2-Мавзу. Менежментнинг назарий асослари


Download 188.86 Kb.
bet1/3
Sana04.11.2020
Hajmi188.86 Kb.
#140459
  1   2   3
Bog'liq
2-мавзу. Матн. Маъруза. 2016. (1)



2-Мавзу. Менежментнинг назарий асослари

Режа:

  1. Менежментнинг илмий ёндашувлари ва тамойиллари.

  2. Илмий бошкариш мактаби.

  3. Классик (анъанавий) мактаб.

  4. Инсоний муносабатлар мактаби.

  5. Ахлоқий ёндашув мактаби.

  6. Математик ёки микдорий ёндашув мактаби.

  7. Жараёнли, вазиятли ва тизимли ёндашувлар.

Бошқарув фикри ғоятда номунтазам ҳолда ривожланган.


Бир неча ёндашувлар мавжуд бўлиб, улар баъзида бир бирларига мос келганлар, баъзида эса бир бирларидан анча фарқланганлар.
Жамият, техника ривожлангани сари бошқарув бўйича мутахассислар ташкилот фаолиятига таъсир кўрсатувчи омиллар ҳақида била бошлаганлар.
Бундан ташқари, дунё илмий-техника тараққиѐт билан асосланган тез ўзгаришларнинг майдонига айланган ва кўп мамлакатларнинг ҳукуматлари бизнесга нисбатан ўз муносабатларини борган сари қатъийроқ белгилай бошлаганлар.
Бошқарув тизимида бешта мактаблар мавжуд:

  • илмий бошқарув,

  • маъмурий бошқарув,

  • инсоний муносабатлар,

  • аҳлоқий фанлар ёки бихевиористик мактаб,

  • бошқарув фани, ёки миқдорий усул.


Илмий бошқарув мактаби (1885-1920).

Бутун дунёда “Мактабни илмий ташкил қилиш” номи билан кенг машҳур бўлган бу мактабни вужудга келиши ва ривожланиши ХХ асрнинг бошларига тўғри келади.


Бу мактабнинг бошида америкалик мухандис-тадқиқотчи Ф.Тейлор (1850-1915) турган, у ўзининг кундалик ишида унумдорлик ва самарадорликни ошириш мақсадида ишлаб чиқариш ва меҳнатни фаоллаштириш муаммоларини ҳал қилган.

Унинг таълими менежмент замонавий концепциясининг асосий назарий мактаби бўлган.



Бу мактабнинг кўзга кўринган вакиллари: Л.Гилберт, Г. Эмерсон, А.Гастев (Россия)лардир.

Фредерик Уинслоу Тейлор (или Тэйлорангл. Frederick Winslow Taylor20 марта 1856ФиладельфияПенсильвания — 21 марта 1915Филадельфия) — американский инженер, основоположник научной организации труда и менеджмента (см. тейлоризм).
Ф.Тейлор ўз номини бутун дунёга машҳур қилган қуйидаги китобларни ѐзган.

“Келишув тизими” (1895),

“Цех менежменти” (1903),

ва “Илмий менежмент тамойиллари” (1911).

Ф.Тейлор ўз асарларида капитал ва меҳнат манфаатларини бирга қўшиш, “капиталистик корхоналарда ҳамкорлик 14 фалсафаси”ни амалга оширишга ҳаракат қилган.
У томонидан ишлаб чиқилган меҳнатни жадаллашувини таъминловчи усул турли мамлакатлар бошқарувчиларида катта шўъбаиқиш уйғотган.
Ф.Тейлор илмий бошқарувни мухандислар тури бўйича саноат меҳнати соҳасига айлантиришга жонбозлик қилган.
Унинг тизими меҳнатни ижрочилар меҳнати ва фармойиш берувчилар меҳнатига тақсимлаш тамойилини изчил ўтказишдан иборат бўлган. Ишлаб чиқариш тизимида йўлга қўйилган механизм каби ишловчи ҳар хил ходим ўзининг вазифалари учун жавобгар бўлиши керак.
Бунда ходимлар турларини ишлар турларига мос келишига эришишга ҳаракат қилиш керак.

Ф.Тейлор илмий менежментга ташкилотни ишлаб чиқариш ва иқтисодий мақсадларига эришиш учун барча ходимлар манфаатларини уларнинг фаровонлигини ўсиши ва хўжайинлар ва маъмурият билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйилиши туфайли яқинлашувининг ҳақиқий воситаси сифатида қараган.

У, агар илмий менежмент тизими тўлиқ ҳажмда қабул қилинса, бу нарса томонлар ўртасидаги барча баҳслар ва зиддиятларни ҳал қилади деб ўйлаган.
Шундай қилиб, ушбу мактаблар учун қуйидаги хусусиятлар хос:

- маъмурият ҳал қилиши керак бўлган вазифаларни белгилаш;

- субъетивизм ва авторитар усулларни илмий қоидаларга алмаштириш;

- бошқарувни саноат меҳнати соҳасига айлантириш;

- меҳнатни тақсимлаш ва ихтисослаштириш, ходимларни тор вазифаларни бажаришга йўналтириш;

- фаолиятни қатъиан тартибга солиш;

- вазифаларни бажариш учун энг яхши, энг тўғри бажарадиган ходимларни мақсадга қаратилган холда танлаб олиш, уларни ўқитиш;

- хўжалик вазифаларини ҳал қилишнинг энг яхши усулларини белгилаш учун илмий таҳлилдан фойдаланиш;

- ишларни режалаштириш;

- ходимларни рағбатлантириш.


Бошқарувнинг классик ёки маъмурий мактаби (1920-1950).
Уни ривожлантиришига француз олими А.Файоль ва немец социологи М.Вебер энг катта улуш қўшганлар.

Download 188.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling