2-мавзу: тарбия усуллари ва шакллари. Тарбия жараёнини ташкил этиш шакллари. Р е ж а


Download 57.5 Kb.
bet4/15
Sana10.02.2023
Hajmi57.5 Kb.
#1186974
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2-mavzu

Фаолиятда машқ қилиш меҳнат, ижтимоий ҳамда жамоа фаолиятини ташкил этиш ва ўзаро муносабатни йўлга қўйиш одатларини тарбиялашга қаратилгандир.
Кун тартиби машқлари белгиланган кун тартибига амал қилиш, шу билан боғлиқ истак ва ҳаракатларни бошқариш, иш ва бўш вақтдан тўғри фойдаланиш одатига ўргатади. Махсус машқлар маданий хулқ кўникма ва малакаларини ҳосил қилади, мустаҳкамлайди.
Топшириқ ўқувчиларда меҳнат, ижтимоий хулқ ва ҳаётий тажриба кўникмаларини шакллантириш мақсадида қўлланиладиган усул. Ўқувчиларнинг топшириқларни жамоа бўлиб бажаришлари уларда ижтимоий хулқ тажрибаларини шакллантиришда алоҳида аҳамиятга эга. Ўқувчилар ўз кучларини умум ишига сарфлашга, жамоа учун масъулиятни ҳис этишга ўрганадилар. Меҳнат қилиш ўқувчиларнинг ҳаракатларини шакллантиради, мустаҳкамлайди.
Педагогик талаб турли хатти-ҳаракатларни бажариш ҳамда фаолиятда иштирок этиш жараёнида ўқувчи томонидан амал қилиниши зарур бўлган ижтимоий хулқ-атвор меъёрлари. Педагогик талаб тарбиянинг энг муҳим усулларидан биридир. Педагогик талаб маълум ҳаракатларни рағбатлантирувчи ёки тўхтатувчи ҳамда ўқувчини оқилона ҳаракатларни бажаришга ундовчи характерга эга бўлиши мумкин.
Рабатлантириш ва жазолаш усуллари. Ўқувчи болаларнинг ҳар бири ўсиб, улғайиб, камол топиб бораётганини сезиши керак. Шундагина бола ўзининг олға силжиб бораётганини кўра билади, ўз кучига ишонади.
Рабатлантириш қуйидаги турларга бўлинади.
1) Ўқувчининг кучи етадиган, масъулиятли топшириқ бериш орқали болага ишонч билдириш: бунда бола ўз қадр қиммати билан фахрланади;
2) Мактаб (мажлисларда);
3) Эсталик совғалар бериш;
4) Мақтов, фахрий ёрлиғи бериш;
5) Стипендия билан таъминлаш;
6) Ҳурмат тахтасига расмини осиш;
7) Қўллаб қувватлаш;
8) Масъулият ва жамоанинг миннатдорчилиги;
9) Синфда биринчи ўринда туриш;
10) Мусобақаларда байроқ кўтариш газета, радиода, телевизорда эълон ва ҳ.к.
Жазолаш. Тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига салбий баҳо беришдир. Жазо ҳам ўқувчининг индивидуал хатти-ҳаракатлари ва умумжамоанинг фаолияти учун қўлланиладиган энг сўнгги тарбия усули. Жазо чораларини қўллашда жисмоний жазо, уриш, калтаклаш каби усуллардан фойдланиш мумкин эмас, ўқувчини қўрқитиш, ғазаблантириш ҳам ижобий натижа бермайди. Аксинча, ўқувчи қўрққанда ёлғон гапиришни ўрганади, икки юзламачи бўлиб қолади. Мактабларда қўллаш мумкин бўлган жазо чораларига қуйидагилар киради:

Download 57.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling