Қорамол.
Олдин
Осиёда,
кейинчалик
Европада
уй
қорамолини аждоди деб ёввойи
Тур
аниқланган.
Европа туридан қорамолнинг қуйидаги зотлари –
симментал, қизил чўл, голланд, холмагор, ярослав,
герефорд,
шортгорн,
абердин–ангусс,
швиц,
жерсей ва бошқалари, Осиё туридан – қозоқ,
қирғиз, сибир, қолмик, якут, манжурия моллари
келиб чиққан.
Ёввойи турлар ҳозир йўқ, унинг охирги вакили
Польшадаги қўриқхонада 1627 йили ҳалок бўлган.
Турнинг ташқи кўриниши тўғрисида тасвирлар
сақланган.
Ёввойи тур.
Яғрин баландлиги 2 метр.
Европа тури 800 кг тирик вазнли, катта бошли ва
олдинга йўналтирилган ўткир шохлари билан йирик
буқа бўлган. Унинг яғрин баландлиги 180-200 см ва
сигирлариники 160-175 см га тенг келган, унинг туси
қора ёки қора – қўнғир, жуни узун бўлган. Европа
турининг кўпгина қиёфаси ҳозирги кул ранг Украина
молида сақланган. Америка бизони, Европа зубри,
буйвол, қўтос, гаур, бантенг ва зебу уй
ҳайвонларининг яқин уруғдоши ҳисобланадилар.
Зебу буқаси
Зебу (Bos taurus indicus).
Хонаки
қорамол
сифатида
Ҳиндистон,
Япония,
Туркия,
Арабистон,
Осиё
ва
Африканинг
баъзи
бир
мамлакатларида
кўпайтирилади. Зебусимон мол Ўзбекистоннинг
айрим вилоятларида ҳозирда ҳам урчитилади.
Зебу
молларига
хос
хусусиятларнинг
асосийси – тананинг елка-яғрин қисмида
мускул ва ёғ тўқималаридан ҳосил бўлган ўркач
бор. Унинг оғирлиги 8-10 килограммга етади.
Зебу моллари иссиқ шароитга яхши мослашган,
қон – паразит касалликларига чидамли.
ҚЎТОС
Do'stlaringiz bilan baham: |