Юмшатиш — яхлит тупроқ катламни майда заррачалар шаклида майдалаб, унинг ғавваклигини оширишини тушинилади. Бунда тупроқнинг дастлабки ҳажми кўпайиб, ҳаво ва сувнинг ҳаракатланиши яхшиланади. Зичлаш — юмшатишнинг тескари жараёни бўлиб, унинг натижасида тупрокнинг ғавваклик даражаси камайиб, капилляр каналлари тикланади ва сувнинг буғланиши кучаяди. Текислаш — дала юзасидаги нотекисликларни йўқотиб, уруғни сифатли экиш, кейинчалик эса бир текис суғориш учун шароит яратишдир. Тупроққа ишлов бериш операциялари Бегона ўтларни йўқотиш- бегона ўт илдизлари ва поясини қирқиш ва узиш йўли билан йўқотилади. Жўяк, пушта ва ариқ олиш- тупроқнинг сув, ҳаво-термик ҳамда озиқланиш режимларини таъмилашга қаратилган. Маълум тартибда бажарилган бир нечта операциялар технологик жараённи ташкил қилади. Тупроққа ишлов бериш тизимлари Бир нечта технологик операцияларининг мажмуаси тупрокка ишлов бериш тизими дейилади. Масалан, тупрокка ишлов беришнинг асосий (чукур) ва қўшимча (саёз) ишлов бериш тизимлари мавжуддир. Асосий ишлов бериш икки кўринишда — тупроқ палахсасини ағдариб хамда ағдармасдан шудгорлаш кўринишда бажарилади. Кўшимча ишлов бериш эса экишдан олдинги ва экишдан кейинги турларга бўлинади. Тупроқ иқлим шароитига, экин етиштириш технологияларига боғлиқ ҳолда ағдариб шудгорлаш, ағдармасдан шудгорлаш ҳамда минимал ишлов бериш тизимлари қўлланилади. Тупроқ қатламини ағдариб шудгорлаш тизими – тупроқ қатламини ағдариб шудгорлашни кўзда тутади ва у экин қолдиқларини, бегона ўт уруғларини, касаллик пайдо қилувчи барча организмларни тупроқнинг пастки қисмига кўмилишини таъминлайди. Бунда экин қолдиқлари аэроб микроорганизмлар таъсирида парчаланиб, эрийдиган минерал бирикмалар ҳосил қилади, ўт уруғлари, касаллик туғдирувчи организм личинкалари эса ўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |