1-топшириқ Статистик кузатиш турлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари


Download 482.5 Kb.
bet1/8
Sana21.04.2023
Hajmi482.5 Kb.
#1369404
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Yusupov Farrux . 95-2-22


1-ТОПШИРИҚ
Статистик кузатиш турлари ва уларнинг ўзига хос жиҳатлари


Статистик кузатиш – статистик тадқиқотнинг биринчи босқичи бўлиб ҳисобланади. Бу кузатиш тўғрисида француз ёзувчиси Бальзак шундай деган эди: «Истаган жойда қулай аҳволда қолиш учун уларни ўрганиш ва кузатиш керак».
Ҳар қандай статистик тадқиқот ходисаларни ҳисобга олиш ва бирламчи маълумотларни тўплашдан бошланади. Бу маълумотлар ўз мақсади ва статистик ишлар мазмуни бўйича хилма-хил усулларда олиниши мумкин. Масалан: аҳоли сонини, жинсий таркибини, миллатини, ёшини, касбини ва бошқа белгилари бўйича ҳар бир кишини оғзаки сўровномани ўтказиш орқали олинади. Ёки бўлмаса, бозорда қандай махсулот тури ва навига бўлган талабни билмоқчи бўлсак, у ҳолда шу бозорда аҳоли талаби ва шу махсулот бўйича қай даражада таъминланганлигини ўрганиш мақсадида аҳолининг талабини қайд қилиш ташкил этилади ва ўрганилади. Ёки бўлмаса, корхонада давлат буюртмасининг бажарилиши бўйича маълумотларни олмоқчи бўлсак, у ҳолда корхона бўйича дастлабки ҳисобни шундай ташкил этиш керак-ки, бу ўз навбатида шундай ахборот маълумотларини беришини таъминлаши керак бўлади.
Бу кўрсатиб ўтилган ҳолатлар ҳар қандай қўйилган мақсад ва вазифалар бўйича статистик тадқиқотни бирламчи маълумотларни ҳисобга олишдан бошлаш керак бўлади. Лекин бу маълумотларни олишнинг турли йўллари борлигини кўриш мумкин: ушбу маълумотларни ё оғзаки, ё ушбу ходисаларни қайд қилиш, ё корхона бўйича узлуксиз ҳолда ҳисобни юритиш орқали амалга оширилади.
Демак, ижтимоий ходисалар ва жараёнлар ҳақидаги маълумотларни режали, илмий уюштирилган асосда тўплаш жараёни статистик кузатиш деб аталади. У статистик текширишнинг пойдевори, биринчи ва энг масъулиятли босқичи бўлиб ҳисобланади. У қанчалик тўғри ва чуқур илмий мулоҳазалар асосида ташкил этилса, оқибатда текшириш натижалари ҳам аниқ ва қўйилган мақсадга жавоб бера оладиган бўлади. Унинг натижалари билан тадқиқот якунлари белгиланади. Бинобарин, текшириш самарали ва сермазмун бўлиши учун биринчи навбатда кузатишдан олинган маълумотлар тўла бўлиши керак. шу билан бирга статистик кузатишни амалга ошираётганда бир қатор шарт-шароитларни ҳисобга олишни талаб қилинади. Акс ҳолда, тўпланган маълумотлар илмий текшириш талабларини тўла қондира олмаслиги ва ҳаттоки бутунлай яроқсиз ҳам бўлиши мумкин. Энг муҳим илмий талаблар, шарт-шароитлар қуйидагилардан иборат:

      • Статистик кузатиш даллиларни бир – бири билан ўзаро боғланишда ва бир бутунликда қайд қилиш лозим. Бинобарин, статистик маълумотлар тасодифий олинмаган ҳолда, балки ўрганилаётган ижтимоий ходисалар оммавий бўлиши билан бирга бу ходисалар тўла олинган бўлиши керак.

      • Маълумотлар тўла-тўкис бўлиши учун энг аввало кузатилаётган тўпламдаги бирликлар макон (минтақа, ҳудуд) чегарасида тўла ҳисобга олиниши керак. Бу ерда сўз фақат ёппасига кузатиш устида бораётгани йўқ. Бу маълумотларни танлама кузатиш йўли билан ҳам олиш мумкин. Аммо бундай усулда кузатишни амалга ошираётганда танлаб олинган тўпламнинг тўла ваколатлигини таъминлаш ва унга киритилган барча объектларни тўла-тукис, биттасини ҳам мустасно қилмасдан текшириш зарурдир. Масалан, қишлоқ хўжалиги тармоғини ўрганиш лозим бўлса, у вақтда барча шу тармоқларнинг корхоналарини биттасини ҳам қолдирмасдан ҳисобга олиш керак. Ёки шу тармоққа таалуқли ва унинг ҳолатини тўла тавсифловчи бир гуруҳ типик (тоифа) корхоналар ҳисобга олинади.

      • Статистик кузатишнинг тўлалиги маълумотларнинг вақт бўйича қамраб олиниши билан ҳам белгиланади. Агарда, биринчи йилда тўплам кузатилса-ю, иккинчи йилда унинг айрим бирликлари, учинчи йилда эса қандайдир бошқа бирликлар тушиб қолса ва шу тарзда кузатиш давом этаверса, у ҳолда олинган маълумотлар вақт бўйича тўла –тўкис бўлмасдан, уларнинг таққосламалигига путур етади. Айрим холларда эса ходисаларнинг вақт бўйича ўзгариши тасодифий омиллар таъсиридан холи бўлмайди. Бундай тасодифий таъсир кучини юмшатиш ва ҳақиқатли (қонуниятли) тўлароқ аниқлаш мақсадида кўп йиллик маълумотлардан фойдаланиш зарурияти туғилади.

      • Олинаётган маълумотлар аниқ, ҳаққоний ва ишончли бўлиши шарт, акс ҳолда улар исботлаб берадиган кучга эга бўла олмайди. Бу ерда гап маълумотларни фақат арифметик жиҳатдангина (маслан, тийин, граммгача) аниқ бўлиши тўғрисида эмас, балки бу маълумотларнинг объектив ҳақиқатини акс эттириши тўғрисида бораяпти. Демак, ўрганилаётган воқеа ва ходисаларни тавсифловчи маълумотлар ягона дастур ва методология асосида тўпланиши лозим. Бу маълумотларни тўплаш дастури ва методологияси ҳамма ҳудудлар, идора ва ташкилотлар ҳамда даврлар учун бир хил бўлиши керак. Акс ҳолда, улар таққослама бўлмайди ва илмий текшириш учун яроқсиз ҳисобланади. Масалан, қишлоқ хўжалиги тармоғида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатини таҳлил қилмоқчи бўлсак, лекин махсулотнинг ҳажми турли йиллар учун турли хил ёндашувлар асосида (махсулот ҳажмига хом ашёлар, тугалланмаган ишлаб чиқариш қиймати, бир йиллир учун қўшилган, бошқа йиллар учун қўшилмаган бўлса ёки турли хил баҳоларда) ҳисобланган бўлса, у вақтда бу маълумотлар асосида тўғри хулосаларни мутлақо чиқариб бўлмайди. Бу кузатиш натижалари ўз вақтида оператив бошқариш учун қўлланиши лозим, акс ҳолда бундай маълумотлар ижтимоий билишнинг қудратли қуроли бўла олмайди. Мана шу талабларга асослангандагина статистик кузатиш самарали натижа беради.




Download 482.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling