2-мавзу: Молия бозори инструментлари ва қимматли қоғозлар Молиявий инструментларнинг мазмуни. Қимматли қоғозларнинг мазмуни ва тавсифи


Қимматли қоғозларни чиқаришдан асосий мақсад


Download 23.56 Kb.
bet3/3
Sana24.12.2022
Hajmi23.56 Kb.
#1050891
1   2   3
Bog'liq
2 мавзу Молия бозори инструментлари ва қимматли қоғозлар 1

3. Қимматли қоғозларни чиқаришдан асосий мақсад.
Қимматли қоғозларни чиқаришда қуйидаги мақсадлар кўзланади:
1. Аксия (оддий ва имтиёзли) чиқариш ва жойлаштириш йўли билан актсиядорлик компаниясини тўзиш.
2. Облигатсия чиқариш ва жойлаштириш йўли билан молиялаштиришни кенгайтириш.
3. Қўшимча инвеститсия жалб қилишда компанияда ҳукмронликни сақлаб қолиш учун имтиёзли актсиялар ва облигатсиялар чиқариш.
Давлат қимматли қоғозлари қуйидаги мақсадларда чиқарилади:
- жорий бюджет камоматини (дефитситини) молиялаштириш;
- аввал жойлаштирилган қарзларни сўндириш;
- давлат бюджети кассасининг бажарилишини таъминлаш;
- солиқ тўловларининг нотекис тушумини текислаш;
- тижорат банкларини ликвид резерв активлар билан таъминлаш;
- давлат ва маҳаллий хокимият органлари томонидан амалга ошириладиган мақсадли инвеститсион дастурларни молиялаштириш;
- ижтимоий муҳим аҳамиятга эга бўлган муассаса ва ташкилотларни молиявий қўллабқувватлаш.
Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда давлат қимматли қоғозлари ички қарзни молиялаштиришнинг асосий манбаларидан ҳисобланади. Бунда давлат иккиламчи бозорда айланадиган (облигатсиялар, ноталар, векселлар) ва айланмайдиган қоғозларини чиқариши мумкин. Нодавлат ташкилотлар эса инвеститсияларни жалб қилиш учун корпоратив қимматли қоғозлар чиқарадилар.
Саволлар
1. Молиявий инструментнинг мазмуни нима?
2. Молиявий инструмент ва унинг базиси экввалентлилиги нима?
3. Молиявий инструментнинг қандай атрибутлари бор?
4. Молиявий инструментнинг қандай функтсияларини биласиз?
5. Молиявий инструментни қайси белгилар бўйича таснифлаш мумкин?
6. Қимматли қоғозларнинг мазмуни нимадан иборат?
7. Қимматли қоғозларнинг қандай ҳоссаларини биласиз?
8. Қимматли қоғозларнинг қандай белгиларга кўра таснифланади?
9. Қимматли қоғозларни чиқаришда қандай мақсадлар кўзланади?
10. Эмиссияланувчи қимматли қоғозлар нима?
11 Ўзбекистонда қандай турдаги қимматли қоғозлар чиқарилади?


Топшириқлар
1.Молиявий инструменнинг ҳар бир тасниф белгиси
2. Қимматли қоғозларни ҳар бир тасниф белгиси бўйича тавсифланг.
3. Терминлар луғатини тузинг.


Download 23.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling