2-мавзу: тарбия усуллари ва шакллари. Тарбия жараёнини ташкил этиш шакллари. Р е ж а
Download 57.5 Kb.
|
2-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
4. Машғулотнинг якуний қисми.
Педагогик мақсад: болаларни эгаллаган тажрибаларини ўзларининг мактабдан ташқи ҳаётларида амалда қўллашга мойил қилиш (хоҳиш уйғотиш) ва машғулот қанчалик муваффақ бўлганлигини аниқлаш. Шундай қилиб, якунловчи қисм педагогнинг болага бошқа муҳитда тарбиявий таъсир кўрсатишига имкон беради. Типик хатолар: бу қисм умуман инкор қилинади ёки "Ёқдими?", "Янги нималарни билиб олдингиз?" каби икки саволдан иборат бўлиб қолади. Тавсиялар: дастлабки натижаларни аниқлаш учун кроссворд, кичик викторина, берилган саволга узоқ ўйламай тез жавоб қайтариш, ўйин вазиятлари каби болаларни қизиқтирадиган тест характеридаги назорат топшириқлари. Болаларнинг эгаллаш тажрибаларини шахсий ҳаётларида қўллашга доир турлича тавсиялар бериш. Бу мазкур муаммога доир китобларни кўрсатиш, болаларнинг машғулотда эгаллаган билим, малака ва кўникмаларини қўллаши мумкин бўлган вазиятларни муҳокама қилиш бўлиши мумкин. Ҳосил қилинган тажрибани қўллашга доир болаларга маслаҳатлар: улар ўз яқинларига нималарни гапириб беришлари, мазкур мавзу юзасидан нималар ҳақида сўраши мумкин; қайерга бориш, у ерда нималарга эътибор бериш, қандай ўйинлар ўйнаш, мустақил равишда нималар қилиш ва ҳоказо. Якунловчи қисмда машғулот мавзусини келгусида яна ёритиб бориш зарурати борми, бор бўлса буни қандай йўл билан амалга ошириш мумкинлигини аниқлаш мақсадга мувофиқдир. Машғулотнинг якунловчи қисмидан педагог бундан кейинги синф машғулотларини ўтказишда болалар ташаббусини ривожлантириш учун ҳам фойдаланиши мумкин. Синфдан ташқари тарбиявий машғулотларни олиб боришда ташкил этиш ва ўтказишда ота-оналар бевосита иштирок этсалар, болаларга тарбиявий таъсир кўрсатиш янада самарали бўлади. Назорат саволлари: 1.Тарбиянинг қандай методларини биласиз? 2.”Метод” сўзининг луғавий маъноси нима? 3. Тушунтириш (ҳикоя қилиш, ўргатиш, машқ орқали одатлантириш) методларга изоҳ беринг? 4.Намуна (маслаҳат бериш, узр сўраш, яхшиликлар ҳақида сўраш, ўрнак бўлиш) методига изоҳ беринг?. 5.Насиҳат қилиш, ўгит (ундаш, кўндириш, илтимос қилиш, ёлвориш, тилак-истак билдириш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, оқ йўл тилаш ва ҳоказолар) нима? 6.Қоралаш ва жазо (таъкидлаш, таъна, гина, танбеҳ бериш, мажбур қилиш, койиш, айблаш, уялтириш, қўрқитиш, нафратланиш) нима? 7.Тарбия қонуниятлари ва тамойилларига изоҳ беринг! 8.Тарбиявий ишларда қўлланадиган технологияларни изоҳланг? 9. Инновацион технологиялар нима ва уларга изоҳ беринг? 10. Синфдан ташқири ишларнинг қандай оммавий шаклларини биласиз? 11. Синфдан ташқари машғулотларнинг ҳар бири қандай қисмлардан иборат? 12. Синф тарбиявий машғулотлари қанча давом этиши мумкин? 13. Тарбиявий машғулотлар қандай қисмларга бўлинади? 14. Оммавий мунозараларнинг қандай қоидалари мавжуд? Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 1.И.А.Каримов. “Юксак маънавият – енгилмас куч” –Т.: Маънавият. 2008. 2.Ш.М.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг 2017-2021 йиллар бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”.-Т.: Ўзбекистон, 2017 . 3.Р.Мавлонова “Тарбиявий иш методикаси” дарслик. Т. 2014. 4.Сафо Очил. “Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари” Т.,Ўқитувчи, 1997. 5.Абу Райхон Беруний “Ҳикматлар”. Тошкент, «Ёш гвардия»,1973. 6.Худойқулов Х.Ж. “Тарбиявий ишлар методикаси”. –Т.: ТТЙМИ. 2007 й. Download 57.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling