- “Илм саҳрода-дўст, ҳаёт чорраҳаларида - таянч, ёлғиз дамларда - йўлдош, бахтиёр дақиқаларда–раҳбар, қайғули онларда– мададкор, одамлар орасида – зебу зийнат, душманларга қарши курашда – қуролдир”
- Узлуксиз таълим- кадрлар тайёрлаш тизимининг асосини ташкил этади
- Мусатақил Ўзбекистонимизнинг тараққиёти ва келажагини асоси бўлган баркамол авлод, хусусан миллий кадрлар узлуксиз таълим жараёнида шаклланади.
- Узлуксиз таълим тизимини инсон ва жамиятнинг турли хил таълимий эҳтиёжларини қондириши, билимларнинг қадр-қиммати ва мавқеини кўтариш учун кенг имкониятларни яратиб бериши, шунингдек иқтисодиётнинг ўзгарувчан эҳтиёжлари шароитида умумтаълимий, умуммаданий, касбий ва илмий асосида мутахассислар тайёрлаш йўли билан фундаментал билимлар бериб, шахсни ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлайди.
- Узлуксиз таълим ижодкор, ижтимоий фаол, маънавий бой шахсларни шакллантириш ва тез суръатларда юксак малакали рақобатдош кадрлар тайёрлаш учун керакли шарт-шароитларни яратади.
- Физика–бу табиатнинг оддий ва шу билан бирга мураккаб умумий қонуниятларини, ҳамда материянинг тузулиши, хусусиятлари, ҳаракатланиш қонуниятларини ўрганувчи фан бўлганлиги учун амалий ва табиий йўналишдаги фанлар билан узвий боғланган. Шунга кўра, айрим мавзулар кимё, биология, география ва б. фанларда ҳам ўқитилади, такроран ўрганилади.
- ЭСЛАЙМИЗ!
- Физика фанида ўқитиладиган қайси мавзулар кимё ва биология фанларида ҳам ўрганилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |