2-мавзу: статистик кузатиш


Асосий тушунча ва атамалар


Download 211.7 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana24.01.2023
Hajmi211.7 Kb.
#1117537
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2. СТАТИСТИК КУЗАТИШ

Асосий тушунча ва атамалар 
Статистик текшириш, статистик маълумотларни аниқлиги, тўлалиги ва 
таққосламалиги, 
тижорат 
сири 
ва 
статистик 
материалларни 
конфиденциаллиги, статистик йилнома, кузатиш, ҳисоб (учет), статистик 
кузатиш объекти ва бирлиги, субъекти, ҳисоб ва ҳисобот бирлиги, 
кузатиш дастури, статистик формуляр, йўриқнома, статистик кузатиш 
вақти ва ҳисобот даври, кузатиш муддати ва кескин фурсат, кузатиш 
жойи, сўроқлаш, ҳужжатли кузатиш, респондент, ёппасига кузатиш, 
қисман кузатиш, саволнома (анкета), монографик тасвирлаш, асосий 
масссивни кузатиш, танлама кузатиш, статистик ҳисобот, рўйхатлар ва 
цензлар, махсус статистик текширишлар, бизнес текшириш, тасодифий 
хато, қайд қилиш хатоси, мунтазам хато, репрезентативлик хатоси, ташқи 
текшириш, ички текшириш, арифметик назорат, мантиқий назорат. 
Хулоса 
Статистик кузатиш статистик текширишнинг биринчи босқичидир. У 
тасвирий статистиканинг асоси, оммавий ҳодиса ва жараёнларни 
ўрганишнинг энг муҳим ва маъсулиятли даври ҳисобланади, чунки 
текширишнинг пировард натижаси авваломбор кузатиш жараёнида 
тўпланган маълумотларга боғлиқ. Аниқлик, тўлалик ва таққосламалик 
статистик кузатишнинг асосий илмий принциплари ва қонунидир. Статистик 
кузатиш ҳисобдан, оддий бир предметли кузатишдан кўп жиҳатлари билан 
фарқ қилади. Статистик кузатиш ҳар доим оммвий характерга эга, унинг 
объекти бўлиб оммавий ҳодиса ва жараёнлар хизмат қилади. Ҳисоб эса ҳар 
бир ҳодисани қайд этади, у яккалантириш, ёлғизлантириш характерига эга. 
Ёлғиз ҳодиса ҳисоб ва бир предметли кузатишнинг объекти ҳисобланади. 
Статистик кузатиш ҳисобни, оддий бевосита кузатишни ўз ичига олади, 
Репрезентативлик 
хатоси - бу бош ва танлама 
тўплам 
умулаштирувчи 
кўрсаткичлари 
орасидаги 
фарқдир.


25 
чунки айрим ҳодисаларни қайд қилиш йўли билан уларнинг тўплами ҳақида 
маълумотлар олинади. Бу ҳолда айрим ҳодиса статистик кузатиш 
объектининг бирлиги ҳисобланади. Статистик кузатиш қатор дастурий-
услубий ва ташкилий масалаларни илмий асосда ечишни талаб қилади. У 
хаққоний маълумотлар етказиб бериши учун кузатиш объекти ва бирлиги 
тўғри аниқланиши, чегараланиши, унинг дастури, ҳужжати (статистик 
формуляри) ва йўриқномаси тўғри тузилиши, вақти ва жойи тўғри 
белгиланиши керак. Бошқа масалалар, чунончи кузатиш усули ва тури
шакли, йўллари ва ҳоказолар ҳам илмий асосда ечилиши лозим. Тўғри, 
илмий асосда деганда зикр этилган масалаларни ечиш жараёнида 
кузатилаётган ҳодисаларнинг моҳиятига ички боғланишларига, ривожланиш 
қонун ва қонуниятларига таяниш зарурлиги назарда тутилади. Маълумки, 
улар тегишли назарий фанлар предмети ҳисобланади, масалан иқтисодий 
ҳодисалар 
моҳиятини, 
уларнинг 
муҳим 
хусусиятларини, 
ички 
боғланишларини, ривожланиш қонуниятларини ёритиш иқтисодий назария 
ва бошқа иқтисодий фанлар предметидир. Тарихий манбалар асосида у ёки 
бу даврга тегишли буюмлар, уларнинг хусусиятлари ва ўзаро 
боғланишларини аниқлаш, турли жойларда изланишлар ўтказиб, ҳар хил 
буюмлар ёки уларнинг парчаларини топиш, топилмаларнинг хусусиятларини 
аниқлаш ва модуллар ясаш ва ҳоказолар - буларнинг ҳаммаси археология 
фанининг предмети ҳисобланади. Бундай назарий таълимотларни билмасдан, 
уларга таянмасдан статистик кузатиш объекти ва бирлиги, унинг дастурини 
мувоффақиятли аниқлаш ва бошқа услубий ва ташкилий масалаларни 
салгина бўлсада тўғри ечиш мумкин эмас. Шу мунособат билан кузатишиинг 
дастурий-услубий масалалари билан ким статистикми ёки бошқа тегишли 
соҳа мутахассислари шуғулланиши керак деган савол туғилади. Бу 
принципиал масалалардир, чунки унинг ечилишига қараб соҳа ва тармоқ 
статистикаларининг тузилиши ва дастури, уларда ёритиладиган масалалар 
кўлами белгиланади. Статистика оммавий ҳодисаларни миқдор сифат 
аниқлигини ўрганувчи фан экан, дастлаб у текширилаётган ҳодиса ҳақидаги 
тушунчалар ва категорияларни адекват (унга мос) статистик шаклларга 
айлантириши лозим, сўнгра кузатишни ва текширишни амалга ошириши 
мумкин. Бошни танадан ажратиб бўлмаганидек, статистик шаклларни яъни 
ҳодисаларнинг миқдорий ифодаланишини уларни моҳиятидан ажратиб 
бўлмайди. Назарий фанлар ҳодисаларнинг сифат томонларини ўрганиш 
жараёнида уларнинг миқдор томонларини ҳам ҳисобга олади. Худди 
шунингдек, статистика ҳам ҳодисаларни миқдоран ўргана туриб, уларнинг 
сифатига таянади.
Шундай қилиб, кузатишнинг дастурий ва услубий масалалари билан 
назарий фанлар таълимотига таяниб, статистик шуғулланиниши лозим. Бу 
ишга тегишли соҳа мутахассислари ва назариётчи олимларини жалб этиш 
яхши самара беради. 
Статистик кузатиш уч босқичга эга: 1) кузатишни тайёрлаш; 2) уни 
амалга ошириш; 3) кузатиш материалларини қабул қилиш. Улар ўзаро 
боғланган бўлиб, маълум масалаларни ечади. Ҳамма босқичларда кузатиш 


25 
натижасида тўпланадиган маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминловчи 
тадбир-чоралар амалга оширилиши керак. Агарда биринчи босқичда ечимлар 
қабул қилиш жараёнида назарий адекватликни таъминлаш тадбир-чоралари 
кўрилса, иккинчи босқичда уларга қатъий риоя қилиш устидан узликсиз 
назорат олиб борилади, учинчи босқичда эса кузатиш материалларини ҳар 
тарафлама текшириш йўли билан улардаги хатолар аниқланади ва бартараф 
этиш тадбир - чоралари амалга оширилади.

Download 211.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling