Вақтли қаторларнинг аддитив ва мультипликатив моделлари
1. Вақтли қаторларнинг таркибий тузилиши ва компонентлари.
2. Тренд ва унинг асосий турлари.
3. Мавсумийлик ва Фурье қатори.
1. Вақтли қаторларнинг таркибий тузилиши ва компонентлари
1.1. Адабиётларда “динамик қатор” ва “вақтли қатор” тушунчалари кўп қўлланилади.
1.2. “Динамик қаторлар” тушунчаси бир мунча тор маънода бўлиб, белгининг ўсишига (пасайишига) маълум бир тенденцияси бор бўлган, йўналтирилган ўзгариши сифатида талқин этилади.
1.3. “Вақтли қатор” тушунчаси остида албатта маълум бир тенденцияга эга бўлиши шарт бўлмаган, яъни қандайдир кўрсаткични даражасини статистик кетма-кетлиги кўринишида бўлган қаторлар даражаси тушунилади.
1.4. “Вақтли қатор” бир мунча умумий тушунча бўлиб, бундай қатор қандайдир кўрсаткични ҳам динамик, ҳам стационар ташкил этувчилар даражалари кетма-кетлигини ўз ичига олади. Аммо, адабиётларда кўпинча “динамик қатор” ёки “қатор динамикаси” термини қўлланилади.
давоми...
1.5. Динамик қатор - кетма-кет (хронологик тартибда) жойлашган статистик кўрсаткичлар қатори, уларнинг ўзгариши ўрганилаётган ҳодисани маълум бир ривожланиш тенденцияга эгалигини кўрсатади. Динамик қатор лаг (вақт лаги) ташкил этувчисини ўз ичига олади.
1.6. Вақтли қатор - вақт бўйича кетма-кет тартибда жойлашган сонли кўрсаткичлар қатори бўлиб, улар ҳодиса ёки жараённинг ҳолати даражаси ва ўзгаришини характерлайди.
давоми...
1.7. Агар, вақтнинг t1, …, tN кетма-кет моментларида бирор объект бўйича Х кўрсаткичнинг ягона қийматлари қайд этилса, у ҳолда кузатув натижасида олинган кетма-кетлик бир ўлчовли вақтли қатор дейилади.
1.8. Агар битта кўрсаткич ўрнига Х1, Х2, ... ХN бир нечта кўрсаткичларнинг қийматлари аниқланган бўлса, олинган кетма-кетлик кўп ўлчовли вақтли қатор дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |