2-мавзу: тарбия усуллари ва шакллари. Тарбия жараёнини ташкил этиш шакллари. Р е ж а


Download 57.5 Kb.
bet13/15
Sana10.02.2023
Hajmi57.5 Kb.
#1186974
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
2-mavzu

1-Ташкилий қисм
Педагогик мақсад: болаларни ўқув фаолиятидан фаолиятнинг бошқа турига кўчириш, ана шу фаолият турига қизиқиш, ижобий ҳис-туйғулар уйғотиш.
Типик хатолар: дарснинг бошланишини айнан такрорлаш, унинг вақт жиҳатидан узоқ давом этиши.
Тавсиялар: ташкилий моментда кутилмаган ҳолатни юзага келтириш, яъни топишмоқлар, муаммоли масалалар, ўйин моменти, товуш ёзувлари ва ҳоказолардан фойдаланиш; болаларни уюштириш шаклларини ўзгартириш; болаларни бошқа хонага, бинога (биология, физика, мусиқа синфларига, кутубхонага, мактаб музейига) ўтказиш ёки уларни синфдаги ўлчамга қараб, айлана шаклда жойлаштириш болаларнинг дарсдан ташқари фаолияти самарали кўчишига ёрдам беради. Бу бўлажак машғулотга қизиқиш, ижобий ҳис - туйғулар уйғотади.
2-қисм.
Педагогик мақсад: болаларни фаоллаштириш, уларни тарбиявий таъсирга мойил қилиш. Педагог ўзининг педагогик прогнози ҳақиқатда болаларнинг имкониятлари, шахсий сифатлари, мазкур мавзу юзасидан хабардорлик даражаси, эмотционал кайфияти, фаоллик, қизиқиш даражаси билан қанчалик мос бўлишини аниқлайди. Бу босқичда педагогдан болаларни қизиқтиришгина эмас, балки машғулотнинг бориши давомида унга қандай тузатишлар киритиши кераклиги ва тузатишлар қандай характерда бўлишини аниқлаш талаб этилади. Масалан, педагог ўзи маълум қиладиган нарсаларнинг янгилигига умид боғлаб, ҳикояни режалаштирган эди, аммо кириш суҳбати болаларнинг бу муаммони билишини кўрсатди. Бундай ҳолда педагог ҳикояни суҳбат ёки ўйин вазияти билан алмаштириши зарур. Шундай қилиб, кириш қисмининг мақсади боланинг шахсий тажрибасидан машғулот мавзусига мос бўлган материалларни кўпроқ танлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Типик хато: педагогнинг кутилмаганда болаларнинг таъсирланишидан (болалар педагог кутаётган нарсани айтмаслиги ёки қилмаслиги мумкин) қўрққани туфайли бу босқични инкор этиши. Педагог машғулотнинг кириш қисмини болаларнинг фаоллигига эмас, балки шахсий фаоллик асосига қуради, тескари алоқани менсимай, болаларга пассив тингловчилар ролини беради. У болаларнинг эмотционал кайфиятини эътиборга олмайди.
Тавсиялар: кириш қисми машғулотнинг мазмунига қараб билиш характеридаги кириш суҳбатидан, эстетик ва ахлоқий машғулотлар ёки ақлни "чархлаб олиш" топшириқларидан (викторина, конкурс ва ҳ.к.) иборат бўлиши мумкин.
Болалар командаларга бўлинганда уларнинг хатти-ҳаракатларини рақобат асосига эмас, балки ҳамкорлик асосига қуриш лозим. Бунинг учун қуйидаги усул самаралидир: командаларга тўғри жавоблар учун очколар ўрнига қирқиб ажратилган расмнинг бўлакчалари тарқатилади. Машғулотнинг якуний қисмида бу бўлаклардан умумий расм йиғилади ҳамда баллар миқдори эмас, балки умумий натижа муҳимлиги аён бўлиб қолади.
Машғулотнинг кириш қисмида болаларни фаоллаштиришнинг турли-туман методлари ҳамда воситаларидан: муаммоли суҳбат, ребус, крассворд, топқирлик ва чаққонликка доир топшириқлар ва ҳоказолардан фойдаланиш мумкин.

Download 57.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling