8 2 4
6
Mol yetkazib beruvchi
Sotib oluvchi
5
1
7
1-товарларни олди сотди шартномасини тузиш. 2-сотиб олувчи ўз банкига чек ёзиш учун ёзма кўрсатма беради. 3-сотиб олувчининг банки чекни ёзади. 4-сотиб олувчининг банки сотиб олувчига узатади. 5-мол етказиб берувчи товарларни жўнатади. 6-мол етказиб берувчи товарлар билан боғлиқ ҳужжатларни жўнатади. 7-сотиб олувчи мол етказиб берувчига чекни узатади. 8-мол етказиб берувчи чекни ўз банкига узатади. 9-мол етказиб берувчининг банки чекни текширади ва қабул қилиб олади. 10-мол етказиб берувчининг банки сотиб олувчининг банкига тўлов учун жўнатади. 11-сотиб олувчининг банки чекни тўлаб беради. Агар сотиб олувчининг жорий ҳисоб рақамида пул маблағлари бўлмаса чек қайтарилади. Чунки чек суммаси тараққий этган давлатларда депозит қилинмайди. Европа тараққиёт ва тиклаш банки экперти Н. Акаматсунинг тадқиқотлари кўрсатдики, Европа ва АҚШда чеклар бўйича тўловсизлик муаммосининг мавжуд эмаслиги тижорат банклари кредитлари ҳисобидан чекларнинг тўланаётганлиги билан изоҳланади. Ҳисоб китоб чекларининг асосий камчилиги тўловнинг кафолатланмаганлигидир. Ҳисоб китоб чекларининг авзаллиги – товарларнинг сотилишини тезлаштиради.
Ҳужжатлаштирилган аккредитивнинг 5 та асосий шакли мавжуд:
1. Чақириб олинадиган аккредитивлар – бу аккредитив уни очган банк томонидан исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.
2. Чақириб олинмайдиган аккредитивлар – бу аккредитивлар бекор қилиниб бўлмайди
3. Тасдиқланадиган аккредитивлар - бу аккредитивлар 3-банк томонидан тасдиқланади. Одатда кичик банклар томонидан катта суммага очилган аккредитивларни йирик банклар тан олмайди. Шунда улар бу аккредитивни 3-банк тасдиқлашини талаб қилади.
4. Тасдиқланмайдиган аккредитив
5. Таъминланган аккредитивлар- бу шаклда Ўзбекистонда кенг қўлланилади. Бунда аккредитив суммаси мижознинг жорий ҳисоб рақамидан олиниб, алоҳида счётда депонент қилинади.(22602)
Ҳозирги вақтда дунё амалиётида чақириб олинмайдиган аккредитивлар кенг қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |