2-мавзу: тарбия усуллари ва шакллари. Тарбия жараёнини ташкил этиш шакллари. Р е ж а


Тарбия жараёнини амалга оширишда инновцион технологиялардан фойдаланиш


Download 57.5 Kb.
bet8/15
Sana10.02.2023
Hajmi57.5 Kb.
#1186974
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Bog'liq
2-mavzu

1. Тарбия жараёнини амалга оширишда инновцион технологиялардан фойдаланиш.
Тарбия тизимида инновациялар. Мактабда инновациялар масаласини муҳокама этганда, тарбия тизимида инновациялар ташкил топиши тўғрисидаги масалаларни гапириб ўтмай бўлмайди. Педагогикада "тарбия" категориясининг бир вақтда бир неча тушунчалари мавжуд тарбияни ўрганаётган авлодга тарбияни энг муҳим ижтимоий тажрибаларни етказиш бўйича махсус ташкил этилган жараён сифатида тушуниш, энг кенг тарқалган тушунчалардан ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, ҳар қандай тарбия жараёнининг асоси, ҳақиқатда, ўқитиш ҳисобланади, деган хулосага келиш тўғри бўлади. Ушбу ҳолатда тарбия жараёни дидактик воситалар билан кўрина бошлайди.
Тарбия жараёни ўзининг ўзига хослигини "сақлаб қолиш" учун "Тарбия, тарбия... тарбия!" монография ҳаммуаллифлари В.А.Караковский, Новикова, Селиванова кабилар машҳур педагог ва психолог О. Лаймете таклиф этган унинг бошқа тушунчасидан фойдаланадилар. Агарда тарбия жараёнини "Лаймете бўйича" қарайдиган бўлсак, унда тарбия тизими дидактикадан иборат бўлмайди, балки бир томондан психо-педагогик, бошқа томондан эса - ижтимоий-педагогик тизимдан иборат бўлади. Бу ўз навбатида тарбия тизими ўқувчиларга фақат дидактик сифатида эмас (ўқитувчилар, дарслар, дарсликлар, уй вазифалари орқали), балки ижтимоий омил сифатида ҳам, болаларнинг атроф-муҳитга жалб этилганлиги орқали ҳам таъсир кўрсатади; ота-оналар, ўқитувчилар ва болалар ўртасида юзага келадиган муносабатлар орқали, ҳар бир таълим муассасаларида ташкил топадиган маълум психологик муҳит орқали таъсир кўрсатади.
"Дидактик тизим" тушунчаси педагогикада анча қадимдан шаклланган. Мактабнинг дидактик тизими таълим мақсадлари, ўқиш мазмуни, уни ташкил этишнинг метод ва шакллари орқали ифодаланади. Албатта, тарбиявий мақсадлар ўрганилаётган материал мазмуни, уни етказиш шакли ва методлари кабиларни белгилаш орқали ўқитиш жараёнида ҳам амалга оширилади. Таълим муассасининг тарбиявий вазифаси биринчи навбатда, ўқувчиларда, ўзини шу дунёни англаб етиш, бошқалар орасида ўз ўрнини топиш билан дунёга, маданиятга, атроф-муҳитга қадриятларимизга нисбатан шакллантиришдан иборат. Лекин мана шу вазифани фақат ўқитиш жараёнида амалга ошириб бўлмайди: у индивидуал манфаатларини қондириш билан боғлиқ дам олиш доирасидаги ўйин, меҳнат, ижодий фаолият билан ҳам боғлиқ. Шундай қилиб, хусусан тарбия тизими инновацияларини ўрганиш имконияти пайдо бўлади. Уни яратиш ва ривожлантириш жараёнида, ҳар гал қатор аниқ масалаларни ҳал этиш керак бўлади: юқорида номлари келтирилган муаллифлар уларга алоҳида урғу билан қуйидагиларни кўрсатадилар:

Download 57.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling