Ўқув лойиҳалари муайян топшириқ бўлиб,
унинг натижаси оддий бир
маҳсулотни тайёрлаш (м: технологик харитани тайёрлаш, бирор-бирор
модел, дейлик, дизайнерлик моделини яратишдан иборат бўлади. Бироқ,
айни ўринда шуни ҳам қайд
этиш керак, “лойиҳа” тушунчаси негизида
ҳамиша ҳам амалий ҳаракатлар натижасиа тайёрланган
бирор-бир
маҳсулот тушунилмайди. Чунки лойиҳа доирасида назарий,
амалий ва
методик характердаги ғояларни яратиш негизида маҳсулотни яратишга
тўғри келади.
Ўқув лойиҳаларини тайёрлашда амалиёт ўқитувчиси муҳим ўрин
эгаллайди. Унинг зиммасига бир қатор вазифалар юклатилади. Улар:
- лойиҳа
иши учун муайян мавзу, муаммони белгилаш;
- лойиҳа топшириқларини ишлаб чиқариш;
- лойиҳа ишини ўқув жадвалига киритиши;
- лойиҳа жараёнини моделини аввалдан ишлаб чиқиш,
топшириқларни талабаларнинг имкониятларига
мослаштириш;
- талабаларни лойиҳа иши билан таништириш;
уларнинг амалий фаолиятлари назорат қилиб туриш
Амалиёт ўқитувчиси аввалдан қуйидаги материал ва ҳужжатларни
тайёрлаб олиши лозим:
- лойиҳа (чизма, электросхема)лар;
- лойиҳага тааллуқли топшириқлар баёни;
- маълумот йиғишга оид йўналтирувчи саволлар;
- ўқув мақсадларни ёриувчи маълумотлар
Амалиёт ўқитувчиси таълим жараёнида
талабаларнинг фаолиятларини
назорат қилиб бораи ва назорат натижаларини “Назорат протоколи”га қайд
этади. Протокол талабаларнинг фаолиятини баҳолашга доир мезонларга
эга бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: