Статистик кузатиш шакллари ва турлари
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда статистик кузатиш икки шаклда:
статистик ҳисоботни тақдим этиш;
махсус уюштирилган статистик текширишларни амалга ошириш йўли билан ташкил этилади (6-чизмага қаранг):
Статистик кузатиш шакллари
Статистик ҳисобот
Махсус уюштирилган статистик кузатишлар
Статистик кузатиш шакллари
Статистик ҳисобот деб, Ўзбекистон Республикаси Статистика Давлат қўмитасига ёки унинг маҳаллий ташкилотлари ҳамда Молия Вазирлиги томонидан тасдиқланган, тегишли кўрсаткичларга эга бўлган, мустақил балансда турувчи барча корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан белгиланган муддатларда қонуний тартибда уюштирилувчи статистика ва юқори ташкилотларга юборилиб туриладиган ҳисобот шакллари тушунилади.
Статистик ҳисобот статистик кузатишнинг энг асосий шакли бўлиб, у барча корхона ва ташкилотлар фаолияти ҳақидаги бошланғич ҳаққоний маълумотларни кенг дастурда муттасил олиб туриш имкониятини беради.
Шу билан бирга бухгалтерия1 ва оператив–техника ҳисоби ҳужжатларида қайд этилган бошланғич ҳисоб-китоб ёзувлари ушбу статистик ҳисобот учун маълумотлар манбаи бўлиб ҳисобланади.
Статистик ҳисоботнинг асосий вазифаси халқ хўжалигини ривожлантириш бўйича кўзланган режаларнинг бажарилиши устидан тўлиқ назоратни олиб боришдан иборат бўлиб, бу ҳар бир статистик ҳисоботда қуйидаги уч турдаги маълумотлар келтирилади:
Жорий даврда ҳақиқатда эришилган кўрсаткичлар;
Жорий давр режаларида кўзланган топшириқлар;
Ўтган (базис) даврда ҳақиқатда эришилган кўрсаткичлар.
Статистик ҳисобот тавсифи ва мазмуни, муддати ва юбориш усули, умумлаштириш даражасига қараб, қуйидаги турларга бўлинади (7-чизма):
Do'stlaringiz bilan baham: |