2-мавзу. Меркантилизм иқтисодий таълимоти
Меркантилизм ва ҳозирги замон
Download 205.57 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эътиборларингиз учун раҳмат!
2.4. Меркантилизм ва ҳозирги замон
Меркантилизм иқтисодий таълимотлар тарихи АСОСЧИЛАРИ Асосчилар; В. Стаффорд ( 1554-1612 ) Г. Скаруффе ( 1519-1584 ) Т. Манн ( 1571-1641) Жон Ло ( 1671-1729 ) А. Монкретвен ( 1575 – 1671 ) XVIII асрнинг охирида меркантилизм иқтисодий таълимот йўналиши сифатида тарих саҳнасидан тушди. Саноат инқилоби (тўнтариши) шароитида бу таълимот ва унга асосланган сиёсат ҳаёт талабига жавоб бермай қўйди. Хуш, бу таълимот нега тарих синовидан ўта олмади, унинг «бўш жойлари» нималардан иборат? Бу таълимотнинг хатоларини классик мактаб вакиллари, хатто айрим меркантилистлар ҳам тан олган. А.Смитнинг фикрича, бу «бизнинг савдогар ва саноатчилар томонидан сотқин парламентга ўтказилган протекционистик англашилмовчиликнинг қоришмасидан иборат ва бойлик бу пулга эгалик билан боғлиқ энг оддий тушунчадан иборат. Агар ўз бойлигини ошираман деса, ҳар бир индивид каби давлат ҳам олаётганидан кам сарфлаши керак. Истеъмол этилганидан ташқари қайси моддий шаклда бўлади? Оддийроқ айтганда, даромад ва буромаднинг фарқи нимада ифодаланади? Меркантилистлар уни мустаҳкам пул ёки олтин, зеб-зийнатлардан иборат деб билганлар. Кўпчилик меркантилистлар шундай нуқтаи назарни ҳимоя қилганларки, унга кўра миллатларнинг иқтисодий манфаатлари антагонистик, яъни қарама-қаршидир, гўёки дунёда чекланган миқдордаги ресурслар мавжуд, уларни эса бир давлат иккинчи давлат ҳисобига олиши мумкин. Бу меркантилистларнинг «кушнингни талон-торож қил» деган сиёсатини уялмасдан ҳимоя қилишини тушунтириб беради. Ундан ташқари бу ғояда ички истеъмолни камайтириш миллий сиёсатнинг мақсади қилиб кўрсатилади. Меркантилизмни қайтадан қўллаш, классик мактабни (бу ҳақда қуйида гапирилади) тан олмаслик, капитализм йўлига кейинроқ ўтган давлатларда рўй берди. Янги давлатлар иқтисодиётда тўла эркинликка қарши эди, ёки бу эркинлик фақат кучли Англия учун кулайлик ва устунлик беради деб бежиз ўйламаганлар. Шу сабабли бу ерда меркантилистларнинг давлатнинг иқтисодиётни бошқариш, протекционизм, мамлакатда пул мўл-кўллигини таъминлаш ва бошқалар ҳукуматлар сиёсатига айлантирилди. XV аср охири - XVIII асрлар давомида янги иқтисодий таълимот - меркантилизм ва у билан боғлиқ сиёсат пайдо бўлди. Бу таълимот бўйича миллат (халқ) бойлигининг асоси муомала соҳасида юзага келади (аввалги қарашлардан принципиал фарқ қилади). Бу таълимотда икки даврни ажратиш мумкин: 1. Илк меркантилизм ёки монетаризм (яъни пул дегани) XV-XVI асрларда (қисман XVII асрда) мавжуд бўлди ва бойлик асосан олтин, кумуш ва бошқа қимматбаҳо жавоҳирлардан иборат бўлади, деган ғояни илгари сурди. Шунга оид сиёсат ҳам олиб борилган, унда четдан имкони борича кўпроқ нодир металлар келтириш ва уларни четга камроқ чиқариш тарғиб қилинган. 2. Ривожланган меркантилизм таълимотида бойлик савдо-сотиқ соҳасида савдо баланси асосида юзага келган, имкони борича кўпроқ экспорт қилиш ва мумкин қадар камроқ импорт қилиш ғояси илгари сурилган. Эътиборларингиз учун раҳмат! Download 205.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling