Фарғона вилояти Маданият бошқармаси учун муҳим бўлган қарор имзоланиши кутилмоқда!


Download 12.75 Kb.
Sana04.02.2023
Hajmi12.75 Kb.
#1162038
Bog'liq
Бошлик макола


Фарғона вилояти Маданият бошқармаси учун муҳим бўлган қарор имзоланиши кутилмоқда!

Барчамизга маълумки, 2020-йил бутун дунё, шу жумладан бизнинг давлатимиз, халқимиз учун ҳам оғир келди. Бироқ ушбу йил якунлари Фарғона вилояти Маданият бошқармаси учун қувончли лаҳзаларни ҳам улашмоқда.


Жорий йилнинг ноябр ойи сўнггида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Аҳмадовичнинг топшириғига асосан вазирнинг биринчи ўринбосари Носиров Жамол Шуҳратович бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ Фарғона вилоятида маданият ва санъат соҳасида олиб борилаётган ишлар, белгиланган қарор ва фармойишлар ижросининг холати юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш ишлари якунига кўра Фарғона вилояти ҳокимлигида йиғилиш ўтказилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари кўрсатилиб, эришилган ютуқлар эса эътироф этилди.
Эътиборли жиҳати шундаки йиғилишда, Маданият вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг маданият ва санъатга алоҳида ғамҳўрлиги сабабли вилоятда бир неча йиллардан буён ҳал этилмай келинаётган муаммоларни бартараф этиш масаласи жиддий муҳокамма этилди. Хусусан, кўплаб вилоят раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда қисқа муддатларда Марғилон шаҳридаги мусиқали мақом театрини жихозлаш учун аниқ-ҳисоб китобларни ишлаб чиқиш, Фарғона вилояти мусиқали драма театрини жойига (ҳозирги кунда Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси фойдаланувида бўлган бинога) қайтариш, Фарғона шаҳар Ал-Фарғоний номли боғда жойлашган вилоят маданият марказини ўрганиб чиқиб, таъмирлаш ишларини якунлаш ва жихозлаш бўйича аниқ-ҳисоб китобларни ишлаб чиқиш, Фарғона шаҳар 4-сонли мусиқа ва санъат мактаби негизида қурилган мақом интернат мактаби ва мусиқа мактабини тўлиқ сақлаб қолиш бўйича таклиф тайёрлаш, Фарғона шаҳридаги Рус драма театри фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари тегишли ташкилотларга ўз йўналишлари бўйича белгилаб берилди.
Бугунги кунда ушбу йиғилишнинг Қарор лойиҳаси тайёр ҳолатга келтирилди ҳамда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровга имзо учун киритилди.
Шу муносабат билан Фарғона вилояти Маданият бошқармаси ва вилоятдаги барча тизим-ташкилотлар номидан Ўзбекистон республикаси Маданият вазири Озодбек Аҳмадович ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевичга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Вилоятимизда Маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга қаратилган барча эътиборга лаббай деб жавоб берган холда сидқидилдан меҳнат қилишга сўз берамиз.

Фарғона вилояти Маданият


бошқармаси бошлиғи
Б.Султанов
Download 12.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling