2 - МАВЗУ: ОНГ ВА ПСИХИКАНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Режа
Дунё олимларининг психика ва онг ҳақида тушунчалари.
Чет эл психологиясида психик ривожланиш назариялари
Собиқ Совет психологиясида психик ривожланиш босқичларининг характеристикаси.
Онтогенезда психиканинг ривожланиши.
Таянч сўз ва иборалар: Психика, онг, инстинкт, психика, индивид, индивидуаллик, шахс, тропизм, фоттропизм, гелитропизм, хемотропизм, топотропизм, термотропизм, антропогенез, нативизм, эмпиризм, бихевиоризм-вегетатив нерв тизими, онтогенез, филогенез.
Психика ва онг ҳақида тушунчалар
Инсон психикасининг пайдо бўлиши ва ривожланиш масаласи тадқиқотчилар олдида турган энг долзарб ва мураккаб масалалардан биридир. Илмий-материалистик таълимотга кўра психиканинг пайдо бўлиши материянинг узоқ ривожланиши натижасидир.
Органик ва анорганик материя доимо ҳаракатда, ўзгаришда ва ривожланишда бўлади.
К.Э.Фабри энг содда ҳайвонлар психикаси тараққиётини икки босқичга – қуйи ва юқори босқичга бўлади. Психик тараққиётнинг қуйи босқичи асоссан бир ҳужайрали, қисман кўп ҳужайрали ҳайвонларга хос бўлиб, бу босқичда психика примитив ҳолатда бўлади ва ҳайвон ташқи
таъсирларга сесканувчанлик билангина жавоб беради.
Ўсимлик ва ҳайвон шаклидаги барча тирик организмлар ўз эволюциясининг ҳамма босқичларида акс эттиришнинг биологик шакли яъни, сесканувчанликка эга бўлади. Сесканувчанлик тирик организмнинг биологик таъсирларга жавоб бериш қобилиятидир.
Оддий сесканувчанликни бир хўжайрали ҳайвонларда ҳам кўриш мумкин. Улар муҳитнинг таъсирига ҳаракатланиш билан жавоб берадилар. Биологик таъсирларга организмнинг ўзига хос ҳаракатлари билан жавоб бериш усулига тропизм ёки таксис дейилади.
Тропизмнинг бир қанча тури фарқ қилинади. Буни қуйидаги жадвалдан кўриш мумкин:
Тропизм турлари
Фототропизм Тапотропизм
Термотропизм Гелеотропизм
Хемотропизм Баротропизм
Гидротропизм
Кўп ҳужайрали ҳайвонларда қўзғалувчанликнинг янги шакли сезувчанлик мавжуддир. А.А.Леонтьевнинг гипотезасига
кўра сезувчанлик генетик жиҳатдан олганда сесканувчанликнинг ўзидир. У ҳам муҳитнинг ташқи таъсирларга жавоб бериши асосида вужудга келади. Фақат сезувчанлик сесканувчанликка нисбатан юқорироқ босқичдир.
К.Э.Фабри фикрича, психик тараққиётнинг иккинчи босқичи кўп ҳужайрали ҳайвонларга хосдир. Кўп ҳужайрали ҳайвонларда акс эттириш бир мунча юқори бўлади. Бундай ҳайвонларга кавакичлилар (гидра,медузани киритиш мумкин. Улар ҳам бир ҳужайрали ҳайвонлар каби сувда яшайди. Лекин кавакичлилар ўзининг тузилиши жиҳатдан бир ҳужайрали ҳайвонлардан анча мураккабдир. Уларнинг мураккаблиги ҳужайраларининг бир- биридан фарқ қилганлигидадир: танасининг ташқи қисмидаги хужайралар қоплагич, ички ҳхужайралар эса ҳазм қилувчи бўлади.
Эволюция занжирининг юқорироқ поғонасида турган кўп ҳужайрали ҳайвонларда тана тузилиши ҳам анча мураккаблашади, ер шароитига мос ўзгаришлар юз беради, турли таассуротларни акс эттирадиган сезги органлари вужудга келади, акс эттириш ҳам мураккаблашади.
Сеченев инсон мияси ва организмининг психик жараёнлар билан ўзаро боғлиқлиги бўйича улкан ишлар олиб борган ва психологияга ўзининг улкан ҳиссасини қўшган. Кейинчалик унинг фикрларини Павлов ривожлантирди ва шартли рефлекслар ҳодисасини очди. Павловнинг фикрлари ва ихтиролари ҳозирги кунда янги назариялар яратишга асос бўлди. Буларнинг ичида Брейнштейн, Халл, Анохин, Соколовларнинг назария ва концепсиялари ажралиб туради. Сеченов фикрича, барча психик ҳодисалар ўзининг ортидан мураккаб рефлекслар ва физиологик ҳодисаларни намоён қилади. Павловнинг фикрича ўзини тутиш мураккаб шартли рефлексларнинг қўшилиши натижасида пайдо бўлади. Бироқ шартли рефлекслар бу оддий бир физиологик ҳодисалар эканлиги кейинчалик маълум бўлди. Шартли-рефлекслар ҳақидаги илмларнинг очилишига қарамай, кейинчалик тирик жонзотларнинг янги қобилиятларни ўзлаштиришнинг бошқа усуллари устида ҳам ишлар олиб борилди. Бунда, айниқса, Соколов ва Измайловларнинг хизматлари катта. Улар томонидан концептуал рефлектор ёйи тушунчаси илгари сурилган. У уч ўзаро боғлиқ лекин нисбатан эркин нейронлар системасидан иборат: афферент(сенсорли анализатор), эффектор(бажарувчи, ҳаракат органларига жавоб берувчи) ва моделлаштирувчи (афферентив ва эффектор системаси устидан бошқариб турувчи). Биринчи нейронлар системаси маълумотлар қабул қилиниши ва қайта ишланишини таминлайди, иккинчи система буйруқлар ишлаб чиқарилиши ва уларнинг бажарилишини таминлайди, учинчиси иккинчи ва биринчи система устидан маълумотлар алмашинувини таминлайди.Бу назария билан бир қаторда бошқа назриялар ҳам мавжуд, бир томондан психик жараёнларнинг ўзини бошқаришдаги роли, бошқа томондан ўзини бошқаришда умумий бошқарув моделларининг тузилишида физиологик ва психологик ҳодисаларнинг намоён бўлиши. Бернштейннинг фикрича энг содда ўзлаштирилган хатти-ҳаракатнинг ўзи ҳам, мураккаб ҳаракатларни инобатга олмаган ҳолда, психиканинг иштирокисиз амалга оширилиши мумкин эмас. Унинг таъкидлашича, ҳар қандай ҳаракатнинг пайдо бўлишида психомотор реакция мавжуд.
Ҳар қандай ҳаракатнинг ўзлаштирилиши онгнинг таъсири остида амалга оширилади. Онг тушунчаси жуда кўп муаммоларга дуч келади. Буларга турли хил ёндашувлар ҳам мавжуд. Онг муаммоси психологиядаги глобал ва энг мураккаб муаммолардан биридир. Муаммога асосий ёндашувларда “Онг”- деди В.Вунд, - бу ўзимизнинг ҳар қандай психологик жараёнларга дуч келишимиздир. Онг психологик жиҳатдан ўзида ички ёруғликни, ёрқин ёки зулматни, ифодалайди. Инсон ўзини йўқотган пайтда у гўёки ўчиши ҳам мумкин.
К.Джеймснинг фикрича онг бу “психик функцияларнинг хўжайини”.
Онг – бу ўзгача психик кенглик. Онг психологиянинг шарти бўлиши мумкин, лекин унинг предмети бўла олмайди. Унинг мавжудлиги психологик факт бўлишига қарамасдан, уни аниқлаш мумкин эмас ва фақатгина ўзидан чиқарилиши мумкин. Онг сифатсиздир чунки унинг ўзи сифат- психик жараён ва ҳодисаларнинг сифатидир. Сифатни бўлиб бўлмайди, у ёки бор ёки йўқ. Юқорида келтирилган қарашларнинг умумий хулосаси – бу психологик сифатсиз онгга урғу. Виготскийнинг онгга қарашлари қизиқиш уйғотади. Унинг айтишича “онг- бу ўзига ўзи, реалликка рефлекциядир. “Онг ўзи билан ўзи алоқададир”. Онг - бу онгдир, онг фақатгина жамият онгги ва тили мавжуд бўлгандагина мавжуд бўлиши мумкин. Онг туғма бўлмайди ёки табиат томонидан берилмайди балки у жамиятда ривожланади. Шунинг учун онг психологиянинг шарти эмас балки унинг муаммоси – илмий психологик изланишлар предметидир 1.
Айтишларича, одам миясида тахминан 14 миллиард ҳужайра мавжуд бўлади, лекин янги туғилган болада уларнинг кўпчилиги ҳали ишга тушмаган бўлади.
Янги туғилган бола ва катта ёшдаги кишиларнинг бош мия ҳужайраларини солиштириш шуни кўрсатдики, миянинг ривожланиш жараёнида унинг ҳужайралари ўртасида махсус ўсимта (шохча) — кўприкчалар шаклланиб борар экан. Бош мия ҳужайралари сезги органлари орқали ташқаридан олаётган маълумотларга жавоб берар экан, гўё бир – бирларига қўлларини узатиб, бир-бирларини маҳкам ушлаб олади. Бу жараён электрон компьютердаги транзисторлар ишига ўхшаб кетади. Ҳар бир алоҳида олинган транзистор ўзи алоҳида ишлай олмайди, фақат маълум бир ягона тизим (система) га бирлашгандагина улар компьютер сифатида ишлай олиши мумкин.
Ҳужайраларнинг бир-бирларига боғланиши шаклланишининг энг фаол даври — бу бола туғилгандан уч ёшгача бўлган даврдир. Бу вақтда тахминан 70-80% шундай бирикмалар вужудга келади ва улар қандай ривожланишига қараб, мия имкониятлари ҳам ортиб боради. Туғилгандан кейинги дастлабки олти ойда мия ўзининг вояга етиш имкониятининг 50 фоизига эришади, уч ёшга келиб эса бу кўрсаткич — 80 фоизга етади. Албатта, бу бола мияси уч ёшдан кейин ўсишдан тўхтайди, дегани эмас. Уч ёшга етиб, асосан миянинг орқа (энса) қисми вояга етади, тўрт ёшга кирганда эса бу мураккаб жараёнга унинг "пешона қисм" деган қисми ҳам қўшилади.
Миянинг муҳим (асосий, фундаментал) қобилияти ташқаридан сигнал қабул қилиш, унинг образини яратиш ва эсда олиб қолишдир. Бу шундай ўзакки, шундай компьютерки, боланинг келажакдаги интеллектуал ривожланиши шуларга асосланади. Тафаккур, эҳтиёж, ижод, ҳиссиёт каби етук қобилиятлар уч ёшдан кейин ривожланади, лекин улар шу ёшгача шаклланган базадан фойдаланадилар.
Шундай қилиб, агар дастлабки уч ёшда мустаҳкам негиз шаклланмаган бўлса, ундан қандай фойдаланишга ўргатиш бефойда. Бу худди ёмон компьютерда ишлаётиб, яхши натижаларга эришишга интилиш билан баробар.
Албатта, янги туғилган бола мутлоқ ночордир, бироқ айнан шундай бўлганлиги учун ҳам унинг мавжуд (потенциал) имкониятлари анча катта бўлади. Одам боласи ҳайвон боласига қараганда анча кам ривожланган бўлиб туғилади: у фақат йиғлашни ва сут эмишни билади холос. Ҳайвон боласи эса, масалан, итлар, маймунлар ёки отлар эмак лашни билади, тирмашади ёки ҳатто бирданига тик тура олиши ва юриб кетиши мумкин. Зоологлар нинг таъкидлашича, янги туғилган бола, янги туғилган ҳайвон боласидан 10-11 ойга орқада қолган бўлади ва бунинг асосий сабаби — одамнинг юришдаги ҳолатидир. Одам тик (вертикал) ҳолатда юришга ўтиши биланоқ бачадонда бола тўла ривожлангунча тура олмайдиган бўлиб қолган, шунинг учун ҳам бола ҳали етарлича ривожланиб улгурмай бутунлай "ночор" бўлиб туғилади (дунёга келади). Унга туғилгандан сўнг ўз танасидан фойдалана олишга ўрганишга тўғри келади. У миядан фойдаланишни ҳам худди шундай ўрганади. Агар ҳар қандай ҳайвон боласининг мияси туғилиш арафасида деярли шаклланиб бўлган бўлса, янги туғилган боланинг мияси — гўё тоза қоғоз вароғи. Бо ланинг қанчалик иқтидорли бўлиши шу қоғозга (вароққа) нима ёзилишига боғлиқ бўлади. (Масару Ибука)
Мия физиологиясини тадқиқ қилиш ва болалар психологиясини ўрганиш, боланинг ақлий қобилиятларини ривожланти рувчи калит, бу уни — ўз ҳаётининг дастлабки уч йилида, яъни мия ҳужайраларининг ривожланиш даврида ўзлаштирган шахсий билиш - тажрибаси эканлигини кўрсатади. Ҳеч бир бола даҳо бўлиб туғилмайди ва ҳеч бир бола аҳмоқ бўлиб ҳам туғилмайди. Ҳаммаси бола ҳаётининг ҳал қилувчи йилларида бош миянинг ривожланиш даражаси ва стимуляциясига боғлиқ бўлади. Бу туғилгандан уч ёшгача бўлган даврига тўғри келади.
Психика- Субъектнинг ҳақиқий объектив шакли бўлиб ҳисобланган материянинг юқори ташкилий хусусиятидир. Инсоннинг маънавий шаклланиши унинг қалб хислатларининг бошқарилиш мажмуидир.
Онглилик:
Онг- объектив ҳақиқатнинг энг юқори психик намоёндаси, ҳамда фақат социал мавжудотга тегишли бўлган ўз- ўзини бошқаришнинг энг юқори сатҳидир.
А) Борлиқнинг умумийлаштирилган ва кўп қиррали нутқи билан боғлиқ бўлган ва фақат инсонга тегишли юқори кўринишидир.
Б) Ўйлаш қобилияти, муҳокама қилиш инсоннинг энг юқори асаб тизими билан боғлиқ ҳаракати фаолиятидир.
В) Инсоннинг соғлом ҳолати, кучли хотираси ўз ҳис- туйғулари ва ишларида жавобгарлиги ҳолати.
Амалий нуқтаи назардан онг тез ўзгариб турадиган ҳис- туйғу ва ақлли образлар субъекти олдида турган инсоннинг ички дунёсидир. Бироқ, тахмин қилиш мумкинки, бундай психик фаолият ҳайвонларда ҳам юқори ривожланган. Масалан: итлар, отлар, делфинлар, маймунлар ва бошқаларда содир бўлиши мумкин.
К.Джеймснинг фикрича, онг бу “психик функцияларнинг хўжайини”.
Онг – бу ўзгача психик кенглик. Онг психологиянинг шарти бўлиши мумкин, лекин унинг предмети бўла олмайди. Унинг мавжудлиги психологик факт бўлишига қарамасдан, уни аниқлаш мумкин эмас ва фақатгина ўзидан чиқарилиши мумкин. Онг сифатсиздир чунки унинг ўзи сифат- психик жараён ва ҳодисаларнинг сифатидир. Сифатни бўлиб бўлмайди, у ёки бор ёки йўқ. Юқорида келтирилган қарашларнинг умумий қисми – бу психологик сифатсиз онгга урғу. Виготскийнинг онгга қарашлари қизиқиш уйғотади. У айтилишича “онг- бу ўзига ўзи, реалликга рефлекциядир. “Онг ўзи билан ўзи алоқададир”. Онг - бу онгдир, онг фақатгина жамият онгги ва тили мавжуд бўлгандагина мавжуд бўлиши мумкин. Онг туғма бўлмайди ёки табиат томонидан берилмайди балки у жамиятда ривожланади. Шунинг учун онг психологиянинг шарти эмас балки унинг муаммоси – илмий психологик изланишлар предметиди»
Ҳар қандай тирик организм уни ўраб турган муҳитга ўзаро муносабати билан характерланади.Ўзаро муносабатнинг бузилиши муҳит ва шахс ўртасидаги номутаносибликни келтириб чиқаради.
Организмлар ва муҳит ўртасидаги ўзаро муносабат фақат ҳар қандай организм сесканувчанлик қобилиятига, яъни, муҳит таъсирида актив ҳолатига ўтиш ва модда алмашиш қобилиятига эга бўлгандагина амалга ошиши мумкин.
Сесканувчанлик акс эттиришнинг анча
умумий, ҳамма йирик организмлар учун
хос бўлган биологик формасидир. Материалистик
йўналишдаги олимлар психиканинг пайдо бўлишини материянинг узоқ муддат давом этган тараққиёти билан тушунтирадилар. Олимлар материянинг табиатини текшириб,материя ҳаракатининг турли шаклларини аниқладилар.Ҳаракат эса материянинг яшаш усули. Унинг моҳиятини ташкил қилувчи ажралмас хусусиятидир.
Психика –бу юксак даражада ривожланган, алоҳида ташкил топган материянинг хусусиятидир.Психика-бу объектив олам таъсирларини субъектив тарзда инсон миясида акс эттирилиши ҳамдир.
Жами материя,жонсиз анорганик материядан тортиб,то материянинг юксак ҳамда мураккаб формаси-инсон миясигача моддий оламнинг умумий хусусияти бўлмиш акс эттириш хусусиятига,яъни таъсирларга жавоб қайтариш қобилиятига эгадир. Акс эттириш формалари материянинг яшаш формаларига боғлиқдир. Акс эттириш материянинг яшаш тарзи ва таъсир характерига мувофиқ равишда ташқи таъсирларга жавоб қайтариш қобилиятидан намоён бўлади.
Тирик материяга ўтишда материя ҳаракатининг йўналишлари ҳам сифат жиҳатидан ўзгаради. Тирик материяга акс эттиришнинг биологик кўриниши хосдир. Тирик материя тараққиётининг маълум босқичида эса акс эттиришнинг сифат жиҳатидан янги кўриниши ҳисобланган психика юзага келади.
Психиканинг тараққиёти
Психологияда психиканинг тараққиётини икки босқич орқали тушунтирилади. Биринчи босқич психиканинг филогинетик тараққиёт босқичи бўлиб, унда оддий организмдан бошлаб мураккаб органзимгача бўлган тараққиёт йўли босиб ўтилади. Иккинчи босқич психиканинг онтогенетик тараққиёт босқичи бўлиб,бунда организм туғилгандан бошлаб умрининг охиригача бўлган тараққиёт йўли ўрганилади.
Психика ва унинг намоён бўлиш шакллари
ПСИХИКАНИНГ НАМОЁН БЎЛИШ ШАКЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ
|
ПСИХИК ЖАРАЁНЛАР
|
ПСИХОЛОГИК ҲОЛАТЛАР
|
ШАХСНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
|
БИЛИШ ЖАРАЁНИ
|
ҲИССИЙ – ИРОДАВИЙ
|
ИНДИВИДУАЛЛИК
|
Сезгилар
|
Эмоциялар
|
Йўналишлар
|
Идрок
|
эътиқодлилик
|
Темперамент
|
Хотира
|
бардамлик
|
Характер
|
Тафаккур
|
Тетиклик
|
Қобилиятлар
|
Ҳаёл
|
Апатия
|
Иқтидор
|
Нутқ
|
қизиқувчанлик
|
ақлий салоҳият
|
Диққат
|
ҳайратланиш
|
хулқ мотивацияси
|
|
ишончлилик
|
иш услуби
|
|
Ижодий руҳланиш
|
Масъулият
|
Психиканинг турли шаклларда кўринишлари: психик жараёнлар, психологик ҳолатлар, хусусиятлар мавжуд бўлиб, психик акс эттириш бир қатор хусусиятлари билан ажралиб туради, яъни шахс индивидуаллиги орқали намоён бўлади; шахснинг фаолияти жараёнида юзага келади; атрофдаги воқеликни тўғри акс эттириш орқали намоён бўлади.
Психология фанининг предмети масаласида психика ва унинг намоён бўлиш шаклларидан замонавий психология умумий психологияга алоқадор соҳа бўлиб, кўплаб олимлар ўз илмий адабиётларида бу жиҳатни муҳим деб қарайдилар. Психиканинг намоён бўлиш шакллари биз (муаллифлар) томонидан таснифи 1-расмда
Онг ва унинг тараққиёти
О нг психиканинг энг юксак даражаси бўлиб, у фақат инсонгагина хосдир.Онг инсон психикасининг энг юксак формаси ҳамдир. Онг ижтимоий тарихий шароитда одам меҳнат фаолиятининг таркиб топиши ҳамда тил ёрдамида бошқа одамлар билан доимий муносабатда бўлиши натижасида пайдо бўлади. Онг ижтимоий муносабатлар маҳсулидир.
Онгнинг бир қатор характеристикаси бўлиб, улар қуйидагилардир:
1.Онгнинг биринчи характеристикаси-атроф-муҳит воқеа ҳодисаларини англашдан иборат. Онгнинг структурасига инсоннинг билиш жараёнлари киради. Инсон ана шу билиш жараёнлари ёрдамида ўз билимларини доимо бойитиб боради.
2. Онгнинг иккинчи характеристикаси- субъект билан объект ўртасидаги фарқлиликни англаш, яъни одам “мен” деган тушунча билан “мендан бошқа” деган тушунчани англаб етишидир.
3. Онгнинг учинчи характеристикаси- онг ёрдами билан одамнинг мақсадни кўзлаш фаолияти таъмин этилади. Фаолият мақсадларини яратиш онгнинг функциясига киради.
4. Онгнинг тўртинчи характеристикаси- одамнинг муайян муносабатларини онгнинг таркибий қисмига киришидир.
Психик образлар субъекти учун аҳамиятли бўлган деференция даражаси содир бўлади. Онг- йўналтирувчидир. Шунга кўра онг фаол, у ҳар доим кандайдир объектга, жисм ёки образга йўналтирувчи хусусиятга эга.
Онг жамият маҳсули бўлиб, фақат инсонгагина хосдир. Ҳайвонларда онг бўлмайди. Психиканинг қуйи даражаси онгсизлик ҳолатини ташкил этади. Онгсизлик ҳам психик ҳодиса бўлиб, воқеликни шундай акс эттириш формасидирки, бунда қилинаётган ишларга ҳисобот берилмайди, иш ҳаракатлар қаерда ва қанча бажарилаётганини англаш хусусияти йўқолади, хулқ атворни нутқ орқали бошқариш бузилади. Онгсизлик ҳолатига қуйидаги психик ҳодисаларни киритиш мумкин: уйқу ҳолатидаги ҳодисалар, яъни туш кўриш; сезилмайдиган лекин ҳақиқатдан ҳам таъсир қиладиган жавоб реакциялари; касал одам психикасида юзага келадиган патологик ўзгаришлар ва бошқалар.
Инсоннинг ҳайвондан асосий фарқи, авваломбор психик образларнинг жисм деб қабул қилинганлигида эмас, балки махсус механизмлар ва уларнинг аста-секин бажарилишидадир. Айнан психик образларнинг шаклланиш механизми ва улар томонидан ечилган хусусиятлардир. Одамда бундай феноменларни яратиш онг ҳисобланади. Онг бошқа психик феномен каби аниқ хусусиятга эга. Онг ҳар доим фаол. Онгнинг фаоллиги шунда намоён бўладики, инсон объектив дунёсининг психик кўриниши пассив хусусиятга эга эмас. Балки психика орқали намоён бўлаётган жисмлар бир хил аҳамиятга эга. Балки тескариси бўлиши мумкин.
Бу хусусиятларнинг борлиги инсоннинг ўз- ўзини бошқаришдек энг юқори хусусиятларини кўриб чиқишга рухсат берувчи онгнинг бошқа бир қатор хусусиятларини шакллантиради. Онгнинг шаклланиш гуруҳига қуйидагиларни киритиш мумкин:ўз-ўзини кузатиш хусусиятлари(рефлекция) ва яна онгнинг илҳом ва қадр хусусияти.
Ўз навбатида онгнинг қуйидаги хусусиятлари мустақил одам онтогенез жараёнида шаклланишини аниқлаб беришга имкон беради. “Мен- концепция”си, инсон ўзи ҳақида ва атроф- муҳитнинг борлиги ҳақида бутун системанинг мунтазам ядросидир. Атроф-олам ҳақида қилинган бутун хабарларни инсон ўзи ҳақидаги онг ва психик ривожланишлар орқали ажратиб олади. Мукаммал ва мотивацион қурилмалардан келиб чиққан ҳолда ўзини тутишни шакллантиради. Шунинг учун унинг қарашлари тартиби қатъий индивидуалдир. Одамлар содир бўлаётган воқеаларни ва ўзининг ҳаракатини, аниқ дунё объектларини ҳар хил баҳолайдилар. Ваҳоланки, баъзи одамларнинг баҳолаши аниқдир ва борлиққа мос келади. Бошқаларнинг баҳолаши эса тескари- субъективдир. Онгимизнинг адекватлиги нимага боғлиқ?
Ушбу саволга жавоб бериш учун инсон томондан қабул қилинаётган реал ҳаётнинг образини ва ўзига баҳо беришини бир-бировига мослаштирувчи бир қатор факторларни кўрсатиб ўтиш лозим. Аммо кўпчилик ҳолатларда инсоннинг ташқи муҳитни тўғри қабул қилиш даражаси, унинг имконият факторлари билан боғлиқ бўлади. Бошқа сўз билан айтганда, қабул қилиш чегараси бу яхши ва ёмон тушунчаларни англаш хусусиятига боғлиқ. Айнан шу бўлиб ўтаётган ҳодисани тўғри танқид қилиш, қабул қилинган маълумотни ўз қарашлари билан таққослаш, таққослашдан келиб чиқиб ўзининг хулқини тузиш, яъни ҳаракат мақсади ва дастурини аниқлаш, қўйилган мақсад сари ҳаракатланиш инсонни ҳайвонлардан фарқлантиради. Шундай қилиб, танқид қилиш, ўз хулқини назорат қилиш механизмида асосий ўрин эгаллайди.
Чет эл психологиясида психик ривожланиш ва онг назариялари
Жаҳон психологияси фанида психик ривожланиш тўғрисида хилма-хил назариялар яратилган бўлиб, тадқиқотчилар инсон шахсини ўрганишда турлича позицияда турадилар ва муаммо моҳиятини ёритишда ўзига хос ёндашишга эгадирлар.Шулардан баъзиларига тўхталиб ўтамиз.
Э.Шпрангер “Ўспиринлик даври психологияси” деган асарида қизларнинг 13 ёшдан 19 ёшгача, йигитларнинг эса 14 ёшдан 22 ёшгача киритишни тавсия қилади. Ушбу ёш даврида юз берадиган асосий ўзгаришлар Э.Шпрангер бўйича:
а) шахсий “Мен” ни кашф қилиш,
б) рефлексиянинг ўсиши,
в) ўзининг индивидуаллигини англаш (тушуниш) ва шахсий хусусиятларини эътироф қилиш,
г) ҳаётий эзгу режаларининг пайдо бўлиши,
д) ўз шахсий турмушини англаган ҳолда ҳаётини қуриш установкаси ва ҳоказо. Э.Шпрангернинг фикрича, 14-17 ёшларда вужудга келадиган инқирознинг моҳияти уларга катталарнинг болаларча муносабатидан қутулиш туйғусини туғилишидан иборатдир. 17-21 ёшларнинг яна бир хусусияти - ўзининг тенгқурлари ва жамоатчилик қуршовидан “узилиш инқирози” ва танҳолик туйғусининг пайдо бўлишидир. Бу ҳолатни тарихий шартланганлик шарт-шароитлар ва омиллар вужудга келтиради.
Э.Шпрангер, К.Бюлер, А.Маслоу ва бошқалар персонологик назариянинг йирик намоёндалари бўлиб ҳисобланадилар.
Когнитивистик йўналишнинг асосчилари қаторига Ж.Пиаже, Дж. Келли ва бошқаларни киритиш мумкин.
Ж.Пиаженинг фикрича, боланинг ақлий ўсиши ўзининг ички қонунлари асосида ривожлана бориб, сифат жиҳатдан ўзига хос бир қатор генетик босқичларни босиб ўтади. Таълим - бу ақлий етилиш жараёнини фақат бир қадар тезлатишга ёки секинлаштиришга қобилдир, лекин у ақлий жиҳатдан етилиш жараёнига ҳеч қандай жиддий таъсир кўрсата олмайди. Демак, таълим ривожланиш қонунларига бўйсуниши керак. Масалан, болада мантиқий тафаккур етилмай туриб, уни мантиқий фикр юритишга ўргатиш фойдасиздир, Таълимнинг турли босқичларида боланинг тегишли психологик имкониятлари пишиб етиладиган муайян ёши билан боғлиқлиги ана шундан келиб чиқади2.
Ж.Пиаже фикрича боланинг жисмоний ва психик ўсиши ижтимоий муҳит таъсири остида ривожланиб боради. Бундай фикрни Виготский ҳам билдирган, боланинг ақлий ўсиши фақат унинг ижтимоий муҳити билан боғлиқ бўлади деган. Албатта, бир ҳақиқатни билиш жоиз Ж.Пиаже ёш олим бўлган вақтларда Виготский ёш ўқувчи бўлган3.
Ж.Пиаже боланинг ўсишини тезкорлик билан кўриб чиқмайди. У бола психикаси ривожланишига барча нарсалар яъни унинг хонаси, ўйинчоғи ҳам таъсири этишини айтиб ўтган.
Ж.Пиаженинг изоҳлашича, интеллект назарияси иккита муҳим жиҳатга ажратилган бўлиб, у интеллект функциялари ва интеллектнинг даврлари таълимотини ўз ичига қамраб олади. Интеллектнинг асосий функциялари уюшқоқлик (тартиблилик) ва адаптация (мослашиш,кўникиш) дан иборат бўлиб, интеллектнинг функционал инвариантлиги деб юритилади.
Муаллиф шахснинг интеллектуал ривожланишини қуйидаги босқичларга ажратади:
1) сенсомотор интеллекти (туғилишдан то 2 ёшгача),
2) операциялардан илгариги тафаккур даври (2 ёшдан то 7 ёшгача),
3) конкрет операциялар даври (7-8 ёшдан 11-12 ёшгача),
4) формал (расмий) операциялар даври.
Ж.Пиаже интеллект назарияси онгнинг ривожланиш босқичлари (1973)
Ж.Пиаженинг ғояларини давом эттирган психологларнинг бир гуруҳини когнитив-генетик назарияга бириктириш мумкин. Бу йўналишнинг намоёндалари қаторига Л.Колберг, Д.Бромлей, Дж.Биррер, А.Валлон, Г.Гримм ва бошқалар киради.
Француз психологи А.Валлон нуқтаи назарича, психика ва онгнинг ривожланиши қуйидаги босқичларга ажратилади:
1) ҳомиланинг она қорнидаги даври,
2) импульсив ҳаракат даври - туғилгандан то 6 ойликкача,
3) эмоционал (ҳис-туйғу) даври - 6 ойликдан то 1 ёшгача,
4) сенсомотор (идрок билан ҳаракатнинг уйғунлашуви) даври - 1 ёшдан то 3 ёшгача,
5) персонолизм (шахсга айланиш) даври - 3 ёшдан то 5 ёшгача,
6) фарқлаш даври - 6 ёшдан то 11 ёшгача,
7) жинсий етилиш ва ўспиринлик даври - 12 ёшдан то 18 ёшгача.
Яна бир франциялик йирик психолог Р.Заззо ўз ватанидаги таълим ва тарбия тизимининг тамойилларидан келиб чиққан ҳолда, мазкур муаммога бошқачароқ ёндашиб ва уни ўзига хос талқин қилиб, инсоннинг улғайиб боришини қуйидаги босқичларга ажратишни тавсия қилади:
1. Биринчи босқич - боланинг туғилганидан 3 ёшигача бўлган давр.
2. Иккинчи босқич - 3 ёшидан 6 ёшигача.
3. Учинчи босқич - 6 ёшидан 9 ёшигача.
4. Тўртинчи босқич - 9 ёшидан 12 ёшигача.
5. Бешинчи босқич - 12 ёшидан то 15 ёшигача.
6. Олтинчи босқич - 15 ёшидан 18 ёшигача.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Р.Заззо шахс ривожланишининг босқичларига индивидуаллик сифатида таркиб топиш, такомиллашиш назариясидан келиб чиқиб ёндошгани шахс шаклланиши палласининг юқори нуқтаси, яъни ижтимоийлашуви билан чекланишга олиб келган. Шунинг учун унинг таълимоти инсоннинг онтогенезда такомиллашуви, ўзгариши, ривожланиш хусусиятлари ва қонуниятлари тўғрисида мулоҳаза юритиш имконини бермайди.
Г.Гримм шахснинг ривожланиши қуйидаги босқичлардан иборат эканлигини тавсия қилади:
1) чақалоқлик - туғилганидан то 10 кунгача,
2) гўдаклик - 10 кунликдан то 1 ёшигача,
3) илк болалик - 1 ёшдан то 2 ёшигача,
4) биринчи болалик даври - 3 ёшдан то 7 ёшигача,
5) иккинчи болалик даври - 8 ёшдан то 12 ёшигача,
6) ўсмирлик даври 13 ёшдан то 16 ёшигача ўғил болалар, 12 ёшдан 15 ёшигача қизлар,
7) ўспиринлик даври - 17 ёшдан то 21 ёшигача йигитлар, 16 ёшдан 20 ёшигача қизлар (бокиралар),
8) етуклик даври: биринчи босқич - 22 ёшдан 35 ёшигача эркаклар, 21 ёшдан 35 ёшигача аёллар, иккинчи босқич - 36 ёшдан 60 ёшигача эркаклар, 36 ёшдан 55 ёшигача аёллар,
9) кексайиш (ёши қайтган давр) - 61 ёшдан то 75 ёшигача эркаклар, 55 ёшдан то 75 ёшигача аёллар,
10) қарилик даври - 76 ёшдан то 90 ёшигача (жинсий тафовут йўқ),
11) узоқ умр кўрувчилар 91 ёшдан бошлаб то чексизликкача.
Дж.Биррон эса шахс ривожланишини қуйидагича тасаввур этади:
1) гўдаклик - туғилгандан то 2 ёшгача,
2) мактаб олди давр - 2 ёшдан то 5 ёшгача,
3) болалик даври - 5 ёшдан то 12 ёшгача,
4) ўспиринлик даври - 12 ёшдан то 17 ёшгача,
5) илк етуклик даври - 17 ёшдан то 20 ёшгача,
6) етуклик даври - 20 ёшдан то 50 ёшгача,
7) етуклик даврининг охири - 50 ёшдан то 75 ёшгача,
8) қарилик даври 76 ёшдан бошлаб.
Do'stlaringiz bilan baham: |