2-мавзу: Молия бозори инструментлари ва қимматли қоғозлар Молиявий инструментларнинг мазмуни. Қимматли қоғозларнинг мазмуни ва тавсифи


Қимматли қоғозларнинг мазмуни ва тавсифи


Download 23.56 Kb.
bet2/3
Sana24.12.2022
Hajmi23.56 Kb.
#1050891
1   2   3
Bog'liq
2 мавзу Молия бозори инструментлари ва қимматли қоғозлар 1

2. Қимматли қоғозларнинг мазмуни ва тавсифи.
Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўгрисида “ ги Қонуни 2008 йил 22 июлда қабул қилинган. Маскур қонуннинг асосий мақсади - қимматли қоғозлар бозори соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи амалдаги қонунларнинг номларини бирхиллаштиришдан, уларни халқаро стандартларга яқинлаштиришдан, шунингдек, хорижий молия бозорларига интегратсиялашиш учун зарур шароитларни яратиш йўли билан мамлакатимиз қимматли қоғозлар бозорининг жадал ва жўшқин ривожланишини таъминлашдан иборат. Бу қонун 9 боб, 64 моддадан иборат. Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўгрисида “ ги қонунининг 3- моддасида қимматли қоғозларга шундай таъриф берилган: Қимматли қоғозлар – ҳужжатлар бўлиб, улар бу ҳужжатларни чиқарган юридик шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки қарз муносабатларини тасдиқлайди, дивидендлар ёки фоизлар тарзида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш имкониятини назарда тутади.
Қимматли қоғозларнинг қиймати Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ифодаланади. Қимматли қоғозлар молиявий инструментларнинг бошқа турларидан фарқли энг катта ва алоҳида бозорига эга бўлган гуруҳини ташкил этганлиги муносабати билан уларнинг мазмунмоҳиятини маҳсус равишда кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Таъкидлаш жоизки, қимматли қоғозлар молиявий инструментларнинг бир тури бўлганлиги учун умуман олганда мазмунан синонимдир, лекин улар молиявий инструмент-ларнинг бошқа турларидан маълум жиҳатлари билан фарқ қилади.
Қимматли қоғоз – бу, умуман олганда, монетизатсиялашган (пул билан таъминланган) реал базисга эквивалент (“егиз-аналог”) қийматга (баҳога) ва ҳоссаларга эга бўлган, маҳсус иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган, ўзига ҳос бозордаги молиявий муносабатларни белгиловчи, шакллантирувчи ва ривожлантирувчи, молиявий ресурсларни самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланишини таъминловчи, муайян ҳолларда маълум шаклларда даромад келтирувчи восита сифатида ҳар ҳил турларда, шакл ва мазмунларда намоён бўладиган ҳам инвеститсион капитал (актив, маҳсус фонд жамғармаси бойлиги, қимматли қоғозлар портфели), ҳам тўлов воситаси, ҳам алоҳида фонд бозори товаридир. Қимматли қоғоз бир вақнинг ўзига иқтисодий категория ва юридик конструктсия сифатида мазмунга эга.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги” Қонуни билан белгиланган қимматли қоғознинг таърифини мазмунан юқорида келтирилган талқинда тушуниш мақсадга мувофиқ. Ушбу Қонунга мувофиқ “Қимматли қоғозлар - уларни чиқарган шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ёки заём муносабатларини тасдиқловчи дивиденд ёки фоизлар кўринишида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш имкониятини назарда тутувчи ҳужжатлардир”.
Кўриниб турибдики, бу таърифда эквивалентлилик ҳоссаси инобатга олинмаган. Шунинг учун қимматли қоғоз “фонд инструменти” сифатида “фонд бойлиги” деб ифодаланади, унинг ёрдамида реал бойликларга (базисга) эга бўлиш имконияти пайдо бўлади. Бу эса фонд бозори конъюнктурасига боғлиқ ҳолда бойликларни бир субъектдан бошқасига ўтишиши (ҳаракатини) таъминлайди, натижада қимматли қоғозлар бозори орқали молиявий ресурс-ларни иқтисодиётда самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланишининг қонуниятли жараёнини вужудга келади. Юқорида айтилганлардан келиб чиққан ҳолда, эквивалентлилик тамойили асосида қимматли қоғоз ва унинг реал базисини ўзаро “егиз-аналог” сифатида 3-чи расмда келтирилган схема билан ифодалаш мумкин. Схемада: Б – базис (яъни қимматли қоғознинг базиси); ҚҚ – базисга эга бўлган қимматли қоғоз; икки тарафлама йўналтирилган стрелка Б ва ҚҚ ўртасидаги эквивалент боғлиқликни билдиради. Расм.3. Қимматли қоғоз ва унинг базиси эквивалентлилиги схемаси 3-чи расмда базисни (Б) реал моделлаштирилаётган (тадқиқ этилаётган) объект сифатида, қимматли қоғозни (ҚҚ) эса объект модели деб қабул қилиш мумкин. Бу эса объекнинг математик моделини унинг эквиваленти бўлмиш қимматли қоғоз ҳоссалари (кўрсаткичлари) ёрдамида ифодалаш орқали математик моделлаштириш имконини беради. Яъни модел ёрдамида қимматли қоғозлар ҳоссаларини математик тарзда моделлаштириш асосида реал объект (базис) ҳоссаларини тадқиқ этиш мумкин. Б ҚҚ
Юқорида айтилганларга асосан, қимматли қоғозни молия (фонд) бозорининг самарали молиявий инструменти бўлиши учун қуйидаги талаблар қўйилиши мақсадга мувофиқ: қимматли қоғоз ва унинг базисини эквивалентлилиги; қимматли қоғозни фонд бозори товари ва бойлиги сифатида ишончли иқтисодий-хуқуқий механизм ва маҳсус очиқ молия бозори инфратузилмаси билан таъминланганлиги. Қимматли қоғозлар таснифи Умуман олганда қимматли қоғозлар молия инструментларининг тасниф белгилари асосида таснифланади. Лекин қимматли қоғозларнинг маълум мазмун ва ҳусусиятлари уларни қўшимча тарзда алоҳида таснифлашни тақазо этади. Қимматли қоғозларнинг ҳисоби маҳсус депозитарийларда ва (ёки) реестрларда юритилади. Ордерли қимматли қоғозларнинг қўлдан қўлга ўтиши индоссамент асосида индоссант томонидан амалга оширилади. Тақдим этувчига бўлган қимматли қоғозлар бўйича хуқуқ индентификатсия қилинмайди. Эмиссияланувчи қимматли қоғозларга сертификат (лотинча cертифиcо - тасдиқлайман) чиқарилиши мумкин. Сертификат олди-сотти объекти бўлмайди.



Download 23.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling