2-мавзу: тарбия усуллари ва шакллари. Тарбия жараёнини ташкил этиш шакллари. Р е ж а


Download 57.5 Kb.
bet10/15
Sana10.02.2023
Hajmi57.5 Kb.
#1186974
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
2-mavzu

Жамоа ва шахс. Лекин ушбу ҳолатда биз болалар жамоасини ташкил этишни ўз мақсадимиз сифатида эмас, балки ҳар бир ўқувчининг ижтимоий, ижодий ўзини амалга ошириши шарти сифатида қараймиз. Ўзини бошқариш буйруқ бўйича юзага келмайди, балки болалар ва ўсмирлар қизиқишлари ҳамда мактаб фуқароси ҳуқуқлари ҳам ўз манфаатларини ўзаро ҳимоя қилишлари эҳтиёжларидан келиб чиқади. Ушбу ўзини бошқариш (айнан мана шу ерда педагогнинг ёрдами керак) мактаб доирасида болалар қизиқишларини бирлаштирувчи бўлганида ва мактабнинг ўзи фуқаролик жамияти сифатида кўрилганда пайдо бўлади.
Агарда дискотека ўтказиш, саёҳатга бориш ёки қандайдир танловлар ўтказиш учун ўсмирлар бирлашишни хоҳласалар, мана шу вазиятда ўзини бошқариш локал тажрибаси пайдо бўлади. Катталар эса бу вазиятда ёрдамчи бўлиб қолишлари мумкин. Ўзини бошқаришда қоидалар ишлаб чиқариш мажбурий элемент ҳисобланади. Болаларнинг ўзлари яратадиган қоидалар, қонунлар, ҳуқуқ қоидаларининг муҳим аҳамиятга эгалиги педагогикада анча аввал пайқалган.
Болаларнинг ўзлари яратган қоидалар уларни бирлаштиради. Мактаб ҳаёти муаммоларини янада демократик ҳал этишга имкон беради. Лекин асосийси, бундай қоидалар эркинлик ва масъулиятлилик доирасини белгилаб беради. Ушбу ҳолатни интизомлиликни ривожлантиришнинг кучли воситаси сифатида тушуниб, кўпчилик мактаблар ўзларининг қонунларини, ўртоқлик низомларини, виждон кодексларини яратмоқдалар. Лекин ушбу услубда ҳам маълум хавфли томонлари мавжуд. Педагог, баъзи болалар бошқалар устидан назоратчи бўлиб қолмасликларини кузатиб бориши зарур. Бундай ҳолатда болалар жамоасида адоват ҳам юзага келиши ва болалар қонунни бажарувчилар ва уларга қарши кузатувчиларга ажралиб қолишлари мумкин. Шундай қилиб, юқорида тасвирланган услублар тўплами (уларнинг рўйхати албатта, давом эттирилиши мумкин) янги мақсад - педагог ёрдам учун технологияни белгилаб беради. Ва мана шу мазмундаги иш инновацион технологиядан иборат бўлади.
Умуман олганда, ҳар қандай тарбия тизимининг янгиланиши инновациялар ҳисобига амалга оширилади. Бу эса икки - револютцион ва эволютцион йўл билан содир бўлиши мумкин.
Инқилобий йўл одатда мактаб ҳаётида, жамият ҳаётидаги фавқулодда вазиятлар билан келиб чиқади. Иккинчи йўл - тарбия тизимини самарали педагогик бошқариш билан мумкин бўлади, чунки янгиланиш механизмлари тизимнинг ўзида мавжуддир.
Тизимнинг ҳолати ва фаолияти тўғрисида яхши етказилиб туриладиган объектив ахборотлар, педагоглар ва ўқувчилар жамоасининг доимий, ижодий изланишига йўналган ишлари таълим тизими янгиланишини режали ва бошқариладиган қилади. Инновацион мактаб ташкил топишининг дидактик жиҳатини таҳлил қилиш қуйидаги хулосаларга келишга имкон беради:
Инноватцион мактаб ташкил топиши жараёнини дидактик кўриб чиқиш учта турлича жиҳатлар орқали амалга оширилади:
а) фалсафий-методологик (ўқитиш мақсадлари);
б) назарий (ўқитиш мазмуни, ўқитиш жараёни тузилиши ва қонуниятлари);
с) технология (ўқитиш жараёни қоидалар тамойили).
Дидактик қарашнинг фалсафий-методологик жиҳати қуйидагидан иборат. У ёки бу ижтимоий буюртманинг мазмунидан қатъий назар, мақсадларни аниқлаштириш жараёни ҳар доим маълум педагогик стратегияни танлаш билан берилиши керак. Ижтимоий буюртмадан ўқитиш жараёнини ташкил этишнинг аниқ мақсадларига ўтиш жараёнида ҳақиқатда иштирок этувчилар барчалари: олим-дидактиклар, мактаб маъмурияти, биринчи навбатда эса янги таълим моделларини ишлаб чиқувчи инноватцион мактаблар ўқитувчилари шундай танловни амалга оширишга мажбурлар.

Download 57.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling