Ватанга муҳаббат, ватанпарварликнинг асл кўринишидир


Download 77 Kb.
bet1/3
Sana15.06.2023
Hajmi77 Kb.
#1485305
TuriСценарий
  1   2   3
Bog'liq
Ватан ҳимоячилари


«Тасдиқлайман»
ММИБ директор ўринбосари
____________ А.Ходжаева
14-ЯНВАР «ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ» МУНОСАБАТИ БИЛАН


«МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ» МАВЗУСИДА ТАДБИР СЦЕНАРИЙСИ


2017-Й


Ценарий
Амир Темурнинг “Аскари қувватли мамлакат бой бўлур, бой мамлакатнинг аскари қувватли бўлур”, “Куч адолатдадир”, “Шер йигитни номус ўлдирар” каби ўгитларидан намуналар плакатларда акс эттирилади. Зал тўрида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг сурати ва Давлат рамзлари акс эттирилган стендлар жой олади.
Маънавият ва маърифат бўйича директор ўринбосарлари тадбирни очиқ деб эълон қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграйди. Тадбир қатнашчилари, таклиф қилинган меҳмонлар, ўқувчилар ўнг қулларини кўксиларига қўйиб мадҳияга жўр бўладилар.
Марказ раҳбари Ватан ҳимоячилари куни ҳақида қисқача маълумот бериб, ўқувчиларни меҳмонлар билан таништиради. Кечани ўқувчилар давом эттиради.
1-бошловчи: Ҳурматли меҳмонлар, қадрли ўқитувчилар, азиз тенгдошлар, ассалому алайкум.
2-бошловчи: Бугун кутубхонамизда катта тантана. Бугун мустақил Ўзбекистонимиз қуролли кучларининг жасур ва мағрур аскарларининг байрамлари.
1-бошловчи: Қуролли кучлар давлатимиз хавфсизлиги ва халқимиз тинч ҳаётини таъминлайди.
2-бошловчи: Юрт тинчлиги ватан озодлиги ва мустақиллиги билан чамбарчас боғлиқдир. Бир гуруҳ ўғил болалар ҳарбий кийимда шаҳдам қадамлар билан “Ўзбекистон” маршини куйлаб, саҳнага чиқадилар:
Тонглар отар, тонглар отар
Шафақлари қирмиз ол.
Она юртим, барно юртим
Келди сенга истиқлол.
Нақорат:
Бир сарҳадинг Сирга туташ,
Бири Амударёга,
Ўзбекистон, Ўзбекистон
Дунёга чиқ, дунёга
Йиллар оша, эллар оша
Келмаганлар келсинлар.
Эгилганлар турсин қайта
Йиғлаганлар кулсинлар.
Нақорат:
Аҳил бўлсак, оқил бўлсак,
Йўғимиз ҳам бор бўлгай.
Ё ватан деб, меҳнат қисак,
Бизга зафар ёр бўлгай.



Download 77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling