2-мавзу: “Қорамолларнинг келиб чиқиши ва хонакилаштириш эволюцияси. Яқин уруғдошлари ва краниологик


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/7
Sana06.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1080759
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-мавзу Қх ҳайвонларини келиб чиқиши ва унинг ёввойи аждодлари

ЭчкиларУй эчкилари бир неча ёввойи турлардан –
безоарли ва бурама шохли эчкидан, ибексдан келиб чиққан.
Ҳозирги замон эчкиларининг асосий аждоди деб Кичик
Осиё, Кавказ орти, Туркманистоннинг тоғли туманларида
учрайдиган безоарли эчки ҳисобланади. Йириклиги бўйича
ёввойи эчкилар қўчқорларга яқин. Ёввойи ва уй эчкилари
ўзаро чатишадилар ва пуштли авлод берадилар.
Туялар. Уй туяси икки хил – икки ўркачли ёки бактриан ва
бир ўркачли ёки дромедар бўлади. Ёввойи хилда туя Н. М. 
Прижевалский томонидан Монголия саҳроларида топилган. 
Икки ўркачли туялар Осиёда, бир ўркачлилар Аравия ва
Африкада тарқалган. 
Бактриан ва дромедар ўзаро енгил чатишадилар ва пуштли
авлод берадилар. 


Чўчқалар. Уй чўчқалари келиб чиқиши бўйича икки асосий гуруҳ –
Европа ва Осиё илдизларига бўлинади. Европа чўчқалари Европа ёввойи
тўнғиздан келиб чиққанлар, унинг эркаги 140-180 кг келади. Ёввойи
тўнғизлар Европа, Осиё, Африка ўрмонлари ва чангалзорларида
яшайдилар. Бўғозлик даври 117 кун, пуштдорлиги – хар туққанида 4-6
тадан туғади. Европа ёввойи тўнғизни тумшуғи узун, тор, қулоқлари
турувчи, танаси ясси.
Осиё чўчқалари шарқий ва жанубий Осиёда, (Хитой, Индонезия,
Япония), яшайдиган ёввойи шарқий Осиё тўнғизидан келиб чиққан. У
Европа тўнғиздан эртароқ хонакилаштирилган. Шарқий Осиё тўнғизи
европа тўнғизидан майда, тумшуғи бирмунча қисқа, танаси бироз
думалоқ.
Европа ва шаркий Осиё ёввойи тўнғизидан Европа ва Осиё
чўчқаларининг асосий зотлари келиб чиққан.
Европа ва Осиё халқларининг алоқалари Европа ва Осиё
чўчқаларининг аралашишига келтирди, натижада зотлар ҳам аралашди,
жумладан Испания, Италия, Португалия, Франциянинг жанубий – ғарбий
қисмидаги қадимги ўрта ер денгизи чўчқалари роман гуруҳига,
(неополитан ва португал чўчқалари), бирлашди.


Европа ёввойи чўчқаси(тўнғиз)


Отлар. Уй отининг аждоди деб тарпан ҳисобланади. Тарпан XIX
асргача Европа ва Осиё чўлларида, ўрмонларида яшаган. 
Тарпанларнинг яғрин баландлиги 135 см дан ошмаган. Улар 
пешона ёлисиз йирик бошли, турғун ёлдорли, бўз тусли, белида
қора камар ва олдинги оёқлари зебраникига ўхшаш.
Пржевальскийнинг ёввойи оти Монголиянинг қуруқ сувсиз 
чўлларида учратилган. Яғрин баландлиги 135 см гача, боши қўпол, 
пешонаси ёлсиз, ёли қисқа, яғрини тор, танаси узун. Бу отлар 
чўлда уюр бўлиб, 12-18 биялар бир той етакчилигида яшайдилар. 
Уй отлари билан улар чатиштирилса, пуштли авлод берадилар.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling