2-мавзу: тарбия усуллари ва шакллари. Тарбия жараёнини ташкил этиш шакллари. Р е ж а
Download 57.5 Kb.
|
2-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини тарбиялаш методлари .
- Ўз-ўзини таҳлил
- Ўз-ўзини баҳолаш
- Машқ ва ўргатиш (фаолиятда машқ қилдириш) методлари
- Натижада одат характер га айланади.
- Тарбия амалиётида машқ қилишнинг турли хили мавжуд
Тушунтириш ижтимоий онгни шакллантиришда энг кўп ишлатиладиган усулдир. Тушунтиришнинг вазифаси ўқувчиларни юксак маданиятли, миллий ғурур туйғусига эга бўлиб вояга етишларини тарбиялашга ёрдам беришдан иборат.
Тушунтиришда ўқувчиларга мамлакат фуқаросининг давлатга нисбатан муайян ҳуқуқ ва бурчлар асосида боғланганлиги борасида маълумотлар берилади. Бунда давлат байроғи, герби, мадҳияси ҳамда Конститутсиясига садоқат руҳида тарбия беришнинг аҳамияти катта. Шу сабабли давлат байроғи, герби, мадҳияси ҳамда Конститутсиясининг моҳияти тушунтирилади. Суҳбат. Ўқувчи шахсини ғоявий ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан шакллантиришда ўқитувчининг жонли сўзи энг таъсирчан усул ҳисобланади. Суҳбат учун мавзу танлашда унинг мазкур синф ўқувчилари учун долзарблиги, ўқувчиларда маънавий-ахлоқий ишонч уйғотишнинг суҳбат мазмунига бўлган муносабатлари ва суҳбатдан кутилаётган натижани ҳисобга олиш зарур. Суҳбат қуйидаги мавзуларда уюштирилиши мумкин: 1) Тематик мавзулар (ижтимоий маънавий-ахлоқий меъёрлар, жамиятда устувор ўрин тутувчи ижтимоий муносабатлар, жамоа орасида ўзини тутиш қоидалари ва бошқалар); 2) Эстетик мавзулар (табиат гўзаллиги, шахслараро муносабатлар, инсон гўзаллиги); 3) Сиёсий мавзулар (давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, дунё воқеалари, халқаро муносабатлар ва бошқалар); 4) Таълим ва билишга оид мавзулар (коинот, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси, электроника ва бошқалар). Суҳбатларнинг, шунингдек, ижтимоий-фойдали меҳнатни ташкил этиш, ҳуқуқий, экологик, иқтисодий ва гигиеник мавзуларда ҳам ташкил этилиши ўзининг ижобий натижаларини беради. Суҳбат давомида ўқувчиларга уларнинг ўз фикрларини эркин ифода этишлари ҳамда мустақил фикрлашларига имкон берувчи саволлар билан мурожаат қилиш жуда муҳимдир. Бу борада баҳс-мунозараларнинг аҳамияти катта. Ҳикоя. Ўқувчилар одатда ҳаёт ва турли адабиётлардан олинган аниқ мисоллар билан бойитилган ҳикояларни катта қизиқиш билан тинглайдилар. Уларга ахлоқ меъёрлари, халқ ўтмиши, табиий бойликлар, қаҳрамонлар ҳаёти ва жасорати, шунингдек, тарих, адабиёт ва санъат ҳақида ҳикоя қилиб бериш мумкин. Бадиий адабиёт намуналари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари — радио, телевидение, газета ва журналлар саҳифаларида эълон қилинган маълумотлар ҳам ўқувчилар учун қимматли материал бўлади. Суҳбат ҳам, ҳикоя ҳам ўқувчиларнинг ёшига мос мавзуларда улар тушунадиган сўзлар воситасида адабий тилда ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Суҳбат ёки ҳикоя мавзусининг ўқувчилар томонидан белгиланиши, уларнинг самарали кечишини таъминлайди, бунинг натижасида ўқувчилар илгари сурилаётган мавзуга бефарқ қарамайдилар. Намуна. Ўқувчилар ўз атрофидаги кишиларда ҳамма яхши ахлоқий сифатларни кўришлари ва ибрат олишлари ниҳоятда муҳим. Ўқитувчининг шахсан ўзи намуна бўлиши, айниқса, ёшларга катта таъсир кўрсатади. Улар ўқитувчининг дарсда ва ҳаётда ўзини қандай тутишини, атрофдаги кишилар билан қандай муомала қилишини, ўз вазифаларини қандай бажаришини кузатиб юрадилар. Ўқувчилар ўзларига яқин кишиларнинг хулқ-атворига тақлид қиладилар, Хулқ-атворлар болаларда яхши сифатларнинг, баъзан эса ёмон сифатларнинг ҳам таркиб топишига таъсир кўрсатади. Шунинг учун ўқитувчи ва ота-оналар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзларини тута билишлари керак. Улар қайерда бўлишмасин, атрофларида болалар борлигини ҳис этишлари лозим. Катталарнинг сўзи билан юриш-туриши ва хатти-ҳаракатларида тафовут бўлмаслиги керак. Илғор кишиларнинг ҳаёти ва фаолиятидан олинган маълумотлар, адабий асар, кинофилм ва спектакллар қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатидаги яхши намуналар болаларнинг онгига кучли таъсир қилади. Мактабларда ишлаб чиқариш илғорлари билан учрашувлар ўтказилади. Ўқувчилар ўз ота-оналарининг ишлаб чиқаришдаги муваффақиятлари билан фахрланадилар, уларга тақлид қилишга интиладилар. Намунада халқ педагогикаси ғояларидан ҳам фойдаланилади. Ота-оналар ўз фарзандларини ҳамиша катта ҳаётий тажрибага эга, дунёқараши ва билим доираси кенг кишилардан ибрат олишга даъват қилиб келганлар. Масалан, «Қуш уясида кўрганини қилади». Жуда оддий хулоса. Шу оддий хулоса остида қанча фикрлар жамланиб ётганлигини ҳамиша ҳам фаҳмига боравермаймиз. Бу билан халқ «уйингда тартибли бўл, акс ҳолда боланг кўчада тартибсиз бўлади», «бола олдида бировларнинг ғийбатини қилма, боланг ғийбатчи бўлади», демоқчи. Ўз-ўзини тарбиялаш методлари. Ўқувчида ўз-ўзини тарбиялашга, яъни, ўз устида онгли, батартиб ишлашга эҳтиёж пайдо бўлгандагина тарбия жараёнини самарали деб ҳисоблаш мумкин. Тарбия жараёнида ўз-ўзини тарбиялаш методларидан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Ўз-ўзини тарбиялаш методлари ўқувчиларнинг ўзини - ўзи идора қилишлари, турли ўқувчилар органлари фаолиятида фаол иштирок этишларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мавқеларини ошириш мақсадида қўлланилувчи усуллардир. Ўз-ўзини тарбиялаш ўқувчиларнинг ўзини - ўзи идора қилиш ва ўқувчиларнинг турли органлар фаолиятида фаол иштирок этишни таъминлаш, уларнинг ижтимоий мавқеини оширишнинг таъсирчан воситасидир. Ўқувчилар ўқиш, тарбия ва дам олишда ўз-ўзини тарбиялаш усулларидан фойдаланадилар, бу усуллар ўқувчиларни ўз-ўзини тарбиялаш ташаббускорлик ва мустақилликка ундайди. Ўз-ўзини таҳлил (назорат қилиш ўз шахси, мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш, мавжуд сифатларни бойитиш ёки салбий одатларни бартараф этиш)га қаратилган фаолият усули. Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш учун ўқувчи ўзининг юриш-туриши, интизоми, ижобий фазилатларининг ортиб бориши ва аксинча, салбий одатларининг камайиб бориши ҳақида мунтазам равишда кундалигига ёзиб боради. Ўз-ўзини баҳолаш мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш асосида ўз шахсига баҳо беришга йўналтирилган фаолият усули. Ўқувчининг қобилиятини ўз кучи билан юзага чиқишига ёрдамлашиш зарур. Ўз-ўзини баҳолаш қийин, лекин ўқувчини бунга етарли тайёрлаш мумкин. Шу боис ўқувчи иродали бўлиши, ўз бурчини тушуниши, таҳсил ва тарбия олиш учун сабабли асос бўлиши, яъни, тарбияланишни хоҳлаши, ўзини ўртоқлари, атрофдагиларнинг кўзи билан кўриш ва ўз-ўзини такомиллаштиришга интилиши лозим. Ўз-ўзини баҳолаш ўқувчи учун шахсий имкониятларини ҳисоб-китоб қилиш, ўзига четдан туриб холисона баҳо бериш, ўзидан қониқиш ҳосил қилишда ёрдам беради. Изоҳлаш - тарбияланувчига ҳиссий-оғзаки таъсир этиш усули. Изоҳлашнинг ҳикоя ва тушунтиришдан фарқланадиган муҳим белгиси муайян гуруҳ ёки алоҳида шахсга йўналтирилганлигидир. Ушбу методни қўллаш синф ўқувчиларининг умумий ёки жамоа аъзоларининг шахсий хусусиятларини билишга асосланади. Бошланич синф ўқувчилари билан иш олиб боришда изоҳлашнинг элементар усул ва воситалари қўлланилади: «Шундай ҳаракат қилиш керак», «Ҳамма шундай қилади». Ўсмирлар билан ишлаганда маънавий-ахлоқий тушунчаларнинг ижтимоий аҳамияти ва маъносини изоҳлаш зарур. Изоҳлаш қуйидаги ҳолатларни юзага келтириш учун қўлланилади: Янги маънавий-ахлоқий сифатлар ёки хулқ кўникмаларини таркиб топтириш ва мустаҳкамлаш; Тарбияланувчиларнинг содир этилган муайян ҳодиса (масалан, синф ўқувчилари оммавий равишда дарсга келмаганлари)га тўғри, онгли муносабатни ҳосил қилиш. Мактаб амалиётида изоҳлаш ишонтиришга таянади. Ишонтириш воситасида ўқувчи руҳиятига сезиларсиз ҳолда таъсир этилади. Бошланғич синф ўқувчилари ҳамда ўсмирлар ишонувчан бўлишади. Педагог ишонтиришдан тарбияланувчи маълум кўрсатмани қабул қилиши зарур бўлган вазиятларда фойдаланади. Мазкур методдан бошқа методларнинг таъсирини кучайтириш учун ҳам фойдаланилади. Мунозара тарбияланувчиларга ҳиссий-оғзаки таъсир кўрсатиш асосида уларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган баҳс-мунозара усули бўлиб, сиёсий, иқтисодий, маданий, эстетик ва ҳуқуқий мавзулар («Дид ҳақида баҳс», «Машҳур бўлиш йўллари», «Биз маданиятли кишилармизми?» ва ҳоказолар)да ўтказилади. Мунозара турли нуқтайи назарлар тўқнашган вазиятда ўқувчиларда маълум ҳодисага нисбатан ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради. Мунозара асосида турли қарашлар ётади. Баҳс ижобий натижа бериши учун пухта тайёргарлик кўриш мақсадга мувофиқ. Мунозара учун мустақил мулоҳаза ва қарашни юзага келтирувчи 5,6 та савол тайёрланади. Ушбу саволлар билан мунозара иштирокчилари олдиндан таништириладилар. Баъзан тарбиячи мунозара иштирокчиларини ўзи тайинлаши ҳам мумкин. Чиқишлар жонли, эркин ва қисқа бўлиши зарур. Матнни ёзиш керак эмас, агар шундай ҳолат юз берса мунозара зерикарли тус олади. Педагог мунозара иштирокчиларига фикрларини ихчам, асосли ва далиллар асосида баён этишга ёрдам беради. Машқ ва ўргатиш (фаолиятда машқ қилдириш) методлари муайян машқ ёрдамида болалар фаолиятини оқилона, мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама пухта ташкил қилиш, уларни ахлоқ меъёрлари ва хулқ-атвор қоидаларини бажаришга одатлантиришдир. Одатлар болаликдан таркиб топади ва шахс ривожланишининг кейинги босқичларида мустаҳкамланиб боради. Ўқитувчи ҳамда ота-оналар болаларда ижобий одатларнинг тарбияланиб бораётганлигини кузатиб боришлари керак. Ўқувчилар одатларни ўз яқинларидан мерос қилиб олмайди, балки улар атрофдагилар билан фаол мулоқотга киришишлари туфайли тақлид қилиш, узлуксиз тарбияни йўлга қўйиш асосида таркиб топтирилади. Натижада одат характерга айланади. Машқ муайян хатти-ҳаракатларни кўп маротаба такрорлашни ўз ичига олади. Машқ ва одатлантириш ўқувчи учун онгли, ижобий жараёндир. Машқ натижасида кўникма, одат, янги билимлар ҳосил қилинади, ўқувчининг ақлий қобилияти ривожланади, маънавий-ахлоқий сифатлари бойийди, ҳаётий тажрибаси ортади. Ўргатиш тарбияланувчилар ижтимоий хулқ-атвор кўникмалари, одатларини шакллантириш мақсадида режали ва изчил ташкил қилинадиган турли ҳаракатлар, амалий ишлардир. Ўргатиш бир неча изчил ҳаракатлар йиғиндисидир. Ўқитувчи бу ҳаракатларни кўрсатиб бериши, тушунтириши, кузатиши лозим. Тарбия амалиётида машқ қилишнинг турли хили мавжуд: 1.Фаолият давомида машқ қилиш; 2.Кун тартиби машқлари; 3.Махсус машқлар. Download 57.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling