2-Мавзу. Менежментнинг назарий асослари


Download 188.86 Kb.
bet3/3
Sana04.11.2020
Hajmi188.86 Kb.
#140459
1   2   3
Bog'liq
2-мавзу. Матн. Маъруза. 2016. (1)


А́брахам Масло́у[2] (англ. Abraham Maslow [ˈmæzloʊ]; 1 апреля 1908Нью-Йорк — 8 июня 1970Менло-ПаркКалифорния) — американский психолог, основатель гуманистической психологии.

Бу мактаб вакиллари, агар раҳбарлик ўз ходимлари ҳақидаги ғамхўрликни оширса, унда ходимларнинг қаноатланганлиги даражаси ошади, бу эса муқаррар унумдорликни кўпайишига олиб келади деб ишонганлар.



Улар бевосита бошлиқларнинг самарали ҳаракатлари, ходимлар билан маслаҳатлашишлар ва уларга ишда мулоқот қилишга кенгроқ имкониятларни беришни ўз ичига олувчи инсоний муносабатларни бошқариш усулларидан фойдаланишга тавсия берганлар.
Аҳлоқий фанлар ёки бихевиористик мактаб (1950 йилдан ҳозирги вақтгача).
Энг кўзга кўринган вакиллари – Ф.Герцберг, Р.Лайкерт, Д. Мак Грегор. Ушбу мактаб инсоний муносабатлар мактабидан анча узоқлашиб кетган. Ушбу ѐндашувга кўра ходимга ташкилотларни бошқаришга нисбатан аҳлоқий фанлар концепцияларини қўллаш асосида ўзининг шахсий имкониятларини ҳис қилишга кўпроқ даражада ѐрдам кўрсатиш керак.
Бу мактабнинг асосий мақсади ташкилот фаолияти самарадорлигини унинг 16 инсоний ресурслари самарадорлигини ошириш йўли билан оширишдан иборат. Унинг асосий қоидаси: аҳлоқ ҳақидаги фанни тўғри қўллаш ҳамма вақт, ҳам алоҳида ходимнинг, ҳам умуман ташкилотнинг самарадорлигини ошишига ѐрдам бериши керак.
Бошқарув фани мактаби ёки миқдорий усул (1950 йилдан ҳозирги вақтгача).
Энг кўзга кўринган олимлари Р.Акофф, Н.Винер, В.Порето ҳамда В.Глушков ва Л.Канторавич (СССР).


Рассел Линкольн Акофф (19192009) — американский учёный в областях исследования операцийтеории систем и менеджмента.


Но́рберт Ви́нер (англ. Norbert Wiener26 ноября 1894Колумбия, штат МиссуриСША — 18 марта 1964СтокгольмШвеция) — американский математик, один из основоположников кибернетики и теории искусственного интеллекта.

Мактаб бошқарувда аниқ фанлар - математика. статистика, мухандислик фанлари маълумотларидан фойдаланишга асосланади ва операциялар ва вазиятлар моделлари тадқиқотлари натижаларини кенг кўллашни кўзга тутади.

Аммо иккинчи жаҳон урушига қадар миқдорий усуллардан бошқарувда етарлича фойдаланилмаган.

Эҳтимол, компьютерларни ривожланиши бошқарувда ушбу усулларни кўллашга кучли туртки бўлган бўлса керак.

Улар ўсиб борувчи мураккабликдаги математик моделларни қуришга имкон берганлар, бу моделлар ҳақиқатга кўпроқ даражада яқинлашадилар, демак аниқроқ бўладилар.
Вазиятли ёндашув (1960 йилдан ҳозирги вақтгача).
Бу ёндашувни ишлаб чиқилиши бошқарув назариясига катта ҳисса қўшган, чунки фанни аниқ вазиятлар ва шароитларга тўғридан-тўғри қўллаш имконияти пайдо бўлган.

Вазиятли ѐндашувда асосий томон вазият, яъни аниқ ҳолатлардан иборат бўлади, улар ташкилотларга ушбу аниқ вақтда катта таъсир кўрсатадилар. Ҳам ташкилотнинг ўзида, ҳам атроф муҳитда кўпгина бундай омиллар мавжуд бўлганлиги сабабли, ташкилот фаолиятини бошқаришнинг ягона “яхши” усули йўқ бўлади.

Бошқарувнинг вужудга келган вазиятда кўпроқ мос келувчи усули энг самарали бўлади.

М.Фоллетт 20- йиллардаѐқ “Вазият қонуни” ҳақида гапирган.

Аммо бу ѐндашув фақат 60- йилларнинг охирида керакли даражада ишлаб чиқилган.

Вазиятли ѐндашув буюрилган тавсияларнинг оддийгина йиғиндиси эмас, балки, ташкилий муаммолар ва уларнинг ечимларига нисбатан фикрлаш усулидир.

Ундан фойдаланган ҳолда, раҳбарлар аниқ вазиятларда қайси 17 усуллар ташкилий мақсадларига эришишга кўпроқ даражада ѐрдам беришини тушуниб олишлари мумкин.

Шунинг учун ташкилот мақсадларига самаралироқ эришиш учун аниқ усуллар ва концепцияларни маълум вазиятлар билан боғлаш зарур.

Вазиятли ѐндашувда эътибор ташкилотлар ва ташкилотларнинг ўзларининг ичидаги вазиятли фарқларга қаратилади.

Шу муносабат билан аҳамиятли ўзгарувчан вазиятлар ва уларнинг ташкилот фаолияти самарадорлигига таъсирини аниқлаш зарур.


Тизимли ёндашув (50 йилларнинг охиридан ҳозирги вақтгача).
50- йилларнинг охирида бошқарувда тизимлар назариясини қўлланиши менежментга бошқарув фани мактаблари ва хусусан, америкалик олимлар Ж.Пол Гетти ва Питер Ф. Друкерларнинг муҳим улуши бўлган.

Бу ёндашув нисбатан яқиндан қўллана бошлаганлиги туфайли, ҳозирги вақтда ушбу мактабнинг бошқарув назарияси ва амалиѐтига ҳақиқий таъсирини тўлиқ даражада баҳолашнинг иложи йўқ.


Шунга қарамасдан бугун унинг таъсири жуда катта ва бундан кейин ҳам у ўсиб боради.

Тизимли асосда, эҳтимол, келажакда ишлаб чиқиладиган янги билимлар ва назарияларни синтез қилиш мумкин бўлар.

Ўзгарувчанлар ва уларнинг ташкилот самарадорлигига таъсирини аниқлаш менежментга тизимлар назариясининг мантиқий давоми бўлган тизимли ѐндашувнинг асосий улуши бўлади.

Раҳбарлар тизимлар назариясини бошқарув жараѐнига нисбатан қўллашлари учун ташкилотни ўзгарувчан тизимлар сифатида билишлари керак. Улар ташкилотга ўзгараѐтган ташқи муҳит шароитларида ҳар хил мақсадларга эришишга мўлжалланган одамлар, тузилма, вазифалар, технология каби ўзаро боғланган элементларнинг мажмуаси сифатида қарашлари керак.


Жараёнли ёндошув (1920 йилдан ҳозирги вақтгача).
Бу ёндашув ҳозирги вақтда кенг қўлланилади. У биринчи марта маъмурий бошқарув мактаби вакиллари томонидан таклиф қилинган бўлиб, улар менежернинг 18 вазифасини таърифлашга ҳаракат қилганлар.
Бу концепцияни дастлабки ишлаб чиқилиши А.Файолга тегишлидир. Ушбу ѐндашувга кўра, бошқарув узлуксиз ўзаро боғлиқ ҳаракатлар (хизматлар) жараѐни сифатида кўриб чиқилади, уларнинг ҳар бири ҳам, ўз навбатида бир неча ўзаро боғланган ҳаракатлардан иборат бўлади.
Улар коммуникациялар ва қарор қабул қилишнинг боғловчи жараѐнлари билан бирлашганлар.

Бунда раҳбарлик (етакчилик) мустақил фаолият сифатида кўриб чиқилади. У ходимларга таъсир кўрсатишнинг шундай имкониятини кўзда тутадики, улар мақсадларга эришиш йўналишида меҳнат қилсинлар.
Download 188.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling