2-мавзу: тарбия усуллари ва шакллари. Тарбия жараёнини ташкил этиш шакллари. Р е ж а


Download 57.5 Kb.
bet1/15
Sana10.02.2023
Hajmi57.5 Kb.
#1186974
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2-mavzu


2-МАВЗУ: ТАРБИЯ УСУЛЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ. ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ШАКЛЛАРИ.
Р Е Ж А :
1. Тарбия усуллари ҳақида тушунча.
2. Тарбияни ташкил этиш шакллари.
3. Тарбия қонуниятлари ва тамойиллари.
4.Тарбия жараёнини амалга оширишда инновацион технологиялардан фойдаланиш.
5. Синфдан ташқари тарбиявий машғулотга тайёрланиш.


Таянчсўзлар: Тарбия, тарбия бериш, тарбияланувчи, тарбиячи, тушунтириш, ибрат-наъмуна, суҳбат, танбеҳ бериш, мажбур қилиш, койиш, айблаш, уялтириш, жазолаш, рағбатлантириш.
1. Тарбия усуллари ҳақида тушунча.
Бола ўқишни, тарбия олишни, улғайиб жамиятга ҳаётида фаол иштирок этишни хоҳлайди. Педагог уни қай тарзда, қандай муносабатлар шароитида, қандай педагогик жараёнида тарбиялаши зарурлигини билиши керак. Ўқитувчи дўст, мураббий йўл бошловчи бўлгандагина ўқувчилар ўзларининг ички адабиётларини очиб кўрсатадилар. Аввал таъкидлаганимиздек, тарбия-тарбиячи ва тарбияланувчи фаолиятларини ўз ичига олган икки ёқлама жараён.
Метод” - сўзи грекча бўлиб йўл усул маъносини билдиради. Тарбия воситалари бу бирон бир тарибиявий масалани мақсадга муфовиқ йўл билан ҳал қилишни ташкил этиш учун ишлатилади. Тарбия воситалари тарбиявий мақсадларни амалга ошириш учун ўқитувчи тарбиячининг тарбия тизимига киритилиши лозим. Тарбия натижалари тарбиявий жараёнининг усуллари, услуби, воситалари ва шаклларидан мохирона фойдаланишга боғлиқ. Тарбия усуллари бир болага, хар қайси болалар жамоасига алоҳида муносабатда бўлишни назарда тутади. Шундай қилиб тарбия жараёнида ўқитувчи якка ўқувчига ёки синф манфаати йўлида бирон бир тарбиявий масалани ҳал қилиш учун ўқувчиларни ёш ва индивидуал хусусиятларини,тарбияланганлик даражасини, педагогик вазият характерини ҳисобга олган холда таъсир этиш шакллари мажмуасига тарбия методи дейилади. Тарбия ғоятда мураккаб жараён бўлиб ҳар даврнинг ижтимоий сиёсий ҳаётини ўзида акс эъттиради. Унинг усуллари, шакллари, воситлари ва омиллари асрлар давомида шаклланиб такомиллашади, анъанага айланади. Шу сабабли тарбия миллий ва тарихий заминдан ўзилмаслиги керак.

Download 57.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling