2-мавзу: Пул айланмаси ва унинг таркиби. Пул муомаласини ташкил килиш ва пул массаси reja


Давлат бюджети харажатларини молиялаштришда


Download 103.96 Kb.
bet3/13
Sana10.02.2023
Hajmi103.96 Kb.
#1186760
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2(s)-mavzu-pul aylanmasi va uning tarkibi.Pul muomalasini tashkil qilish va pul massasi

Давлат бюджети харажатларини молиялаштришда. Марказий Банкларнинг туман ва шаҳар филиаллари бўлмайди, шу сабабли улар давлат бюджетининг касса ижросини амалга ошириш мақсадида тижорат банкларининг хизматларидан фойдаланишга мажбур бўладилар. Молия вазирлиги бюджет ташкилотлари харажатларини нақд пулсиз шаклда молиялаштриб беради. Молиялаштрилган сумманинг нақд пул та`миноти Марказий банк томонидан амалга оширилинади. Марказий Банк инкассатсия хизмати орқали нақд пулни тижорат банкларига етказиб беради. Етказиб берилган нақд пулнинг нақд пулсиз эквивалиенти тижорат банкининг ҳисоб рақамидан ечиб олади.

Марказий Банклар нақд пулни эмиссия қилишда монопол мавқеига эга. Сингапурда Марказий банк ёқ. Иккинчи томондан айрим давлатлар ўзининг миллий валютасига эга эмас. Шу сабабали бу давлатларнинг Марказий банклари эмиссия вазифани бажара олмайди. Салвадор, экуадор ва Шарқий Теморда тўлов воситасини АҚШ доллори бажаради. Андора, Ватикан ва Маракада миллий валюта вазифасини эУРО бажаради. Шимолий Кипрда эса миллий тўлов воситасини Туркия лираси бажаради.


ПУЛ АЙЛАНМАСИНИНГ ТАРКИБИ ҚУЙИДАГИ ҚИСМЛАРДАН ТАШКИЛ ТОПАДИ:

  1. Марказий Банк ва тижорат банклари ўртасидаги нақд пул айланмаси.

  2. Тижорат банклари ўртасидаги нақд пул айланмаси

  3. Банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги нақд пул айланмаси. (барча ХЮС ўзларининг нақд пул кўринишидаги пулларини тижорат банкларига топширишлари шарт.Тижорат банклари ўз мижозларига нақд пул пулдаги харажатларини молиялаштриш учун нақд пуллар беради: (Иш ҳақи, мукофот, меҳнат та`тили пуллари ва бошқалар.)

  4. Ташкилотлар билан ташкилоталар ўртасидаги нақд пул айланмаси

  5. Ташкилотлар ва уларнинг ходимлари ўртасидаги нақд пул айланмаси

  6. Фуқаролар ўртасидаги нақд пул айланмаси.

Ҳозирги даврда АҚШ, Германия, Франсия, Канада ва Бразилияда муомаладаги нақд пул тенденсияси кузатилмоқда. Лекин бу давлатларда нақд пулларнинг муомладаги пул массасининг салмоғи юқори эмас.
КАНАДА – 3.6%
Бразилия – 3.8%
АҚШ - 4.9%
Франсия – 8.5%
Ривожланаётган мамлакатларда бу кўрсаткичнинг салмоғи анча юқоридир. Масалан Рассияда бу кўрсаткич 29% ни ташкил этади. Нақд пул айланмаси бир қатор камчуиликларга эга:

  • Нақд пулларни эмиссия қилиш ташиш ва сақлаш катта харажатни талаб этади. Марказий банклар эмиссия харажатини камайтриш учун купюраларнинг номиналини йириклаштиришга мажбур бўладилар.

  • Нақд пулларни олиб юриш хавфлидир.

  • Нақд пуллар билан ҳисоб китоб қилиш солиқ тўлашдан қочиш имконини беради.

  • Нақд пул айланамси терроризмни молиялаштриш билан боғлиқ

  • Нақд пуллар ва инфлция ўртасида бевосита алоқадорлик мавжуд.


Download 103.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling