этиш ҳакамлар томонидан бажарилади; 6.6 Ҳакамлар ҳайъатига спорт ва халқ таълими бошқармалари томонидан жойи ва техник ташкилий масалалар маҳалла ва мактаблар томонидан амалга оширилади. 7. Ғолибларни тақдирлаш. Мусобақалар туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлимлари томонидан маҳалла, сектор босқичларида 1-2-3 даражали дипломлар ҳамда эсдалик совғалари, туман (шаҳар) босқичи 1-2-3 даражали дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар. Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи У.Бахромов Вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи О.Рахмонов Download 22.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling