Ўзбекистон республикаси фанлар академияси ботаника институти катта илмий ходими абдураимов озодбек султонқуловичга


Download 18.32 Kb.
Sana19.04.2023
Hajmi18.32 Kb.
#1362639
Bog'liq
(3) Тавсифнома Абдураимов (2)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
БОТАНИКА ИНСТИТУТИ КАТТА ИЛМИЙ ХОДИМИ
АБДУРАИМОВ ОЗОДБЕК СУЛТОНҚУЛОВИЧГА


ТАВСИФНОМА

Абдураимов Озодбек Султонқулович 1988 йил 28 январда Сирдарё вилояти Сирдарё туманида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Миллати ўзбек. Оилали.


Маълумоти олий. 2005-2009 йилларда Гулистон давлат университетининг бакалавр босқичида таҳсил олган. Талабаликнинг дастлабки кунлариданоқ у ўзининг билимга бўлган интилиши ҳамда меҳнатсеварлиги билан алоҳида ажралиб турган. Билим олишга бўлган меҳнатнинг самараси сифатида 2008 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг махсус стипендияси, 2008-2009 ўқув йилларида Мирзо Улуғбек номидаги давлат стипендияси билан тақдирланган. 2009 йилда имтиёзли равишда давлат гранти асосида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология-тупроқшунослик факультетига магистратура йўналишига қабул қилинган. Магистрлик диссертация ишини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника илмий ишлаб чиқариш маркази олимлари билан ҳамкорликда олиб борган. 2011 йилда магистрлик диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилган.
О.Абдураимов 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника илмий ишлаб чиқариш марказига стажёр-тадқиқотчи-изланувчиликка қабул қилинган. Унинг илмий иши Қизилқумда тарқалган камёб ва йўқолиб кетаётган лола (Tulipa L.) туркуми турлари популяцияларини баҳолашга бағишланган. 2017 йил ЎзР ФА Ботаника институтида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли тарзда ҳимоя қилди. 2019 йил 28 февралда Ўзбекистон Олий аттестация комиссияси Ботаника институтидаги илмий кенгашининг тавсиясига кўра катта илмий ходим унвонига тасдиқланди.
Ҳозирги кунда О.Абдураимов Ўзбекистон чўлларида тарқалган геофит ўсимликларнинг ценопопуляциялари ва уларнинг замонавий ҳолатини баҳолашга қаратилган докторлик диссертация иши бўйича ўз тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Олинган натижалар эса, албатта, биологик хилма-хилликни асраб қолиш учун хизмат қилади. Шу билан биргаликда ўсимликлар олами борасида олинган муҳим натижалар Ўзбекистон флорасининг ва Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” нинг навбатдаги нашрларида фойдаланилади.
О.С.Абдураимов институтнинг амалий ва фундаментал лойиҳаларида ҳам ўзинг фаол иштироки билан алоҳида ажралиб туради. Хусусан, “Современные тенденции развития растительности и животного мира Устюрта в процессе опустынивания” ва “Кадастр редких и исчезающих видов сосудистых растений Навоийской и Бухарской областей” мавзусидаги лойиҳаларида катта илмий ходим лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
О.С. Абдураимов нафақат республикамиз лойиҳаларида балки ҳалқаро лойиҳаларнинг ҳам иштирокчиси ҳисобланади. Хусусан Хитой Фанлар академияси Хинжианг бўлими Экология ва География институти ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти билан ҳамкорликда 2017-2018 йилларга мўлжалланган “Assessment of population of Rare and endangered plants of Uzbekistan deserts and creation of their life collection” мавзусидаги лойиҳасида фаолият олиб борган. Лойиҳа доирасида ЎзР ФА Ботаника институти Қизилқум чўл станциясида янги лаборатория биноси ташкил этилган ҳамда замонавий метеорологик ускуналар ўрнатилган. Бу каби лойиҳалар келажакда ҳам кенг кўламда олиб борилиши режалаштирилмоқда.
О.С. Абдураимов юртимизда ҳамда хорижда ташкил этилган бир неча халқаро конференция ва ўқув семинарларида ўзининг фаол иштироки билан алоҳида ажралиб туради. Хусусан, 2013-2018 йиллар давомида юртимизда ҳамда хорижнинг нуфузли илмий текшириш институтларида ташкил этилган ҳалқаро ўқув семинарларида фаол иштирок этган. Илмий ишларининг натижаси сифатида 1 та монография ҳамда маҳаллий ва хорижий илмий журналларда 40 дан ортиқ мақола чоп эттирган.
О.С. Абдураимов 2018 йилдан ЎзР ФА Ботаника институти Геоботаника ва ўсимликлар экологияси лабораториясининг катта илмий ходими лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
У ўзининг иш фаолияти давомида чуқур билим ва малакага эга бўлиб бораётганлигини намойиш этиб келмоқда. У ҳалол меҳнати, ҳар бир ишга масъулият билан ёндашиши, жонкуярлиги,ташкилотчилик ва юксак инсоний фазилатлари билан ЎзР ФА Ботаника институти жамоаси орасида алоҳида ҳурмат қозонган.
Директор К.Ш.Тожибаев
Download 18.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling