Статистик ҳисобот турлари.
1. Тавсифи ва мазмунига қараб:
Умумдавлат ҳисоботида - мамлакатни бошқариш ва ижтимоий-иқтисодий режалаштириш ишлари учун зарур бўлган маълумотлар келтирилиб, барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан тузилади ва улар статистик органларга тақдим этилади, шундан сўнггина умумлаштирилган ҳисоботлар хукуматга (Вазирлар Махкамасига) топширилади.
Вазирликлар, махкама ва бошқармалар, жамоатчилик ташкилотларида оператив ишларни олиб бориш мақсадида ўрнатилган ҳисобот вазирликлар, махкамалар ичидаги ҳисобот деб юритилади. Бу ҳисобот ўзидан юқори ва статистика ташкилотларига топширилмайди.
Халқ хўжалиги тармоқларидан барча корхоналар ва ташкилотлар учун умумий бўлган кўрсаткичлар бўйича келтирилган ҳисоботлар намунавий ҳисобот деб айтилади.
Айнан тармоқ учун хос бўлган кўрсаткичлар бўйича келтирилган ҳисоботлар ихтисослашган ҳисобот дейилади.
2. Топшириш муддатига қараб:
-Жорий ҳисобот – хўжалик устидан оператив бошқариш ва назорат қилиш мақсадида жорий маълумотларни олиш учун хизмат қилади. Топшириш муддатига қараб, бу ҳисобот кундалик, беш кунлик, ўн кунлик, ўнбеш кунлик, ойлик, чораклик ва йиллик бўлиши мумкин:
-Корхона ва ташкилотларнинг бир йиллик фаолияти бўйича асосий якунлар келтирилган ҳисобот бўйича йиллик ҳисобот деб юритилади. Унда корхона фаолиятининг барча асосий томонлари ҳақида маълумот келтирилган бўлади.
3. Юбориш усулига қараб:
Ҳисоботлар телеграф ва почта ҳисоботларига бўлинади. Телеграф усули энг муҳим маълумотларни олиш ёки етказиш учун хизмат қилади. Почта усулида эса юбориладиган ёки қабул қилинадиган ҳисоботларда кўпроқ кўрсаткичлар келтирилади2.
4. Умумлаштириш даражасига қараб ҳисоботлар:
Бошланғич ҳисобот – фақат мустақил корхона, муассаса ва ташкилотлар тузади. Бу ҳисоботнинг муҳим хусусияти шундан иборатки, унинг ҳужжатлари бир неча нусхада тузилиб, ҳар хил жойларда сакланади. Бу эса ушбу ҳисобот маълумотларининг аниқлигини текширишда қўл келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |