1-Мавзу. Менежментнинг назарий асослари


Download 0.97 Mb.
bet1/3
Sana15.11.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1775080
  1   2   3
Bog'liq
Менежмент 1-мавзу

  • Маърузачи: ўқ.Рахмонова Ш.Ш.

РЕЖА:

  • Менежмент фанининг мазмун-моҳияти
  • ва предмети.
  • 2. Менежментнинг объекти ва субъекти.
  • 3. Менежмент фанининг методи ва бошқарув механизми.

Менежмент - бу инглизча сўз бўлиб, инглиз тилининг Оксфорд луғатида берилган таърифга биноан у:

  • Менежмент - бу инглизча сўз бўлиб, инглиз тилининг Оксфорд луғатида берилган таърифга биноан у:
  • бошқарув ҳокимияти ва санъати;
  • ресурларни бошқариш бўйича алоҳида моҳирлик ва маъмурий кўникмалар тушунилади.
  • Бошқарув-бу турли воситалар ёрдамида ижтимоий муносабатларни йўналтириш ва тартибга солиш билан боғлиқ фаолиятдир.
  • Бошқача сўз билан айтганда, менежмент- бу бошқарув, яъни ресурсларни, одамларни бошқариш, самарали фаолият олиб бориш ва фойда олишни билиш, уни кўпайтириш жараёнидир. Шу нуқтаи назардан бошқарув- бу ўзига хос юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов, шу танлов асосида қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилишдир.
  • Менежмент фанининг мазмун-моҳияти
  • ва предмети
  • Бошқарув
  • -Юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов
  • -Мустақил фан
  • -Фаолият тури, функция
  • -Жараён
  • -Ташкилотларни бошқарувчи кишилар
  • -Бошқарув аппарати ёки органи
  • Menejment
  • Бугунги кунда менежмент ва бошқарув тўғрисида қуйидаги умум қабул қилинган фикрлар мавжуд:

Ҳар қандай фаолиятнинг ижобий натижа бериши, энг аввало танловни тўғри бажара олишга, маъқул ва ишончли қарорни қабул қила олишга ҳамда бу қарорнинг бажарилишини назорат қила олишга боғлиқ. Масалан, юқори фойда олиш қуйидаги учта жиҳат бўйича тўғри танловни ва ишчан қарор қабул қилишни талаб қилади.

  • Ҳар қандай фаолиятнинг ижобий натижа бериши, энг аввало танловни тўғри бажара олишга, маъқул ва ишончли қарорни қабул қила олишга ҳамда бу қарорнинг бажарилишини назорат қила олишга боғлиқ. Масалан, юқори фойда олиш қуйидаги учта жиҳат бўйича тўғри танловни ва ишчан қарор қабул қилишни талаб қилади.
  • Харажат- бу маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни сотиш ҳамда иш ҳақи тўлашга сарфланадиган маблағлар йиғиндисидир.
  • Харажат таркибига:
  • -маҳсулот (хизмат) таннархи;
  • -маъмурий харажатлар;
  • -ижара ва фоиз тўловлари;
  • -иш ҳақи;
  • -солиқлар киради.
  • Наф- бу маҳсулот (хизмат)нинг истеъмолчиларга қанчалик ижобий натижа келтиришидир. Харидор харид қобилияти доирасида энг нафли молни танлашга интилади. Шундагина у қониқади. Аммо товарнинг нафлилиги қанча юқори бўлса, унинг баҳоси ҳам шунча баланд бўлади. Бу эса, ўз навбатида харидорнинг сотиб олиш қобилиятини пасайтиради.
  • Баҳо- бу товар ва хизматларнинг пулда ифодаланган қийматидир. Баҳо иккита асосий вазифани бажаради:
  • Ресурслар истеъмолини чеклаш имконини беради;
  • Ишлаб чиқариш учун туртки бўлиб хизмат қилади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling