2-мавзу: табиатшунослик фанининг ривожланиши ва илмий услубиётлар
Download 28.15 Kb.
|
2-мавзу. Маъруза
2-мавзу: ТАБИАТШУНОСЛИК ФАНИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ИЛМИЙ УСЛУБИЁТЛАР Европа фанининг ватани қадимий Юнонистон ҳисобланади. У ернинг, олимларида фанда фикрлаш, исботлаш, асослаш, билимлар мажмуасидан мантиқ асосида янги хулосалар чикариш, бор фанларни муайян тизимга сола билиш ва изчиллик анча юқори даражада бўлган. Юнон файласуфларидан Аристотель (Арасту) Платондан тарбия олган ва Искандар Зулкарнайнга устозлик килган. Арасту томонидан исботлаш назариясининг мантиқ-услубиёти яратилган. Бу услубга асосан Арасту хаотик дунёда ўзига хос изчиллик билан муайян тартиб яратиш мумкинлигини исботлаб, фаннинг ривожига катта ҳисса қўшган. Фанда шундай ҳодиса XVII асрда рўй бериб, у экспериментал математика фани услубиётларининг дунёга келиши табиатшуносликнинг шаклланишида катта воқеа бўлди. Қадимда фаннинг ривожланиши асосида Евклид геометрияси вужудга келди. У элементар геометрия, сонлар, нисбатларнинг умумий назариялари, юза хамда ҳажмларни аниқлаш усулларини ишлаб чиққан эди. Шарқ ва Ғарбда ал-кимёгарлар ҳам фаннинг ривожига ўзларига хос хисса қўшганлар. Фаннинг асосий пойдевори илмий асосда тасдиқланган омиллар ҳисобланади. Булар фаннинг эмпирик ва тажриба базасидир. Йиғилган илмий омиллар асосида фанда қонун ва қоидалар ишлаб чиқилади. Фаннинг қуйи тармоқлари эмпирик ва назария услубиётлари асосида дунёга келган. Фаннинг назарияси илмий ижодкорларнинг сирли дунёси ҳисобланади, фан мураккаб, чигал ва оғир иш бўлиб, эмпирик тажрибадан назарияга ҳеч вакт- текис, тўғри йул бўлган эмас. Шунинг учун ҳам халқимиз илм олиш нина билан қудуқ қазиш деб бежиз айтмаган. Эмпирик тадқиқотлар, кузатишлар, тавсиф, ўлчаш ва умуман эксперимент асосида амалга ошади. Фаннинг назарияси услубиёт сифатида аксиома, структуравий-функционал анализлар, математик моделлаштириш, ўхшатиш, анализ ва синтез усуллари хам ишлатилади. XVII асрда табиатшуносликнинг шаклланишида Ф. Бэкон (1561-1626, инглиз файласуфи) ва Рене Декарт (француз файласуфи, математиқ физик ва физиолог) фаннинг тараққиётида икки хил услубни таклиф қиладилар. Мазкур услублар хозиргача сақланиб келмокда. Уларга эмпирик (индукция) рационаллик (дедукция) усуллари киради. Индукция-хусусий далиллардан умумий назарияга ўтиш. Умумийликдан хусусийликка ўтиш йули эса дедукция усули ҳисобланади. Худди шу усуллардан жуда усталик билан инглиз табиатшуноси Ч.Дарвин ўзининг хаммага маълум эволюция назариясини яратган. Анъанавий илмий услубиёт хозирги кунда кўпроқ куйидагича ифодаланади: бирламчи эмпирик маълумотларни умумлаштириш умумий қоидалардан тақарига чиқиш ва уларнинг даврийлигига эришиш назариётга асосан янги кашфиётни таклиф килиш мантиқий хулоса (дедукция) чикариш. Мазкур илмий услубиётни гипотетик-дедуктив йуналиш деб аталади. Агар илмий назария амалиётда тасдикланса, у хақикат бўлади. Аниқ фанларда улчаш, кузатиш, тажриба, олинган маълумотларни математик йўллар орқали тахлил қилиш натижасида сунгги хулоса чиқарилади. Илмий маълумотлар амалиётда қўлланилиб ундан фойдаланиш мумкин, аммо унинг моҳияти нисбий, ноъмалум бўлиб келаётганлиги кундалик турмушда учраб туради. Масалан, Нютоннинг бутун олам тортиш-гравитация қонунини ҳамда билади, лекин икки жисм ўртасидаги тортилишга электр, магнит майдони сабабчи бўладими? Тортилиш кучини ҳеч қандай восита орқали тусиб бўлмаслик юритмаси ҳозирги кунга қадар номаълум бўлиб келмокда. Инсоният томонидан ўйлаб топилган ҳар ҳил ўлчамлар ҳам мутлоқ ҳақиқат бўла олмасдан, булар ҳам нисбий ҳисобланади. У лекин шу ўлчамлар орқали табиий фанлар ривожланмоқда. Табиатшуносликнинг ривожланишида математика фани алоҳида ўринни эгаллайди. Математика ҳамма учун зарур. Тижорат учун тўрт амал етарли, лекин илмий ходимлар учун математикани чуқурроқ билишлари талаб этилади. Айниқса, табиатдаги мутаносиблик-гормонияни таҳлил қилишда, табиат қонунларини кашф қилишда математикавий ғоя, услуб ва моделлаштириш катта ёрдам беради. Қадимий Рим империясининг ёзувчи ва файласуфи Луций Анней Сенка (4-йиллар эрадан аввал, 65 йил янги эра) шундай маълумот қолдирган. Македония подшоси Искандар Зулқарнайн геометрияни ўргангандан кейин ернинг кичиклигини билиб, у жуда тор жойга шоҳ эканлигидан афсусланган. Тарихда шу билан бирга, кашф этилган айрим катта ихтиролар математиканинг ёрдамисиз ҳам кашф қилинганлиги маълум. Масалан Ч. Дарвин математикани билмаганлигида афсусланган. А.С.Пушкин ҳам математика фанини ёктирган эмас. Лекин шунга қарамай, мазкур шахслар дунёга машхур асарлар ёзишган. Қадимий Юнонистонда олим, файласуфлар математикани билиши шарт бўлган. Платон (428 йил янги эрагача) академиясининг пештокига “Математикани билмайдиганлар кириши мумкин эмас” деб ёзиб қўйилган экан. Ҳозирги кунда табиатшуносликнинг асосий тушунчалари математик услубиёт орқали тахлил килинади. Вақт ўтиши билан фаннинг вазифаси ҳам ўзгариб бормокда. Авваллари дунёни, табиатшуносликни тадқиқ қилишда фан фақат, кузатиш, системага солиш ҳамда айрим конуниятларни ўрганиш ва кашф қилишдан иборат бўлган. Бугунги кунда фан жамиятнинг ишлаб чиқариш фаолиятига айланди. Шу жумладан, космик техникалар, супер ва шахсий компютерлар ёки юкори сифатли аудио, видеоапиаратуралар, нозик оптик ва бўлак замонавий асбоб ускуналар илм-фан билан чамбарчас боғлик. Ҳозир фан техника ишлаб чиқариш бирлашмалари дунёда кенг тарқалмокда. Охирги 300 йил ичида табиатшуносликдаги физика ва биология фанлари ҳар йили 5-7% ўсиб бормокда. Олимлар XX асрни “фан асри” деб атадилар. Келгусида фаннинг тараққиёти олимларнинг сонига қараб эмас, балки илмий фаолиятда прогрессив услубиёт-тадқиқот ишлари сифатини яхшилаш билан характерланиши лозим. Фан тараққиётида, табиатни, дунёни англашда, билишда исботланган қонун-қоидалар билан бир каторда, танишмокчи, илмий асоссиз билимлар пайдо бўла бошлади. Жумладан, юқорида қайд этилган сеҳргар, афсунгар, фолбинлар, учар объект-ликопчалар, экстрасенслар ва бўлак илмга алоқаси йуқ фанга муқобил бўлган йўналишлар кира бошлади. Бундай воқеалар иқтисоди паст даражадаги мамлакатларда жонланиши мумкин. Улар махаллий матбуотларда, хатто баъзи илмий жаридаларда ҳам эълон қилинади. Уларни рационал ҳолатга, илмий асослашга ҳаракат қиладилар. Олимларнинг фикрича, бу жамият ҳаёти учун зарарли, хавфли бўлиб, уни уламоларимиз қадимда Юнонистонда ўзга шахарларни босиб олишда ишлатилган ҳийла-найрангнинг бир тури бўлган “Троян оти”га ўхшатадилар. Кейинчалик шундай оқим пайдо бўлдики, улар авваддан фан асосида шаклланган қонун-қоидаларни инкор қила бошладилар. Масалан, Ньютон механикаси ва Дарвиннинг эволюцион назарияси. Бу оқимнинг фойдали ва зарарли томонлари мавжуд. Масалан, Ньютон механикасининг фақат макроскопик жисмларга тўғри келиб, микроскопик зарраларга мувофиқ келмаслиги аниқланди. Шунингдеқ эволюцион назариянинг ҳам кўп камчиликлари очилмоқда. Немис ёзувчиси, файласуфи Гётенинг фикрича, қурилиш учун ўрмон зарур бўлганидеқ фаннинг тараққиётига назария шундай керак. Жамиятнинг ҳар томонлама тараққиёти учун албатта фаннинг фаолиятини юқори поғоналарга кўтариш зарур. Табиатшуносликнинг тараққиёти жамият аъзоларининг одоб-ахлоқига ҳам таъсир қилади. Жамиятнинг одоби ва ахлоқи ўзгариб туриши мумкин, лекин ҳақиқат эса ўта стабил турғундир. Масалан, инсон аъзоларини трансплантация қилиш, клонлаш, аёлларда аборт қилиш одоб нуқтаий назаридан жуда бахсли ҳисобланади. Айрим фан вакилларидин одамларни илмдан узоқлаштиради, жамият учун зарарли деб ҳисоблаб келганлар. Бу ақида кўпроқ ғapб, католик черковига, жумладан, инквизицияга тегишли. Евгеника сохаси хам фанда бахсли бўлиб келмоқда. Инсонни ирсий касалликлардан тозалаш, бақувват, гўзал одамларни яратиш евгеника фанининг вазифаси. Лекин бу фан расизмга хизмат қилгани хам тарихдан маълум (фашистлар даврида). Табиатшунослик ва одоб ахлоқ ўртасидаги муносабатлар жуда мураккаб, хамда айрим нуқталарда бахсли ҳисобланади. Бундай муносабатнинг ойдинлиги давлат тизимига, сиёсатга ва иқтисодий омилларга боғлиқ. Кўпчилик илмий асосда дунёни, атроф-муҳитни рационал анализ қилиб тушунса, билса бўлади деган фикрдалар. Инсоннинг сезги аъзолари оркали атроф-муҳитни англаш ҳар бир индивид учун нисбий ҳисобланади. Сезги аъзоларимиз билан кабул килинган дунё миямизда унинг инъикоси айнан мутлоқ объектив ҳолда тасвирланади дейишга асос йуқ. Воқеа ва ходисалар аксиомалар орқали ҳар доим тасдиқланавермайди. Табиатда моддий дунё билан руҳий холатнинг мутаносиблиги дунёни нисбий англашга ёрдам бериши ёки нотугри тасаввурга олиб келиши мумкин. Катта илмий кашфиётлар тиббиёт, техника, алоқа воситалари ва булак тармокдарда содир бўлди. Ҳар бир одамнинг фаолиятига илм-фан ютукдари кириб келганлигини хеч ким инкор қилмайди. Воқеа, ходисаларни, озиқ-овқат турлари, тиббиётдаги янгиликларни ва дори-дармонларни илмий асосда тахлил килинса, унинг туғрилигига ишонч ҳосил қиладилар. Лекин илм-фан ва олимлар ҳар доим ҳам ўз илмий ишларининг натижасини тўғри талқин қиладиларми? Олимлар ҳам фаришта эмас, оддий одам эканликларини, инсонга хос камчиликлардан ҳоли эмасликларини эсдан чиқармаслигимиз керак. Олимларнинг кашфиётларини айрим гурухлар ижобий қабул қилса, бошқа одамлар мазкур янгиликка ашаддий қарши бўлганлар. Масалан, Галилейнинг кашфиёти католик черковини ғазабга келтирган. Одамнинг пайдо бўлиши назарияси дин ва айрим илмий ходимларнинг мана 130 йил бўляптики, бахсига сабаб бўлмокда. Яқин 15-20 йил ичида дунёда жуда кўп дори-дармонлар сунъий равишда синтезланди. Жамоатчилик бир неча йил улардан фойдаланганда айримлари зарарли эканлиги уларнинг ирсиятга салбий таъсири, хомила ривожини бузишлари аниқланган. Чет эл матбуотларининг хабарларига қараганда, электромагнит нурланишнинг ҳайвон организмига таъсири турли, қарама-қарши фикр, баҳсларга сабаб бўлмокда. Айрим маълумотларга қараганда, электротехник қурилмалардан юкори волтли симлар, компютерлар ва уяли телефонлардан чиқадиган нурланишлар атроф муҳитга, жумладан мия фаолиятига салбий таъсир қилади дейдилар. Англияда ёш боланинг кровати юкори волтли кабел олдида турганлиги сабабли у рак билан касалланиб, вафот этганлиги газеталарда эълон қилинган. Кимёвий ифлосланиш катта хавф тугдирмокда. Заҳарли моддалардан энг кучлиси диоксин булиб, у инсонни, айникса, унинг ирсиятига таъсиридан ташкари, атроф мухд^тни ҳам ифлослантирмокда. Ултрабинафша нурларнинг ҳам инсонга зарари кам эмас. Шундай маълумотларни хаспушлайдиган олимлар ҳам топилиб туради. 1948 йил 29 августда Алберт Эйнштейннинг зиёлиларга даъвати эълон килинади. Унда олим илмий фаолиятнинг салбий томонларини гапириб, социал муаммоларни факат рационал, илмий йул билан хал килиб булмаслигини гапирган. У сузини давом эттириб, инсон шундай илмий асосда, куроллар ишладики, у уз-узини йўқ килиб юбориши мумкин деган. Яқинда Англия мудофаа вазирлиги радиоактив нурланишнинг организмга таъсирини 40 йил давомида одамларда тадқиқ қилинганлигини расмий равишда эълон қилди. Ядро куролларининг синовлари хақидаги маълумотлар хам давлатлар томонидан тан олинмокда. Атом бомбаларини портлатиш синовлари „муваффакиятли" утганлиги хакида эйфориқ „кувончли" хабарлар матбуотларда эълон қилиниб келинган. Лекин, бир неча йиллар утгандан кейин ядро синовлари утган ерларда, уларнинг атрофларида кандай фалокатлар юз берганлиги, минглаб одамлар камконлиқ, рак ва булак бедаво касалликларга дучор булганликлари хакидаги хабарлар энди эълон килинмокда. Иккинчи жаҳон урушидан кейин тиббиётда купчилик шифокорлар таъкидлаганидек мутлако зарарсиз, инсон хаётини сакловчи қон таргиб килиниб, беморларга куллана бошланди. Кейинчалик маълум булдики, юкумли, жумладан, сариқ ва СПИД касалликлари кон оркдли таркалиши аникданди. Пуштсиз аёлларни усиш гормони билан бир неча йиллар давомида даволашда тусатдан вафот этадиган бедаво Крейтсфолд- Якоб (мия касаллиги) деб аталувчи патология аникданди. Еш болалар усишини тезлаштириш учун хам усиш гормони кулланилганда даволанувчилар уртасида тусатдан вафот этиш тез- тез кузатилади. Маълумки, мазкур гормон мурдалардан олинган. Улимга сабабчи омил эса мурдалар гормонидаги вирус булиб, у шу кунгача тоза ҳолда ажратилиб тадқиқот килинган эмас. Узбек олимларидан Б.Зокиров уз маколасида шундай гояларни келтиради-гайри илмий йуналиш ва карашлар вайронкор кучларнинг дунёга хукмронлик килиш васвасаси, шухратпарастлик ва мансабпарастлик заминида пайдо булади. Тугри, илмий изланиш жараёнида бирон бир камчилмкка йул куйилиши, илгари сурилган фараз баъзида хато булиб чикиши мумкин. Бу-фанда тез-тез учраб турадиган хол. Аммо, илм ахлига хос хусусиятлар тинимсиз изланиш, янгиликка интилиш, назарияга зид булган тасаввур ва тушунчаларни кайта куриб чикиш, зарур булса, улардан воз кечишдан иборат. Буларнинг барчаси илмий хакиқатни руёбга чиқишига хизмат қилади. Фан тарихидан маълумки, талай холларда ана шу хусусиятлар куплаб буюк кашфиётларга замин хозирлаган. Жумладан, А.Эйнштейннинг юқорида таъкидлаганимиздек фанда инкилоб ясаган кашфиёти-нисбийлик назарияси мумтоз физикада макон ва замоннинг узгармас экани хакидаги тасаввурлардан воз кечиш асосида пайдо булган эди. Ғайриилм вакилидан фаркли улароқ, ҳакиқий олим илгари сурган фаразидаги хатонинг асл сабабларини кидиради, унинг янглиш эканлигига ишонч хосил қилгач эса, масаланинг тугри ечимини излашга киришади, бу йулда тинимсиз синов ва тажрибалар утказади. Бу жараённи куйдаги шаклда тасвирлаш мумкин: МУАММО—ИЛМИЙ ТАХМИН-СИНОВ ва ТАЖРИБА— ХУЛОСА—ЕЧИМ. Асрлар давомида фан шу тартибда шаклланиб—таракқий этиб келган. Аммо, фан тарихида шундай даврлар ҳам булганки, мустабид тузум шароитида хукмрон доираларининг бевосита ёки билвосита иштироки билан гайриилмнинг яна бир куриниши—квазиилмга кенг йул очиб берилиши сабаб купгина фан соҳалари ривожланиши сунъий равишда тухтатилган. Бунинг оқибатида гайриилмий услуб ва ёндошувлар, мафкуравий ва сиёсий омиллар ҳал қилувчи аҳамият касб этган. Квазифан деганда, муайян мамлакатда жаҳон фанининг бирон бир соҳасига қарши қўйилган гайриилмий таълимот тушунилади. Масалан, собиқ Иттифокда марксча-ленинча фалсафа-жахон фалсафасига, кибернетикага, Мечурин-Лисенко биологияси-генетика фанига, Германияда национал-социалистлар ҳомийлигидаги «орийлар» ирки, нисбийлик назарияси квант физикасига қарши ашаддий кураш олиб борган. Квазиилмнинг гайриилмдан фарқи шундаки, биринчидан, у мустабид тузум шароитда шаклланади ва жадал ривожланади; иккинчидан, агарда гайриилм-алохида индивид билим даражасини пастлиги, аклнинг заифлиги ёки рухий хасталик билан боглиқ булган қарашларнинг маҳсули булса, квазифан, аввало, ижтимоий-жамоавий ҳодиса сифатида бир гурух олимларнинг фан сохасида хукмронлик килишга интилиши натижасидир. Учинчидан гайриилм соҳасида фаолият юритаётганларнинг аксариятини сохта олимлар, афсунгар, фирибгар ва товламачилар ташкил этса, квазифан вакиллари орасида куплаб машхур тадқиқотчиларни учратиш мумкин. Дейлиқ «орийлар» иркига бир неча Нобель мукофоти совриндорлари асос солгани ёки жахон фани томонидан асосланган плиталар тектоникаси назариясига карши курашаётганлар орасида куплаб номдор олим ва академиклар борлиги маълум. Квазифан олимларининг бош максади-кандай булмасин, илмий жамоага хукмронлик килиш, муайян имтиёзларга эришишга айланиб колади. Демократик жамиятда эса бунинг икони йуқ, чунки илмий жамоалар аксарият жамоатчилик асосида бажарилади (Тафаккур, 4/2003). Илмий-техникавий прогресс инсониятга ажойиб янгилик ва кашфиётларни coвғa қилди. Тарихда ҳаётда, фантастика булган хаеллар, илм-фан туфайли хакиқатга айланди. Лекин илм-фан кашфиётларининг улкан ижобий томонлари билан биргаликда айрим тармокларининг фаолиятида салбий кусурлари ҳам борлигини эсдан чиқармасдан, жамият шундай огир оқибатларнинг олдини олишга тайёр булиши зарур. Фан инсониятни йуқ қилишга эмас, балки уни юксакликка кутаришга хизмат қилиб келган ва қилиб келмокда. Фан инсоний фазилатларни намоён қилиб, уни яшашга ундабгина колмай, унга шароит яратиб беришга қараталиши лозим. Фан хамма вақат эркинлик адолат, бахт, озодлик каби умуминсоний кадриятларни ардокдашга, авайлашга ва ривожлантиришга хизмат килиб келган ва келгусида шундай булиб крлиши лозим. Синов саволлари 1. Табиатшуносликнинг предмета ва вазифалари. 2. Хозирги замон фанининг структураси. 3. Табиатни билишда математаканинг роли. 4. Илмий инклоблар. 5. Табиатни билишда мантикдшнг роли ва унинг тарихи. 6. Фан жамиятнинг маънавий бойлиги. 7.Хозирги замон фанининг тараққиёти. 8.Фаннинг ижобий ва салбий томонлари. 9. Гайриилмнинг пайдо булиш сабаблари ва унинг жамиятга салбий таъсири. Адабиётлар: 1. Лавриенко В. ва бошқалар. „Концепции современного естествознания", Москва 1999г. 2. Найдыш В. М. „Концепции современного естествознания", Москва, 1999. 3. Солопов Е. Ф. „Концепции современного естествознания", Москва 1999. 4. Бабушкин А. Н. „Современные концепции естествознания", Ст-Петербург, 2001. 5. Элвин Тоффлер „Заковат силсиласи", Тафаккур, 1. 2001, б. 34-45. 6. Раҳимов И., Утамуродов А. Фанларнинг фалсафий масалалари, Тошкент 2002 7. Бахрдир Зокир, Илм ва гайриилм, Тафаккур, 4, 2003. Download 28.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling