2-мавзу: тарбия усуллари ва шакллари. Тарбия жараёнини ташкил этиш шакллари. Р е ж а
Download 57.5 Kb.
|
2-mavzu
3. Машғулотнинг асосий қисми.
Педагогик мақсад: машғулотнинг асосий ғоясини амалга ошириш. Типик хатолар: болаларнинг қисман ёки бутунлай пассивлигида педагогнинг фаоллиги. Методларнинг бир хиллиги - фақат ҳикоя ёки суҳбат. Кўргазмалиликнинг йўқлиги, фойдаланиладиган тарбия воситаларининг жуда ҳам камлиги. Онгни шакллантириш методларининг хулқ-атворни шакллантириш методларидан устунлиги. Дарснинг ўқув муҳити яратилиши. Ибратлилик, ўргатиш, насихат гўйлик қилиш. Методик тавсиялар: агар болалар максимал равишда фаол бўлсалар, машғулотнинг ривожлантирувчи, тўғриловчи, шакллантирувчи, тарбияловчи, таълим берувчи вазифаларини амалга оширишда тарбиявий самара юқори бўлади. Синфдан ташқари машғулотда болаларни фаоллаштиришда дарсдан фарқ қиладиган алоҳида эмотционал муҳитни яратиш биринчи даражали аҳамиятга эга. Масалан, болалардан қўлларини кўтариш, ўрниларидан туриш талаб этилмайди. Интизомни сақлаб туриш учун алоҳида қоидалар жорий қилинади. Бир масала юзасидан бир неча ўқувчи ўз фикрини билдириши энг қулайдир. Педагогнинг нутқида "тўғри", "балли", "офарин" деб баҳолайдиган фикрларнинг бўлмаслиги, баҳолар ўрнига хайрихоҳлик, ҳис-ҳаяжон, педагогнинг ҳис-туйғуларини ифодаловчи, қойил қолиш билан айтилган "Ҳа", "Жуда қизиқарли", "Янги хабарнинг учун раҳмат", "Шундайми?", "Буни қаранг-а!" каби иборалардан фойдаланиш илиқ, хайрихоҳлик муҳитининг яратилишига ёрдам беради. Агар педагог хулқ-атворни шакллантиришнинг хилма-хил методларидан иложи борича кўп фойдаланса, вазиятни, ўйинни тарбияловчи машқлар, ўргатиш, топшириқлар бериш, машғулотга турли хил фаолият турлари: меҳнат ижодий ишлар, спорт элементлари ва ҳоказоларни киритса, самарадорлиги шунча ошиб боради. Педагог турли фаолият турларини ташкил этишда болалар командаларга бирлаштирар экан, уларни бир-бирлари билан эркин муомалада бўладиган қилиб жойлаштириши, вазифаларни эса ҳар бир иштирокчи ўзи учун алоҳида эмас, балки ўзини жамоанинг бир қисми деб ҳис этадиган қилиб тақсимлаши керак. Топшириқни бажариш учун вақт беришда командага уни бажаришни муҳокама қилишига бир неча дақиқа вақт ажратиш ва команда вакилидан тайёрлигини сўраш лозим. Шундай қилинган тақдирдагина болаларда фаолиятнинг умумий мақсади, хилма-хил вазифалар ва ҳамкорлик учун сабаб (мотив)лар пайдо бўлади. Онгни шакллантариш методлари болаларда эътиқоднинг, амалий этик (ахлоқий) тушунчаларнинг таркиб топишига ёрдам бериши керак. Бу мақсадларда ҳикоя методини ўқувчининг ахбороти, маърузаси тарзида ўзгартириш, тез-тез мунозарадан фойдаланиш яхши самара беради. Синфдан ташқари тарбиявий ишларнинг оммавий шаклларида болаларни мунозара қоидаларига ўргатиш лозим: шуни ёдда тутингки, баҳслашувчилар ҳақиқатни излайдилар, аммо уни турлича тасаввур қиладилар; баҳсда умумий мазмунни аниқлаш, кейин эса қарашлардаги фарқни ойдинлаштириш ва бунга ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак; б) мунозаранинг мақсади - томонлардан бирининг ҳақлигини аниқлаш эмас, балки ҳақиқатни қарор топтиришдир; ҳақиқатни оппонент шахсига айблар қўйиш билан эмас, балки фактлар ёрдамида қидириш зарур; д) сўзловчини аввал ҳурмат билан тинглаш, кейин эса ўз нуқтаи назарини билдириш лозим. Download 57.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling