Маъруза №9. Туташ муҳит (континиум) модели. Туташ муҳит ҳаракатини тавсифлашнинг Лагранж ва Эйлер усуллари Асосий фаразлар. Туташ муҳит (континиум) модели. Кириш. Механика турли моддий жисмларнинг ҳаракати ҳақидаги фан


Download 118.33 Kb.
bet1/4
Sana18.12.2022
Hajmi118.33 Kb.
#1028478
  1   2   3   4
Bog'liq
Маъруза №8. 2-курс ТММ


Маъруза №9.

Туташ муҳит (континиум) модели. Туташ муҳит ҳаракатини тавсифлашнинг Лагранж ва Эйлер усуллари


Асосий фаразлар.Туташ муҳит (континиум) модели.


Кириш.
Механика турли моддий жисмларнинг ҳаракати ҳақидаги фан. Туташ муҳит механикаси (ТММ) газларнинг, сувларнинг, қаттиқ жисмларнинг, майдонларнинг (электромагнит, гравитация ва ҳ. майдонлар) ҳаракатини ўрганишга бағишланган (механиканинг қисми). Назарий механикадан фарқли, ТММ сида деформция, сиқилиш, кенгайиш, зичланиш каби жараёнлар содир бўладиган ҳаракатлар қаралади. ТММ да дефомацияланувчи қаттиқ жисм, суюқлик ёки газсимон муҳитларнинг ҳаракатини ўрганиш учун деформацияланувчи туташ муҳит модели (континиум) киритилади.
Туташ муҳит деганда ўзи эгаллаган соҳани узлуксиз тўлдирадиган, яъни соҳанинг исталган кичик қисмида ҳам массаси нолдан фарқли бўлган муҳит тушунилади.Аслида муҳитлар дискрет тузилишга эга бўлади. Масалан одатдаги шароитда(00С, атмосфера босими) 1 см3 ҳажмдаги ҳаво молекулалариниг сони ; 60 км баландликда зарраларнинг сони N , ойда эса . Газ молекулалари орасидаги масофа молекула радиусига қараганда 1000 марта катта.
Темирда зичлиги ядросида эса , яъни
. Бу мисоллардан кўриниб турибдики, биринчидан жараённи атом-молекуляр даражада қарашнинг имкони йўқ ва кераги ҳам йўқ. Масалан 0б-ҳаво маълумотида бугун ҳаво ҳарорати 200С-250С бўлади деб эълон қилинганда ҳаво молекулаларининг ҳарорати бизни қизиқтирмайди, яъни бизга макроскопик даражадаги ҳаво ҳажмининг ҳароратини билиш етарли.Шунга ўхшаш қум уюмини бир жойдан иккинчи жойга кўчирганимизда қумнинг шакли ва катталиги бизни қизиқтирмайди.
Иккинчидан модда эгаллаган ҳажм аслида у мужассамланган ҳажмга қараганда жуда катта, яъни модданинг асосий қисми (ҳаттоки темирда ҳам) бўшлиқдан иборат. ТММ да муҳит эгаллаган ҳажмни узлуксиз тўлатади деб қабул қилинади ва макроскопик нуқтаи назардан ёндашилади.
Бу эса қаралаётган муҳитнинг геометрик катталиклари атом ва молекуляр катталикларига қараганда кўп карра катта бўлсагина мумкин.

Download 118.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling