III. Ўрганилаётган тўплам бирликларини ўз ичига қамраб олишига қараб:
Ёппасига кузатиш. Бунда тўпламдаги барча бирликлар ҳақидаги зарурий маълумотлар тўпланади ва статистик ҳисобот шу тарзда ташкил этилади. Уни барча корхона, муассаса ва ташкилотлар тузиши ва статистика ташкилотларига тақдим этиши шарт. Аҳоли рўйхати, чорва моллар рўйхати, экин майдонларининг ҳисоби ва шу кабилар ёппасига кузатишга мисол бўла олади.
Қисман кузатиш. Бунда ўрганилаётган тўпламдаги бирликлардан қандайдир бир қисми ҳақида керакли маълумотларни олиш имкониятини яратади.
Қисман кузатиш ўз навбатида тўртга бўлиниб ўрганилади:
а) Танлама кузатиш. Бунда умумий бош тўпламдан бир қисмини илмий асосланган ваколатни тўла таъминлаб берадиган усуллар ёрдамида танлаб олиниб текширилади. У тўғри ташкил этилса, олинган натижалар умумий тўплам ҳақида тўла-тукис ва аниқ фикр юритиш имкониятини беради.
б) Асосий массивни кузатиш. Бунда ўрганилаётган белгининг умумий ҳажмига энг салмоқли ўрин тутган тўпламнинг асосий қисми ажратилиб олинади. Масалан, колхоз-кооператив савдо статистикаси ана шу массивни текшириш принципларида олиб борилади. Жамоа хўжалиги бозорлари беш мингдан ортиқ шаҳар ва шаҳар типидаги шаҳарчаларда мавжуддир. Текшириш эса 264 та катта шаҳарлардаги асосий жамоа хўжалиги бозорларида олиб борилади. Бу шаҳарларда шаҳар аҳолисининг ярмидан кўпи яшайди, жамоа хўжалиги савдоси оборотида эса улар асосий салмоқни (50 фоизини) эгаллайди.
в) Анкета орқали кузатиш. Бунда кузатилаётган кишиларга олдиндан махсус тайёрланган варақалар тарқатилади. Бу варақага ўзлари тўғрисидаги маълумотлар тўлдирилади ва тўлдирилган варақалар қайтарилиши кўзда тутилади. Лекин бу варақаларга жавоб ёзиш ихтиёрий бўлганлиги учун одатда таркатилган анкеталарнинг бир қисми қайтиб келиши мумкин. Натижада қисман кузатишга эга бўламиз.
г) Монографик тасвирлаш. Бунда типик ходисаларни ҳар тарафлама чуқур синчиклаб ўрганилади. У кўпинча ёппасига кузатиш натижаларини бойитиш мақсадида илғор тажрибани ўрганиш ва оммалаштиришда қўлланилади. Монографик тасвирлаш барча тўплам ҳақида фикр юритиш учун маълумот тўплашни кўзламайди ва шу билан бирга қисман кузатишнинг бошқа турларидан фарқ қилади. Унинг маълумотлари айни текширилаётган ходиса, объектга тегишлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |