Диплом лойиҳа ишига тақриз
Download 19.46 Kb.
|
teyfur трикотаж
Ниязов Тэйфур Сэйфул ўғлининг «Йилига 4620 тонна трикотаж полотноларини ишлаб чиқариш корхонасининг оқартириш ва бўяш бўлимини лойиҳалаш» мавзусидаги диплом лойиҳа ишига ТАҚРИЗ Кишилик жамияти ўзининг моддий фаровонлигини ошириш учун табиат билан курашда турли туман янгиликлар яратиб, ундан устунлик қилмоқда. Шу жумладан, республикамизда трикотаж маҳсулотларига бўлган талаб ва эхтиёжларни ҳисобга олган ҳолда, трикотаж маҳсулотларининг сифатини яхшилаш ва бунинг учун ишлаб чиқариш корхоналарининг талаб даражасига жавоб бера олишини таъминлаш долзарб масала ҳисобланади. Мазкур диплом лойиха ишида трикотаж матоларига оқартириш ва бўяш цехи лойиҳаланган. Лойиханинг кириш қисмида мавзунинг долбзарблиги, обеъкт ва предмети атрофлича тушунтирилган. Танланган ассортиментлар корхона лойиҳаси бўйича оқартириш ва бўяш пардозлаш бўлимларидан ўтади. Технологик қисмда танланган ассортиментлар учун оқартириш ва бўяш жараёни учун керакли ҳисоб-китоб ишлари бажарилган. Бўяш учун актив ва бевосита бўёвчи моддаларидан фойдаланилган. Оқартириш ва бўяшнинг узлукли усули танланиб, зарурий жихозлар танланган. Уларнинг ишлаш принцплари ва вазифалари тушунтирилган. Эшмаматов Баходир Холмурза ўғлининг « Йилига 4620 тонна трикотаж полотноларини ишлаб чиқариш корхонасининг оқартириш ва бўяш бўлимини лойиҳалаш» мавзусидаги диплом лойиҳа ишининг мохиятини ошириш мақсадида қуйидагиларни таклиф қиламан: Адабиёт шархида илмий янгиликлар деярли кўрсатилмаган. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ниязов Тэйфур Сэйфул ўғлининг «Йилига 4620 тонна трикотаж полотноларини ишлаб чиқариш корхонасининг оқартириш ва бўяш бўлимини лойиҳалаш» мавзусидаги диплом лойиҳа ишини ҳимояга ва Ниязов Тэйфур Сэйфул ўғлининг ўзи эса 5320400- Кимёвий технология (тўқимачилик саноати) таълим йўналиши бўйича бакалавр малакасига лойиқ деб ҳисоблайман. ЎзР ФА Полимерлар Кимёси ва Физикаси Институти Катта илмий ходим, т.ф.н. Қорабоева Б.С. 9 – 18 гуруҳ талабаси Ниязов Тэйфур Сэйфул ўғлининг «Йилига 4620 тонна трикотаж полотноларини ишлаб чиқариш корхонасининг оқартириш ва бўяш бўлимини лойиҳалаш» мавзусидаги диплом лойиҳа ишига ТАҚРИЗ Республикамизда трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Саноат, савдо ва хизмат кўрсатишда юқори технологик, таннархи паст ва харидор талабига жавоб бера оладиган хусусиятларга эга бўлган трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш талаб қилинмоқда. Шунинг учун трикотаж ишлаб чиқариш технологиясида юқорида келтирилган муаммоларнинг ўз ечимини топиши зарур. Диплом лойиҳаси кириш, 4 бўлим ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган. Кириш бўлимида тўқимачилик саноатига қаратилаётган эьтибор, ривожланиш истиқболлари ва унинг олдига қўйилган муаммолар келтирилган. Шунингдек киришда мавзунинг долзарблиги ва лойиҳалаш жараёни атрофлича ёритилган, мақсад ва вазифалари шакллантирилган, лойиҳанинг объект ва предмети келтирилган, ҳамда лойиҳа доирасида олинган натижалар таҳлил қилинган. Технологик бўлимда трикотаж ассортиментлдари, уларни тақсимоти, ишлаб чиқаришда қўлланиладиган кимёвий ёрдамчи моддалар ҳисоблари ва уларнинг асосий жараёндаги вазифалари келтирилган. Танланган кетма-кетлик бўйича олинган жиҳозларнинг техник тавсифи келтирилган ва уларнинг ишлаб чиқариш учун зарур бўлган сонлари топилган. Энергетик ҳисоблар амалга оширилган. Иқтисодий қисмда корхонанинг иқтисодий кўрсаткичлари ҳисоблаб чиқилган. Шулар асосида корхонанинг соф фойдаси 506 278 886 сўм, ўртача иш ҳақи эса 2 289 814,632 сўм деб белгиланган. Корхона рентабеллиги 17,2% ни ташкил этиши кўзда тутилган. Меҳнат мухофазаси ва экология қисмида корхонадан чиқаётган захарли моддаларни аниқлаш ҳақида маълумотлар берилган. Бажарилган лойиҳа диплом лойиҳа ишига қўйиладиган талабларга жавоб бера олади. Барча жадваллар тартиб билан жойлаштирилиб, ишнинг бажарилиши тушунарли ёритилган. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ниязов Тэйфур Сэйфул ўғлининг «Йилига 4620 тонна трикотаж полотноларини ишлаб чиқариш корхонасининг оқартириш ва бўяш бўлимини лойиҳалаш» мавзусидаги диплом лойиҳа ишини ҳимояга ва Ниязов Тэйфур Сэйфул ўғлининг ўзи эса 5320400- Кимёвий технология (тўқимачилик саноати) таълим йўналиши бўйича бакалавр малакасига лойиқ деб ҳисоблайман. ТТЕСИ, “Кимёвий технология” кафедраси доценти, т.ф.д., И.А.Набиева 9 – 18 гуруҳ талабаси Ниязов Тэйфур Сэйфул ўғлининг «Йилига 4620 тонна трикотаж полотноларини ишлаб чиқариш корхонасининг оқартириш ва бўяш бўлимини лойиҳалаш» мавзусидаги диплом лойиҳа ишига Download 19.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling