Нурмаматова Раҳима Раҳмановнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон I. Умумий маълумотлар
Download 21.53 Kb.
|
урмаматова Раҳима Раҳмановнанинг
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Тадқиқотнинг мақсади
- III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари
- IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
урмаматова Раҳима Раҳмановнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 15.11.2022 Нурмаматова Раҳима Раҳмановнанинг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларининг портлаш хавфини камайтиришни назарий ва экспериментал асосларини такомиллаштириш”, 05.10.02 – Фавқулодда ҳолатларда хавфсизлик. Ёнғин, саноат, ядро ва радиация хавфсизлиги ва 05.10.01 – Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги ихтисосликлари (техника фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc.Т530. илмий раҳбар: Ибрагимов Бахром Тошмуратович, техника фанлари доктори, профессор. Диссертация бажарилган ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси. ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги PhD 40/30.12.2020.Т.129.01 Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. Расмий оппонентлар: Тошов Жавохир Буриевич – техника фанлари доктори (DSc), профессор, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Энергетика факультети декани; Бекназаров Хасан Сойибназарович – техника фанлари доктори (DSc), профессор, Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти етакчи илмий ходими; Муртазаев Қувондиқ Мустафаевич – техника фанлари доктори (DSc), Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси кафедра бошлиғи в.б. Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти. Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ портлаш хавфини камайтириш, унинг назарий ва экспериментал асосларини такомиллаштириш, чанг портлашининг олдини олиш ва инсонлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ва тавсиялар беришдан иборат. III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари: иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида содир бўладиган портлашларга нафақат портлашга мойил чанглар, балки ёниш жараёни қийин кечадиган моддаларнинг чанглари сабаб бўлишини салбий омиллари аниқланган; иқтисодиёт тармоқларида портлаш хавфининг асосийлари; электр қурилмаларининг ишлаши билан боғлиқ учқун пайдо бўлиши, жараённинг бузилиши сабабли, юзага келган ортиқча босимда портловчи модданинг максимал концентрациясидан ошиб кетиши эвазига портлаш содир бўлишининг амалий ва назарий жиҳатлари аниқланишига эришилган; саноат корхоналари технологик жараёнларидаги портлош хавфини келтириб чиқарувчи омилларнинг асосий элементлари аниқланган бўлиб, ёнғин ва хавфсизлик техник воситалари, хавфли ҳудудларга ўрнатилган ҳар қандай электр жиҳозлари махсус портлашдан ҳимояланган дизайнда амалга оширилишини таъминлаш борасида илмий асосланган натижалар олинишига эришилган; саноат ишлаб чиқариш соҳасига оид деярли барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда портлаш хавфи бўлган хона тоифасининг кўрсаткичи, фақат га тенг бўлган тартибга солувчи қиймат билан алангаланишнинг қуйи чегара концентрацияси, деб қабул қилинганлиги барча чанглар портлаши учун тўғри келмаслиги, моддаларнинг чангги ҳар хил алангаланишнинг қўйи чегара концентрациясида ва ҳар хил ҳароратда портлаш хавфи аниқланган; портлаш хавфсизлигини таъминлаш учун вазиятни олдиндан таҳлил қилишнинг зарур чоралари, ишлаб чиқариш жараёнида чанг чиқиши билан боғлиқ хатарлар, чангнинг физикавий-кимёвий хусусиятларини таҳлил қилиш асосида портлаш хавфини камайтириш усуллари ишлаб чиқилган. Таклиф этилган хавфсизлик усулларни такомиллаштириш туфайли, портлаш ва инсонларнинг жароҳатланиш эҳтимолини 29-33% гача камайтириш мумкинлиги илмий жиҳатдан исботланган: портлаш ва ёнғин хавфи бўйича ишлаб чиқариш тоифаси, оддий технологик режимда портловчи моддаларнинг хона ҳажмига кириш эҳтимоли, давомийлиги ва интенсивлиги билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларни асосий омилларида чанг-ҳаво аралашмасининг иштирок этиши аниқланган бўлиб, уларни зарарсизлантириш ва ҳар бир технологик тизимлар учун портлаш хавфини максимал камайтириш усуллари такомиллаштирилишига эришилган. IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнининг портлаш хавфини камайтиришни назарий ва экспериментал асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида; портлашга сабаб бўлувчи бир-бирига боғлиқ омилларни ҳисоблаш ва илмий асосланган тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг назорат ости объектларида (Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2022 йил 27 майдаги 04/620-сонли маълумотномаси), жумладан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида (Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2022 йил 20 майдаги маълумотномаси) ва “Саноат Энергетика Гуруҳи” МЧЖ ХК Қарши ҳудудий ишлаб чиқариш корхонасида (“Саноат Энергетика Гуруҳи” МЧЖ ХК Қарши ҳудудий ишлаб чиқариш корхонасининг 2022 йил 10 майдаги далолатномаси) жорий этилган; чанг портлаши билан боғлиқ хавфларни, портлашга хавфли тоифаларни аниқлаш усули Ўзбекнефтегаз” АЖ Муборак газни қайта ишлаш заводида жорий этилди (Ўзбекнефтегаз АЖ Муборак газни қайта ишлаш заводининг 2022 йил 9 июндаги №8-2/FX-1573-сонли далолатномаси). Натижада ЕТК «Б» тоифага киритилгандаги ва «Б» тоифасини босиб чиқариш учун кетган ҳаражатлар ҳисобланган; корхоналарда содир бўлган портлашлар нафақат портлашга мойил чанглар туфайли, балки ёниш жараёни қийин кечадиган моддаларнинг (ун, крахмал, ёғоч ва металлга ишлов бериш) чанглари ҳам сабаб бўлиши аниқланган бўлиб, натижалар Қарши мебель ишлаб чиқариш МЧЖда (Қарши мебель ишлаб чиқариш МЧЖнинг 2022 йил 13 майдаги далолатномаси) жорий этилган. Таклиф этилган хавфсизлик тадбирлари ва тавсиялар меъёрий ҳужжатларга тўлиқ мос келади ва жароҳатланишлар эҳтимолини 29-33 % гача камайтиришга эришилган. Download 21.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling